16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 03:35
Сиёсат 👁 792

Сайёр қабуллар – халқ ва давлат ўртасидаги мулоқотнинг энг самарали кўприги

Сайёр қабуллар – халқ ва давлат ўртасидаги мулоқотнинг энг самарали кўприги

Амударё тумани Бобур номли овул фуқаролар йиғини биносида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Расул Зарекеев иштирокида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосарлари, идора ва ташкилотлар раҳбарлари, фуқаролар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.

Сайёр қабул жараёнида аҳолининг долзарб масалалари эшитилиб, уларнинг ечимлари бўйича мутасадди раҳбарларга аниқ топшириқлар берилди. Аҳоли вакилларидан уй-жойини шиферлаш, оқар сув етказиб бериш, электр трансформаторини алмаштириш, тиббий ёрдам билан таъминлаш каби масалаларда мурожаатлар қабул қилинди. Ҳар бир мурожаатчининг масаласи индивидуал тартибда ўрганилиб, ижобий ҳал қилиш бўйича масъулларга аниқ муддат белгиланган вазифалар юкланди.

Хусусан, овулда яшовчи Матякуб Қўчқаров электр трансформатор эскирганлиги сабабли уни янгисига алмаштиришда амалий ёрдам бериш ҳақида, Икром Атажанов даволаниши учун моддий ёрдам ажратиб бериш масаласида, Шукурулла Тажиев келинини даволатиши учун моддий ёрдам ажратиб бериш бўйича, Ўролбай Раҳимов кўчаларга қўшимча электр симлари тортиш ҳамда “Ҳамроз-2” кўчаси йўлларни чиқариб бериш масаласида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Давлатбой Абдуллаев эса томорқа ерларини суғориш учун оқар сув етказиб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Мурожаатларнинг барчаси тегишли тартибда ўрганилиб, уларга ижобий ечим топиш мақсадида тегишли мутасаддиларга йўналтирилди.

Бугун сайёр қабуллар оддий учрашув эмас, балки давлатнинг халқ билан юзма-юз мулоқот қилишининг энг самарали механизмларидан бирига айланган. Аҳоли ўз дардини, муаммосини маҳалланинг ўзида, раҳбарларга бевосита етказиш имконига эга. Бу эса масалаларни жойида ҳал этиш, турли бюрократик тўсиқларни камайтириш, фуқароларнинг давлат идораларига бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари Расул Зарекеевнинг Бобур овулидаги сайёр қабули ҳам айнан шу мақсад – халқнинг мурожаатини эшитиш, ҳаётий муаммоларига ечим топиш ва жойларда аҳолининг яшаш шароитларини яхшилашга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди. Қабул давомида кўтарилган ҳар бир масала бўйича масъуллар зиммасига аниқ топшириқлар берилгани эса сайёр қабулларнинг амалий ишлар майдони эканидан далолат беради.

Амударё туманида ўтказилаётган ҳар бир сайёр қабул маҳаллалардаги ҳаёт сифатини яхшилаш, аҳоли муаммоларини ўз вақтида кўриб чиқиш ва давлат хизматларининг аҳолига янада яқин бўлишини таъминлаш йўлида муҳим воситага айланмоқда.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026