16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 03:36
Спорт 👁 420

Мустақиллик байрами арафасида “Ҳоким кубоги” мусобақалари ўтказилди

Мустақиллик байрами арафасида “Ҳоким кубоги” мусобақалари ўтказилди

Жорий йилнинг 20–25 август кунлари давомида Амударё туманидаги овул ва маҳаллалар жамоалари ўртасида мини футбол бўйича ўтказилган “Ҳоким кубоги” мусобақаси байрам арафасидаги энг ёрқин воқеалардан бири бўлди. Мамлакатимиз Мустақиллигининг 34 йиллигига бағишлаб ўтказилган спорт тадбирлари давомида ҳар бир овул ва маҳалла жамоаси ғалаба учун бор кучини сафарбар этган ҳолда ғолиблик учун курашди. Томошабинлар ҳам мини футбол майдонларидаги қизғин, бир-биридан қизиқарли баҳсларга гувоҳ бўлишди. Улар ҳар бир ўйинда ўз ҳудудининг жамоасини қўллаб-қувватлаб, ҳақиқий спорт байрами муҳитини яратишди.

Шиддатли беллашувлар якунига кўра 1-ўрин Тўлқин овули жамоасига, 2-ўрин Навоий номли маҳалла ёшларига, 3-ўрин эса Куюк-кўпир овулининг мини футбол жамоасига насиб этди.

27 август куни бўлиб ўтган тантанали тақдирлаш маросимида ғолиб ва фаол иштирок этган жамоалар диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Нодирбек Камолов сўзга чиқиб, жисмоний тарбия ва спортнинг инсон саломатлигидаги аҳамияти, ёшларнинг маънавий ва жисмоний баркамоллигини таъминлашдаги беқиёс ҳиссаси ҳақида алоҳида тўхталди.

Ҳоким ўринбосари ўз сўзида ушбу мусобақа спортчилар маҳоратини синовдан ўтказишга, ёшларда бир-бирига ҳурмат, дўстлик, ҳамжиҳатлик каби фазилатларни мустаҳкамлашга ҳисса қўшганини алоҳида таъкидлади. “Соғлом авлод – юрт келажаги, бизнинг энг катта бойлигимиздир”, — деди у ўз нутқида.

Дарҳақиқат, бугунги кунда мамлакатимизда спортни ривожлантириш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бирига айланган. Сўнгги йилларда барча ҳудудларда замонавий спорт иншоотлари барпо этилмоқда, маҳаллаларда спорт майдончалари ташкил қилинмоқда, ёшларга спорт билан мунтазам шуғулланиш учун кенг имкониятлар яратилмоқда.

Президентимиз ташаббуси билан “Соғлом турмуш тарзи” ва “Беш ташаббус” лойиҳалари асосида ёшларни оммавий спортга жалб этиш, қизлар спортини ривожлантириш, истеъдодли спортчиларни қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бугун ёшларимиз нафақат республика, балки халқаро майдонларда ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда.

Туманимизда ташкил этилган “Ҳоким кубоги” мусобақаси ҳам ушбу юксак ислоҳотларнинг амалий ифодасидир. Спорт – соғлик гарови, бирлик ва дўстлик рамзи, ёшлар тарбиясининг муҳим мактабидир. Мустақиллик байрами арафасида ўтказилган бу каби тадбирлар ёшлар қалбида Ватанга меҳр, соғлом турмушга интилиш ва дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлайди.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026