16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 03:36
Сиёсат 👁 1,155

Маҳаллий Кенгаш депутатларининг фаоллиги ошмоқда

Маҳаллий Кенгаш депутатларининг фаоллиги ошмоқда

Мамлакатимизда сўнгги йилларда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, халқ ҳокимиятчилигини тўлақонли таъминлаш ҳамда давлат бошқарувини аҳоли манфаатларига хизмат қилувчи тизимга айлантириш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу жараёнда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ўрни ва аҳамияти сезиларли даражада ортиб бормоқда. Айниқса, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, жойлардаги муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этишда маҳаллий Кенгашлар депутатларининг фаоллиги кучаймоқда.

Сўнгги йилларда қабул қилинган қонун ҳужжатлари маҳаллий Кенгашларнинг назорат функцияларини кучайтиришга қаратилди. Хусусан, маҳаллий даражада давлат органлари раҳбарларининг ҳисобдорлиги белгилаб қўйилиб, уларнинг ўз фаолияти юзасидан халқ вакиллари олдида мунтазам ҳисобот бериб бориши йўлга қўйилди.

Бугунги кунда прокуратура, адлия, ички ишлар, молия, солиқ, экология ва соғлиқни сақлаш органлари раҳбарларининг маҳаллий Кенгашлар олдида ҳисобот бериш амалиёти жорий этилган бўлиб, бу орқали давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги таъминланмоқда. Шу билан бирга, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этишда депутатлик сўровлари институтининг аҳамияти янада ортмоқда.

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши ҳам ушбу ислоҳотларни амалга оширишда фаол иштирок этиб келмоқда. Туман Кенгаши таркиби 25 нафар депутатдан иборат бўлиб, улар жойларда аҳолининг манфаатларини ифода этиш ва ҳимоя қилиш йўлида изчил фаолият олиб бормоқда. Шу кунга қадар Кенгаш томонидан 17 та сессия ўтказилиб, уларда жами 145 та масала кўриб чиқилди ҳамда тегишли қарорлар қабул қилинди.

Сессияларда асосий эътибор аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни муҳокама қилиш, уларнинг ечимини топиш ва ижросини назорат қилишга қаратилди. Шу мақсадда депутатлар томонидан жойларда 239 маротаба аҳоли билан учрашувлар ташкил этилди. Ушбу учрашувларда турли соҳаларда фаолият юритувчи тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарларининг 38 та ҳисоботи ҳамда 13 та ахбороти тингланди. Учрашувлар давомида аниқланган муаммоларни бартараф этиш учун масъул ташкилотларга 86 та депутат сўровлари юборилди.

Депутат — бу халқ вакили, халқ дардини тинглаб, уни ечиш йўлида амалий чоралар кўрувчи шахсдир. Шу маънода, Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашига 3-Дўстлик сайлов округидан сайланган депутат Мадамин Казаковнинг фаолияти эътиборга моликдир. У туман Кенгашида Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссия раиси сифатида самарали фаолият олиб бормоқда.

Мадамин Казаков ўз депутатлик фаолияти давомида аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш мақсадида масъул ташкилотларга 7 та депутат сўровлари киритган. Ушбу сўровлар асосида бир қатор ижобий натижаларга эришилган. Жумладан, аҳоли билан учрашувлардан бирида Фаровон маҳалласи аҳолисини ташвишга солиб келаётган оқава сув тизимини яхшилаш ҳамда кўприк қуриш масаласи кўтарилган эди. Депутат томонидан мазкур муаммолар тегишли давлат ташкилотларига йўналтирилиб, натижада муаммоларга ижобий ечим топилди. Айни пайтда Янгиобод маҳалласидан Фаровон маҳалласига кириш жойидаги зовурга ўрнатилган талабга жавоб бермайдиган темир кўприк бузилиб, мустаҳкам кўприк қурилмоқда. Бу ишларда аҳолининг ҳиссаси ҳам катта бўлмоқда.

Бу каби ишлар халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг аҳоли ҳаётидаги аҳамиятини янада ошириб, давлат органлари фаолиятини халқ манфаатларига йўналтиришда муҳим омилга айланмоқда. Маҳаллий Кенгашлар фаолиятини янада такомиллаштириш эса юртимизда демократик ислоҳотларнинг изчил давом этишини таъминлайди.

Зеро, “Ўзбекистон — 2030” стратегиясида белгиланган устувор вазифалар маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларини халқнинг ҳақиқий “овози”га айлантиришни тақозо этмоқда. Ушбу стратегик мақсадлар маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини тубдан трансформация қилиш, ҳудудий бошқарувни “аҳоли манфаатларига хизмат қилиш” тамойили асосида йўлга қўйишни талаб этади. Халқ депутатлар Амударё туман Кенгаши депутатларининг фаолияти ушбу йўналишда маҳаллий Кенгашнинг фаол, ташаббускор ва масъулиятли позицияни эгаллаганидан далолат беради.

Шу ўринда айтиш керакки, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари ҳамда ижро этувчи ҳокимият органлари ваколатларининг аниқ белгилаб қўйилиши, маҳаллий Кенгаш раиси ва ҳоким лавозимларининг бир-биридан ажратилгани ҳам ҳокимиятлар бўлинишига оид конституциявий тамойилнинг маҳаллий даражада тўлақонли амалга оширилишига хизмат қилмоқда. Бу эса маҳаллий Кенгашларнинг мустақиллигини ошириб, уларнинг аҳоли манфаатларини ҳимоя қилишдаги ролини кучайтирмоқда.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026