16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 03:35
Иқтисодиёт 👁 1,609

АҲОЛИ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ МАСАЛАСИДА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

АҲОЛИ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ МАСАЛАСИДА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

Ҳар қандай давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, аввало, аниқ рақамлар ва ишончли статистик маълумотларга асосланади. Мамлакатимизда узоқ йиллардан буён кутилган ва стратегик аҳамиятга эга бўлган йирик тадбир — аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш жараёни бошланиш арафасида турибди. Амударё туманида ўтказилган навбатдаги йиғилиш айни шу масъулиятли жараённинг аҳамияти ва унга якуний тайёргарлик кўриш масалаларига бағишланди.

Маълумки, 2025 йилнинг 19 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган “Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш тўғрисида”ги Фармон соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқди. Мазкур ҳужжатга биноан, юртимизда 2026 йил 15 январдан 28 февралгача бўлган даврда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирлари ўтказилиши белгиланган. Бу шунчаки статистика эмас, балки Янги Ўзбекистоннинг келгуси ўн йиллик тараққиёт режасини тузиш учун мустаҳкам пойдевордир.

Амударё тумани ҳокимлигида ташкил этилган кенгайтирилган йиғилишда ушбу сиёсий жараённинг ташкилий жиҳатлари муҳокама қилинди. Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Статистика бошқармаси бўлим бошлиғи Айзада Мамутова, туман ҳокими ўринбосари — инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Ҳамза Ҳайтимбетов, туман Статистика бўлими бошлиғи Олимжон Пирманов ҳамда жойлардаги асосий ижрочи бўғин ҳисобланган “Маҳалла еттилиги” аъзолари иштирок этдилар.

Йиғилишда таъкидланганидек, мазкур рўйхатга олиш тадбири мамлакатимиздаги 38 миллиондан ортиқ аҳолининг нафақат сонини, балки уларнинг ёши, оилавий ҳолати, маълумоти, миграция ҳолати, бандлиги ва даромад манбалари каби муҳим кўрсаткичларини қамраб олувчи ягона ва ҳаққоний маълумотлар базасини шакллантиришга хизмат қилади.

Шу билан бирга, Амударё каби аграр салоҳияти юқори бўлган туманлар учун қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш ўта муҳимдир. Бу жараёнда ердан фойдаланиш самарадорлиги, мавжуд чорвачилик кўрсаткичлари, томорқа хўжаликларининг ҳолати аниқланиб, келажакда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда асос бўлиб хизмат қилади.

Мутахассислар рўйхатга олиш тартибининг замонавий ва қулай усулларига алоҳида тўхталиб ўтдилар. Тадбир икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқич онлайн тарзда ўтказилиб, дастлабки 17 кун давомида фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида махсус порталдан фойдаланган ҳолда рўйхатдан ўтилади. Ҳар бир фуқаро ўз уйидан чиқмаган ҳолда, ушбу жараёнда фаол иштирок этиши мумкин. Бу вақт ва маблағни тежаш билан бирга, рақамли технологияларнинг ҳаётимизга чуқур кириб бораётганидан далолатдир.

Иккинчи, яъни анъанавий босқичда эса “Маҳалла еттилиги” ва махсус ўқитилган рўйхатга олувчилар уйма-уй юриб, планшетлар ёрдамида маълумотларни базага киритадилар.

Йиғилишда сўзга чиққанлар маҳаллаларда, корхона ва ташкилотларда, шунингдек, таълим муассасаларида тушунтириш-тарғибот ишларини кучайтириш лозимлигини таъкидладилар. Зеро, ҳар бир фуқаро ушбу маълумотлар эртага ўз маҳалласига янги мактаб, боғча, шифохона қурилиши ёки янги иш ўринлари яратилиши учун асос бўлишини тушуниб етиши керак.

2026 йилда ўтказиладиган ушбу тадбир Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини оширишга, миллий барқарор ривожланиш мақсадларини тўғри баҳолашга ва хорижий инвесторларни жалб қилишга катта ҳисса қўшади. Амударё тумани фаоллари ҳам ушбу муҳим тадбирга тайёргарликни юқори савияда давом эттирмоқдалар. Ўтказилган йиғилиш ҳам бу борада тегишли мутасаддиларнинг билимларини ошириб, масъулиятини янада кучайтиришга хизмат қилгани билан аҳамиятли бўлди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026