16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 03:36
Фан ва таълим 👁 421

Амударё туманида Ўқитувчи ва мураббийлар куни кенг нишонланди

Амударё туманида Ўқитувчи ва мураббийлар куни кенг нишонланди

Ҳар бир миллатнинг эртанги куни, тараққиёти ва равнақи ёш авлод таълим-тарбиясига боғлиқ. Бу ишни эса юксак маърифат ва сабр-тоқат билан амалга оширувчи шахслар – бу устозлардир. Шу боис ҳам юртимизда 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни ушбу касб эгаларига юксак эҳтиром рамзи сифатида кенг нишонланади.

Амударё туманида ҳам ушбу қутлуғ сана катта кўтаринкилик билан нишонланди. Туман ҳокимлиги ташаббуси билан “Шер” тўйхонасида устоз ва мураббийлар учун байрам дастурхони ёзилди.

Тантанали тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Сапаргул Утемуратова, туман ҳокими ўринбосари Нодирбек Камолов, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Ялғаш Шомуратов, Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири Мансур Ўразбоев ҳамда бошқа масъул шахслар иштирок этиб, фидойи педагогларни самимий табрикладилар.

Тадбирда сўз олганлар бугунги кунда мамлакатимизда ўқитувчи ва мураббийларнинг жамиятдаги мавқеини юксалтириш, таълим-тарбия сифатини ошириш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларга алоҳида тўхталиб ўтишди. Жумладан, ўқитувчиларнинг меҳнатини муносиб қадрлаш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, моддий-маънавий рағбатлантириш бўйича қилинаётган саъй-ҳаракатлар ҳақида сўз юритилди. Устоз ва мураббийларнинг жамиятдаги ўрни ҳеч қачон йўқолмаслиги, бугунги ислоҳотларнинг бош мақсади ҳам айнан таълим-тарбия соҳаси фидойиларининг меҳнатини эъзозлаш, келажак авлодни билимли, юртга садоқатли қилиб тарбиялаш эканлиги алоҳида эътироф этилди.

Тадбир давомида ёш авлод тарбиясига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган, бу борада юксак натижаларга эришган бир гуруҳ устоз ва мураббийлар, тарбиячи, педагог ходимлар туман ҳокимининг ташаккурномаси ҳамда таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмаси кенгаши томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Бу, албатта, уларнинг фидокорона меҳнатига бўлган муносиб эътибор ва ҳурмат ифодаси бўлди.

Таъкидлаш жоизки, ҳар бир халқ ўзининг маънавий камолоти ва келажагини таълим-тарбия тизимисиз тасаввур эта олмайди. Устоз – бу миллатнинг маънавий пойдеворини яратувчи, келажак авлодни тарбияловчи буюк шахсдир. Шу боис, уларнинг меҳнатини қадрлаш, устоз шахсига эҳтиром кўрсатиш барча даврларда долзарб бўлиб келган.

Шу боис юртимизда таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ қилиш, ўқитувчи ва мураббийларнинг жамиятдаги мавқеини юксалтириш, уларнинг меҳнатини муносиб қадрлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланган.

Ўтказилган байрам тадбирида туман Маданият бўлими санъаткорлари томонидан ижро қилинган шўх куй-қўшиқлар, билдирилган самимий табриклар, меҳр ва эҳтиромга бой дақиқалар барчага унутилмас байрамона кайфият улашди. Бу каби ҳурмат ва эҳтиром, берилган юксак эътибор эса устозларнинг меҳнатини қадрлаш рамзи, давлатимиз ва жамиятимизнинг уларни нақадар эъзозлашининг амалдаги исботи бўлди.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026