16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 03:36
Сиёсат 👁 867

Сайёр қабулларда муаммоларга жойида ечим топилмоқда

Сайёр қабулларда муаммоларга жойида ечим топилмоқда

Аҳолининг кундалик муаммоларини бевосита жойига чиқиб ўрганиш, мурожаатларга тезкор ва самарали ечим топиш мақсадида Амударё тумани ҳокими Собир Хўжаметов томонидан Жайхун ҳамда Бой овул маҳалла фуқаролар йиғинларида навбатдаги сайёр қабуллар ўтказилди.

Мазкур сайёр қабулларда туман бўлим ва ташкилотлари раҳбарлари, мутасадди масъуллар ҳамда маҳалла аҳолиси вакиллари иштирок этдилар. Учрашувлар очиқ мулоқот, аҳоли муаммоларини ва таклифларини тинглаш руҳида ташкил этилди.

Жайхун маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган сайёр қабул давомида аҳоли томонидан бир қатор ижтимоий ва инфратузилмавий муаммолар юзасидан мурожаатлар билдирилди. Хусусан, ички йўлларни таъмирлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўл белгиларини ўрнатиш масалалари кўтарилди.

Шунингдек, фуқаролар фарзандларининг олий таълим муассасаларида ўқиши учун шартнома тўловларини амалга оширишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилдилар. Маҳаллада спорт майдончаси қурилишига кўмаклашиш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масалалари ҳам муҳим таклифлар қаторида тилга олинди.

Аҳоли томонидан электр энергияси таъминоти сифатини яхшилаш, чорвачилик маҳсулотларини сотиш учун дўкон қуришга ер майдони ажратиш, шунингдек, чорвачилик фаолиятини ривожлантириш мақсадида имтиёзли кредит маблағлари ажратилишида амалий ёрдам бериш бўйича мурожаатлар билдирилди.

Туман ҳокими Собир Хўжаметов ҳар бир мурожаатни диққат билан тинглаб, масъулларга аниқ вазифалар юклади. Айрим масалалар жойида ҳал этилди, қолган мурожаатлар бўйича тегишли бўлимларга ижро учун топшириқлар берилди.

Бой овул маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган сайёр қабулда туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Тимур Дошумбаев ҳам иштирок этди. Дастлаб масъуллар ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, Бой овул маҳалласини жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантириш масалалари юзасидан сўз юритдилар.

Жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бугунги кундаги энг устувор вазифалардан бири экани таъкидланиб, бу борада аҳоли ва масъул идоралар ҳамкорлигининг аҳамияти қайд этилди.

Сайёр қабул жараёнида фуқаролар томонидан жарроҳлик амалиёти ва даволаниш учун моддий ёрдам ажратиш, ўзи ва турмуш ўртоғини ишга жойлаштиришга кўмаклашиш, паррандачиликни ривожлантириш учун кредит маблағлари ажратиш каби масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди.

Бундан ташқари, фарзандларининг олий таълим шартнома пулларини тўлашда амалий ёрдам кўрсатиш, уй-жойларни таъмирлаш, фарзандини ҳарбий хизматга жўнатиш билан боғлиқ компенсация маблағларини олишда кўмак бериш масалалари ҳам аҳоли томонидан кўтарилди.

Туман ҳокими Собир Хўжаметов томонидан ҳар бир мурожаат юзасидан масъул раҳбарларга аниқ топшириқлар берилиб, уларнинг ижроси қатъий назоратга олиниши белгиланди. Аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиш, муаммоларни жойида кўриб чиқиш ва амалий ечимлар топиш сайёр қабулларнинг асосий мақсади эканлиги яна бир бор ўз тасдиғини топди.

Мазкур сайёр қабуллар аҳоли ишончини мустаҳкамлаш, давлат идоралари фаолиятининг очиқлиги ва самарадорлигини ошириш, энг асосийси, фуқароларнинг мурожаатларини эътиборсиз қолдирмаслик йўлидаги муҳим қадам бўлиб хизмат қилди.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026