16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 03:15
Жамият 👁 450

Мардликка эҳтиром, хотирага садоқат: Амударёда Афғон уруши фахрийларига юксак эҳтиром кўрсатилди

Мардликка эҳтиром, хотирага садоқат: Амударёда Афғон уруши фахрийларига юксак эҳтиром кўрсатилди

1989 йил 15 февраль — Афғонистон ҳудудидан собиқ Совет Иттифоқи қўшинлари тўлиқ олиб чиқилган кун сифатида тарихда муҳрланган. Ушбу сана йиллар ўтган сари жасорат ва фидойилик тимсолига, жанг-у жадалларда қатнашган минглаб юртдошларимиз хотирасини ёд этиш, омон қайтган фахрийларимизга ҳурмат бажо келтириш кунига айланди.

Ўн йилга яқин вақт мобайнида давом этган ҳарбий ҳаракатлар кўплаб оилалар тақдирига ўз таъсирини ўтказди. Республикамиздан 3580 нафар ҳарбий хизматчи ушбу урушда иштирок этиб, ўз бурчини адо этди. Бугун эса уларнинг жасорати ва сабр-матонати тинч ва осойишта ҳаётимизнинг қадрига етиш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим ибрат мактаби бўлиб хизмат қилмоқда.

Жорий йилда собиқ иттифоқ қўшинлари Афғонистондан олиб чиқилганининг 37 йиллиги муносабати билан Амударё туманида ҳам кенг кўламли тадбирлар ташкил этилди. Сана арафасида туман Хотира майдонида афғон уруши фахрийлари хотирасига бағишлаб ҳайкал муқаддас ўрнатилгани тадбирнинг маънавий аҳамиятини янада оширди. Ушбу масканда ўтказилган маросимда жангчи-фахрийлар, нуронийлар, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Нодирбек Камолов, туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Шуҳрат Маматов, Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлар бирлашмасининг республика ва туман миқёсидаги раҳбарлари ҳамда аъзолари, бир гуруҳ байналмилал жангчилар қатнашди.

Тадбирни очиб берган туман ҳокими ўринбосари Нодирбек Камолов ўз нутқида 15 февраль санаси фахрийлар учун чин маънодаги байрам эканини алоҳида таъкидлади. У мураккаб шароитларда жанг-у жадалларда қатнашиб, Ватанга омон қайтган юртдошларимизнинг жасорати, матонати ва садоқати бугунги тинч ҳаётимизнинг қадрига етишда муҳим ўрин тутишини қайд этди.

Сўзга чиққанлар юртимизда жангчи-фахрийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг муносиб ҳаёт кечириши, саломатлигини тиклаши ва ижтимоий ҳимоясини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталди. Шу билан бирга, Афғон уруши сабоқлари бугунги ёш авлод учун ибрат мактаби экани алоҳида қайд этилди.

Тадбир давомида амударёлик афғон уруши қатнашчилари иштирокида Хотира майдонидаги ҳайкал пойига гулчамбарлар қўйилди. Байналмилал жангчилар Афғонистондаги уруш ҳаракатларида ҳалок бўлган қуролдошлари хотирасига ҳурмат бажо келтириб, уларнинг ёрқин хотирасини ёд этдилар. Юртимизда тинчлик ва осойишталик мангу бўлиши тилаб, дуога қўл очилди.

Тантаналар Манғит шаҳридаги “Diamond” ресторанида давом эттирилди. Бу ерда фахрийлар учун байрам дастурхони ёзилиб, уларнинг хизматлари эътироф этилди. Сана муносабати билан ташаккурномалар ва эсдалик совғалари топширилди. Фахрийлар ҳукуматимиз томонидан кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун миннатдорлик билдирдилар.

Байрам тадбирида туман Маданият бўлими санъаткорлари томонидан концерт дастури намойиш этилди. Ватан, она, тинчлик ва шукроналикни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар тадбирга кўтаринки руҳ бағишлади.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026