16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 03:36
Фан ва таълим 👁 432

Кадрлар тайёрлашда янги босқич: Амударё муҳандислик технологиялари техникуми тажрибаси

Кадрлар тайёрлашда янги босқич:  Амударё муҳандислик технологиялари техникуми тажрибаси

Бугунги кунда мамлака­тимизда ёшларни замонавий билим ва кўникмалар билан қуроллантириш, уларни меҳнат бозорида рақобатбардош мута­хассислар этиб тайёрлашга алоҳида эътибор қа­ратилмоқда. Амударё муҳандислик технологиялари техникуми жамоаси ушбу эзгу мақсад йўлида самарали фаолият юритаётган таълим муассасаларидан биридир. Техникумимиз нафақат ҳу­дудимиз ёшларининг кас­бий салоҳиятини оширишга хизмат қилмоқда, балки мам­лакатимиз иқ­тисодиёти учун муҳим бўл­ган ўрта бў­ғин кадрларини тайёрлаш иш­ларига ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда.

Техникумимизнинг умумий майдони 4,6 гектарни ташкил этиб, у 936 ўринли қувватга эга. Таълим даргоҳимизда 100 ўринли замонавий ётоқхона ва шунча ўринли ошхона ўқувчилар ихтиёрида. Ҳозирда муассасада 632 нафар ўқувчи кундузги, сиртқи ва дуал таълим шакллари бўйича таҳсил олмоқда. Уларнинг 456 нафари давлат гранти асосида, 176 нафари эса тўлов-контракт асосида билим олмоқда. Шунингдек, 87 нафар ўқувчи шартнома асосида ётоқхонага жойлаштирилган бўлиб, уларнинг 54 нафари қизлар ва 33 нафари ўғил болалардир.

Техникумда жами 40 нафар ўқитувчи ва 1 нафар ишлаб чиқариш таълими устаси фаолият юритади. Уларнинг 1 нафари олий тоифали, 4 нафари етакчи, 11 нафари эса катта ўқитувчилардир.

Таълим сифатини янада оши­риш мақсадида Қора­қалпоқ давлат университети, Нукус давлат техника университети, Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти каби олий таълим муассасалари билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган. Ушбу ҳамкорлик доирасида улар муассасага методик ёрдам кўрсатиб, ўқитиш материалларимизга тақризлар беришмоқда, биргаликда услубий қўлланмалар тайёрлаяпмиз ва профессор-ўқитувчилар томонидан маҳорат дарслари ўтказилмоқда.

Техникум битирувчилари­нинг ишга жойлашиши ва олий таълимни давом этти­риши борасида ҳам сал­моқли натижаларга эришилмоқда. 2024-2025 ўқув йилида техникумни битирган 96 нафар ўқувчидан 25 нафари имтиҳонсиз, якка тар­тибдаги суҳбат асосида олий таълим муассасалари талабаси бўлди. Битирувчиларимизнинг 12 нафари тад­биркорлик билан шуғулланмоқда, 72 нафари эса ўз соҳаси ва унга яқин йўналиш­ларда фаолият олиб бормоқда. Бу кўрсаткичлар техникумимизда берилаётган билим ва кўникмаларнинг меҳнат бозоридаги талабга мос эканлигини кўрсатади.

Ўқитувчиларимизнинг ин­но­­­­вацион ёндашувлари ҳам эъти­рофга лойиқ. Ўзбе­­кистон Республикаси Пре­зи­ден­ти­нинг 2023 йил 24 май­даги Қарори ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг топшириғига асосан ташкил этилган “Профессио­нал таълим тизимида энг яхши рақамли таълим ресурс­лари” Республика кўрик-танловида ўқитувчиларимиз муваффа­қиятли иштирок этдилар. Биринчи босқичда 18 та ра­қамли таълим ресурсини ишлаб чиқдик ва улардан 10 таси Қорақалпоғистон Рес­публикаси миқёсида ғолиб деб топилиб, республика босқичига йўлланма олди. Учинчи босқичда эса махсус фан ўқитувчиларимиз Гулнора Худайбергенова, Тўлғаной Эшмуратова ва психологимиз Муаттар Озодовалар ўз номинацияларида фахрли 1-ўринни эгаллаб, мукофотларга сазовор бўлдилар.

Келгусида фаолиятимизни янада кенгайтиришни режалаштирганмиз. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 январдаги Қарорига мувофиқ, 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб техникумимизда муҳандислик соҳаларидаги касблар бўйича тўлиқ давлат гранти асосида ўрта бўғин кадр­ларини тайёрлаш тизими йўлга қўйилди. Шунинг­дек, иш берувчилар билан тузилган шартномалар асосида ўқувчиларни дуал таълим шаклида ўқишга қабул қиламиз. Ҳозирда “TRIANGUL METALS TEBINBULAK” қўшма корхонаси билан меморандум имзолаб, «Электр тармоқлари ва тизимлари» мутахассислиги бўйича кундузги ва дуал таълим шаклида ўқувчиларни қабул қилишни бошлаб юбордик.

Бундан ташқари, техникумимизда ёшларни касб-ҳунарга жалб этиш мақсадида “Очиқ эшиклар куни” тадбирларини доимий равишда ўтказиб келмоқдамиз. Яқинда туман ҳокими Собир Хўжаметов ташаббуси билан техникумда 18 та йўналишда бепул қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилди. Бу курслар ёшларга тикувчилик, сартарошлик, IT ва дас­турлаш, пайвандчилик каби соҳаларда билим олиш имконини бериб, уларнинг меҳнат бозорида талабгир мутахассис бўлиб етишишига замин яратади.

Хулоса қилиб айтганда, Амударё муҳандислик технологиялари техникуми жамоаси, нафақат таълим бериш, балки ёшларни келажак касбларига тайёрлаш, уларнинг ижтимоий ва иқтисодий ҳаётдаги ўрнини мус­таҳкамлашга қаратилган кенг қамровли фаолиятни амалга оширмоқда. Олий таълим муассасалари ва ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳамкорлик, инновацион ёндашувлар ҳамда давлатимиз томонидан кўрсатилаётган эътибор келажакда таълим даргоҳимизнинг катта ютуқларига йўл очиб беришига ишонамиз.

Фурсатдан фойдаланиб, техникумимиз ўқитувчилари, ишлаб чиқариш таълими усталари ва барча ходимларини, қолаверса, юртимиздаги барча устоз ва мураббийларни 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин қалбимдан табриклайман! Уларнинг ёшларга билим бериш, касб-ҳунар ўргатишдек машаққатли ва шарафли ишларида омад ёр бўлишини тилаб қоламан!

Шуҳрат Матирзаев, техникум директори, халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026