16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 04:13
Фан ва таълим 👁 309

"Устозлар миллий форуми" доирасида шуъба семинарлари ўтказилди

"Устозлар миллий форуми" доирасида шуъба семинарлари ўтказилди

19 август куни Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган анъанавий тўртинчи "Устозлар миллий форуми" "Маҳоратли ўқитувчи – миллат таянчи" шиори остида ўз ишини бошлади. Таълим сифатини ошириш ва соҳага инновацион ёндашувларни жорий этишдек эзгу мақсадларни ўзида мужассам этган ушбу нуфузли анжуман мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби, Амударё туманида ҳам юқори савияда ташкил этилди.

Қайд этиш жоизки, мамлакатимизда сўнгги йилларда таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини юксалтириш ва улар учун муносиб шарт-шароитлар яратишга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда. Бу жараёнда педагогларни мунтазам равишда соҳадаги янгиликлардан хабардор қилиш, уларга энг илғор методикаларни ўргатиш ва ўзаро тажриба алмашиш имкониятини яратиш муҳим аҳамиятга эга. Ҳар йили янги ўқув йили арафасида ўтказиладиган "Устозлар миллий форуми" ана шундай тизимли ишларнинг ёрқин намунасидир.

Тўртинчи бора ўтказилаётган “Устозлар миллий форуми” Қорақалпоғистон Республикаси миқёсида 14 август куни, Нукус шаҳрида ўтказилиб, унда тумандан 14 та фан йўналиши ва мактабгача таълим йўналиши бўйича 33 нафар илғор педагоглар иштирок этган эди.

Форумнинг мантиқий давоми сифатида тумандаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактаби ва 4- ҳамда 5-сонли мактабгача таълим ташкилотларида фан йўналишлари бўйича шуъба семинарлари бўлиб ўтди.  Шуъба семинарларида 14 та фан йўналишлари бўйича 85 та умумтаълим мактабларидан ўз фанининг етук билимдонлари бўлган 1177 нафар илғор ўқитувчилар ҳамда 53 та мактабгача таълим ташкилотидан 53 нафар моҳир педагоглар иштирок этишиб, 2025-2026 ўқув йилида ўқитувчи ва тарбиячилар олдига қўйилган мақсад ва вазифалар, ўз фан йўналишлари бўйича сўнгги янгиликлар бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлишди. Шунингдек, янги ўқув режалари, дастурлар, янги авлод дарсликлари ва замонавий баҳолаш тизимининг мазмун-моҳияти ҳам атрофлича муҳокама қилинди.

Шуъба семинарларида тренер-ўқитувчилар томонидан ўқув жараёнига татбиқ этиладиган илғор методикалар бўйича маҳорат дарслари ўтказилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олиш имкониятига эга бўлдилар. Форумнинг ушбу босқичи нафақат назарий билимлар бериш, балки амалий кўникмаларни шакллантириш, ўқитувчилар ўртасида жонли мулоқот ва фикр алмашиш учун самарали майдон вазифасини ўтади. Эндиликда, семинарларда олинган билим ва кўникмалар 25-30 август кунлари мактаблардаги услуб бирлашма ва педагогик кенгаш йиғилишларида барча педагоглар иштирокида кенг муҳокама қилиниши режалаштирилган.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019