16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 04:14
Жамият 👁 403

ЭКОЛОГИК ТАҲДИДЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШГА ҚАРАТИЛГАН ИШЛАР САМАРАДОРЛИГИ ОШИРИЛМОҚДА

ЭКОЛОГИК ТАҲДИДЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШГА ҚАРАТИЛГАН ИШЛАР САМАРАДОРЛИГИ ОШИРИЛМОҚДА

Бугунги кунда жаҳонда жиддий эътибор талаб этилаётган муаммолардан бири — экологик таҳдидлар ўзининг глобаллиги билан алоҳида ажралиб туради. Шу боис, мамлакатимизда ҳам табиатда юз бераётган салбий жараёнларни англаган ҳолда, уларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаб, салбий ҳолатларни мумкин қадар бартараф этиш, бу борада аҳолининг хабардорлигини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Амударё тумани бўлими томонидан атмосферанинг ўзгариши тезлашишининг олдини олишга қаратилган кенг кўламли кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди.

Бўлим томонидан “Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт” йилида қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, “Чойкўл” овули ҳудудида 0.9 гектар майдонда “Яшил боғ” ташкил этилди. Амударё тумани Ободонлаштириш бошкармаси ва Қипчоқ давлат ўрмон хўжалиги томонидан ҳудуднинг табиий тупроқ-иқлим шароитига мос кўчатлар танлаб олиниб, туман бўйича 2025 йил давомида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 825 минг туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. Экилган кўчатлар парвариши учун масъул ташкилотлар ходимлари бириктирилди.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар режимига риоя этилиши ҳамда ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш бўйича давлат экологик назоратини амалга ошириш мақсадида 2025 йил давомида бир неча марта тезкор назорат тадбирлари ўтказилди. Тезкор тадбирлар натижасида 123 та ҳолатда қонунбузарлик ҳолатлари аниқланиб, фуқаро ва мансабдор шахсларга нисбатан салкам 250 миллион сўм миқдорида жарималар қўлланилди.

Бўлим томонидан бошоқли дон экинларидан бўшаган ер майдонларида сомон пояларини ёқишнинг олдини олиш бўйича фермер хўжаликлари раҳбарларига тегишли қонун ҳужжатлари доирасида огоҳлантириш хатлари берилиб, тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилди.

Бўлим фаолиятида ахборот технологияларидан самарали фойдаланилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли Қарорига асосан “YERELEKTRON” автоматлаштирилган платформаси орқали жами 10 та ер участкалари бўйича ер майдонлари ўрганиб чиқилиб, тегишли хулосалар берилди.

“E’TIROF AT” электрон платформаси орқали ўзбошимчалик билан қурилган турар жой иморатлари ва мазкур иморатлар ҳудудларидаги дов-дарахтларга ҳам қонун доирасида зарур хулосалар тақдим этилмоқда.

Ташкилотга келиб тушган мурожаатлар атрофлича ўрганилиб, мавжуд экологик муаммолар ўз вақтида, самарали ечим топишига эришилмоқда. Бу аҳолининг атроф-муҳит муҳофазасига бўлган муносабатлари ижобий томонга ўзгариб, уларнинг экологик маданияти ошишига замин яратмоқда.

Рашид Бегалиев, Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Амударё туман бўлими бошлиғи.

МАҚОЛА “ЖАЙХУН ИЛҲОМЛАРИ” ННТНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ

ҲУЗУРИДАГИ ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ИНСТИТУТЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ЖАМОАТ ФОНДИ ТОМОНИДАН МОЛИЯЛАШТИРИЛГАН

“ЭКОЛОГИК МАДАНИЯТ – СОҒЛОМ КЕЛАЖАК АСОСИ” НОМЛИ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА

ТАЙЁРЛАНДИ ВА ЧОП ҚИЛИНДИ.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019