16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 03:34
Фан ва таълим 👁 380

Нукусда “TalabaExpo – 2025” касб кўргазмаси бўлиб ўтди

Нукусда “TalabaExpo – 2025” касб кўргазмаси бўлиб ўтди

 

Мамлакатимизда ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши учун барча имкониятларни яратиш энг устувор вазифаларидан биридир. Айнан шу мақсадда Қорақалпоғистон Республикасида битирувчиларнинг касбий йўналишини аниқлаш ва бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган “TalabaExpo – 2025” касблар кўргазмаси бўлиб ўтди.

Тадбир Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.

Очилиш маросимида таъкидланганидек, мамлакат келажаги бўлган ёшлар билан ишлаш, уларнинг муаммоларини эшитиш ва бартараф этиш, ҳаётда ўзининг муносиб ўрнини топиши учун ҳар томонлама кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш давлат ва ҳукуматнинг бош мақсадидир. Президентимизнинг юксак ишончи, алоҳида эътибори ва ғамхўрлиги натижасида ёшларимиз учун барча имкониятлар яратиб берилмоқда. Ўтган йилларга назар ташлайдиган бўлсак, ёшлар ҳаётида улкан тарихий ўзгаришлар ва янгиланишлар юз бераётганини кўплаб мисолларда кўришимиз мумкин.

Хусусан, юртимиз ёшларини қўллаб-қувватлаш бўйича жорий йилнинг ўзида 2 та фармон ва 3 та қарорнинг қабул қилингани, тадбиркорлик йўналиши бўйича кўплаб имтиёзлар берилгани, олий ўқув юртларида қорақалпоғистонлик ёшлар учун қўшимча квоталар ажратилгани уларга бўлган ғамхўрликнинг амалий ифодаси ҳисобланади.

Шу йилнинг 14 февраль куни ёшлар масаласида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ишсиз ёшларнинг, айниқса олий ўқув юртлари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш, ижтимоий ёрдамга муҳтож ёшларни қўллаб-қувватлаш, сифатли таълим бериш, касб-ҳунарга ўқитиш каби устувор вазифалар белгилаб берилган эди. Ушбу тадбир ҳам ана шу топшириқлар ижроси доирасида ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февраль кунги “Олий таълим муассасалари битирувчиларининг ишга жойлашишига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида ёшлар бандлигини таъминлашда Миллий банк асосий масъул банк этиб белгиланди. Ушбу банк томонидан битирувчи ёшларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашувчи “Келажакка биринчи қадам”, “Келажак учун старт”, “Ёрқин келажак сари” каби дастурлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда банк билан ҳудуддаги олий таълим муассасалари ўртасида ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида Қорақалпоқ давлат университети ва Нукус давлат педагогика институтида “Келажакка қадам” марказининг маслаҳат маркази ташкил этилди. Шу кунга қадар “Миллий банк” акциядорлик жамияти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан 364 нафар битирувчи талабага 8 миллиард сўмдан ортиқ миқдорда кредит маблағи ажратилди.

Кўргазмада республиканинг барча олий таълим муассасалари қатори Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти жамоаси ҳам фаол иштирок этди. Институтнинг раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари ва кўплаб битирувчи талабалари ушбу муҳим тадбирда фаоллик кўрсатдилар. Бу институтнинг нафақат юқори сифатли таълим беришга, балки ўз битирувчиларини ишга жойлаштириш ва уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлашга ҳам катта эътибор қаратаётганидан далолат беради.

Кўргазма давомида институт вакиллари аграр соҳадаги замонавий иш ўринлари ва қишлоқ хўжалигидаги кластер корхоналари таклиф этаётган вакансиялар ҳақида битирувчиларга маълумот бердилар. Шунингдек, улар талабалар ва фермерлар, агрокластерлар ва тижорат банклари вакиллари ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатишга кўмаклашдилар.

Битирувчиларнинг ишга жойлашишига кўмаклашиш, уларнинг касбий йўлини белгилаш ҳамда бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилган “TalabaExpo – 2025” кўргазмасида 80 га яқин корхона ва ташкилот ўзларида мавжуд 700 дан зиёд бўш иш ўрни билан иштирок этди. Тадбирга 10 минг нафарга яқин битирувчи ёш ташриф буюрди.

Кўргазма давомида талабалар корхоналар фаолияти билан танишдилар, “Келажакка қадам” маркази томонидан тақдимотлар ўтказилди. Энг муҳими, 3,5 минг нафар яқин битирувчининг иш берувчилар билан тўғридан-тўғри суҳбати ташкил этилди. Бунинг натижасида 755 нафар битирувчининг иш ўрни аниқланди. Қолаверса, 33 нафар битирувчи талабанинг бизнес лойиҳаси тақдим этилиб, тадбиркорликка йўналтирилди.

Тадбир якунида истиқболли бизнес лойиҳаларининг ғолибларига имтиёзли кредитлар учун сертификатлар топширилди. Бу каби амалий чора-тадбирлар ёшларнинг иқтисодий мустақиллигини таъминлаш ва жамиятдаги фаоллигини оширишда муҳим восита бўлиши шубҳасиз.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026