16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 03:37
Иқтисодиёт 👁 1,426

ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК ОБЪЕКТЛАРИНИ ФУҚАРОЛИК СУДЛАРИДА ҲИМОЯ ҚИЛИШ МАСАЛАЛАРИ

ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК ОБЪЕКТЛАРИНИ ФУҚАРОЛИК СУДЛАРИДА ҲИМОЯ ҚИЛИШ МАСАЛАЛАРИ

Интеллектуал мулк — бу инсон ақлий фаолияти натижасида юзага келадиган ва қонун билан ҳимоя қилинадиган мулкий ва номулкий ҳуқуқлар мажмуасидир. Бугунги кунда ахборот технологияларининг кенг тарқалиши интеллектуал мулк объектларига нисбатан ҳуқуқбузарликларнинг ҳам ортишига олиб келмоқда. Шу боисдан, интеллектуал мулкни самарали ҳимоя қилиш — долзарб ва устувор вазифалардан бири ҳисобланади.

Интеллектуал мулк муҳофазаси давлатнинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрнини белгилаб берувчи омиллардан бирига айланиб бормоқда. Ривожланган давлатлар тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, мамлакат тараққиёти кўп жиҳатдан интеллектуал мулкни муҳофаза қилиш тизимига боғлиқ. Интеллектуал мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш:

Мамлакатимизда инновацион жараёнларни ривожлантириш;

Чет эл инвестицияларини жалб этиш;

Замонавий технологияларни олиб келиш ва жорий этиш;

Пировард натижада мамлакатимиз иқтисодиётини ривожланишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Бинобарин, ҳар қандай давлатнинг интеллектуал мулкни ҳимоя қилишдаги манфаатдорлиги интеллектуал фаолият натижалари соҳибларига ўз мутлақ ҳуқуқларидан фойдаланиш ва уларни ҳимоя қилиш учун мақбул ҳуқуқий режим ўрнатишда намоён бўлади.

ХАЛҚАРО ТАЖРИБАЛАР: ИННОВАЦИОН ИНФРАТУЗИЛМА

Инновацион жараёнларни қўллаб-қувватлаш борасида турли давлатларда ўзига хос тажриба тўпланган.

1. АҚШ тажрибаси

АҚШ университетларида инновацион инфратузилмаларни шакллантиришга катта эътибор берилади. Бундай инфратузилмаларда илмий ишланмалар тижоратлаштирилиб, технологиялар трансфери амалга оширилади.

Бэй-Доул қонуни (1980): Бу қонун инновацион жараёнларнинг кескин ривожланишига, университетларга ўз илмий ишланмалари орқали даромад олишга кенг йўл очиб берган.

Намуналар:

Калифорния технология институти: Амалий фанлар ва инженерлик соҳасида етакчи бўлиб, унда тадқиқотларга ҳомийлик қилиш офиси, технологиялар трансфери офиси ва тадбиркорлар клуби каби инновацион инфратузилмалар ташкил этилган.

Стэнфорд университети: Асосий инновацион инфратузилмаси технологияларни лицензиялаш офиси ҳисобланиб, унинг функцияси университетнинг интеллектуал мулкини бошқаришдан иборат.

Массачусетс технология институти (МТИ): Технологияларни лицензиялаш офиси ва тадбиркорликни рағбатлантиришга қаратилган бошқа тузилмалар мавжуд.

2. Япония тажрибаси

Япониянинг юксак иқтисодий ривожланишга чет эл инновацияларини фаол қўллаш орқали эришгани маълум.

Сиёсат ўзгариши: ХХ асрнинг 80-йилларига келиб, Япониянинг иқтисодий сиёсати ўз илмий салоҳиятини ривожлантиришга қаратилади.

Технополислар: Мамлакатда 1983 йили технополисларни ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилган.

Натижа: Миллий технопаркларни ривожлантириш учун Япония ҳукумати томонидан махсус дастурлар қабул қилиниб, дастлаб 100 дан зиёд технопарк ташкил этилган. Технопарклар ишбилармонлик ва илмий-техник соҳа ўртасидаги алоқаларнинг ривожланишига олиб келди.

А. Сейтназаров, Фуқаролик ишлар бўйича Амударё туман суди раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026