16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 02:58
Фан ва таълим 👁 255

Мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари иштирокида ижодкорлик кўргазмаси ўтказилди

Мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари иштирокида ижодкорлик кўргазмаси ўтказилди

Жорий йилнинг 19 февраль куни Амударё туманидаги “Илк ривожланиш маркази” биносида туманда фаолият юритаётган мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари ҳамда уларга масъул сифатида бириктирилган педагоглар иштирокида амалий-кўргазмали семинар бўлиб ўтди. Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи томонидан ташкил этилган ушбу тадбирда асосий эътибор “Илк қадам” давлат ўқув дастури талаблари асосида “Ижодкорлик устахоналари”да қўл меҳнати орқали яратиладиган ҳар хил турдаги ўйинчоқлар ва кўргазмали қуроллардан самарали фойдаланиш масалаларига қаратилди.

Семинарда Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш шуъбаси бош методисти Ҳулкар Бабажанова ва шуъба методисти Сауле Патуллаевалар сўзга чиқиб, туманда махсус “Ижодкорлик устахонаси” ташкил этилганини, унда ҳар бир мактабгача таълим ташкилотидан бириктирилган ходимлар мунтазам равишда ижодий ишлар олиб бораётганини таъкидлаб ўтди. Яратилган дидактик ўйинчоқлар ва уларни тайёрлаган ижодкор педагогларнинг илғор иш тажрибалари келгусида барча ходимларга оммалаштирилиши таъкидлаб ўтилди.

Тадбирда мактабгача таълим ташкилотларида ташкил этилган "Турон кичкинтойлари" болалар театр жамоалари учун махсус қўл меҳнати билан яратилган кўргазмали қуроллар орқали саҳна кўринишлари намойиш этилди. Йиғилганлар эътиборига 29-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Махсуда Қаландарова томонидан қўғирчоқ театри йўналишида “Ур тўқмоқ” эртаги жонли тарзда ҳавола қилинди.

Шунингдек, 18-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Санобар Базарбаева соя театри усулида “Капалак” эртагини маҳорат билан кўрсатиб берди. 8-сонли мактабгача таълим ташкилоти вакили Шаҳло Эшимбетова эса бармоқ ва қўлқоп театри йўналишидан фойдаланган ҳолда “Шолғом” эртагини саҳналаштирди. Бундан ташқари, 45-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Комила Аманкулова стол театри ёрдамида “Тулки ва турна” эртагини йиғилиш иштирокчиларига намойиш қилди. Ушбу ранг-баранг саҳна кўринишлари семинар иштирокчилари томонидан катта олқишлар билан кутиб олинди ва мутахассисларда жуда катта таассурот қолдирди.

Семинарнинг навбатдаги қисмида кўплаб ижодкор педагоглар ўзларининг қўл меҳнати асосидаги маҳсулотлари билан яқиндан ўртоқлашдилар. Жумладан, 13-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Ойша Сафарбаева, 36-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Насиба Бабаниязова ҳамда 4-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Ўғилжон Ражабовалар ўзлари яратган дидактик ўйинчоқлар намойишини ўтказди. 9-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Моҳира Холимбетова, 2-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Моҳира Жалалова ва 17-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Муборак Юлдашевалар томонидан тайёрланган дидактик ўйинчоқлар ҳам семинар иштирокчиларида катта таассуротлар қолдирди. Айниқса, 19-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Асалой Сейтбаева ҳамда 38-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Саломат Қурбанбаевалар томонидан яратилган ўзига хос дидактик ўйинчоқлар болаларнинг ҳар томонлама ривожланишига ҳисса қўшиши алоҳида қайд этилди.

Мутахассислар мазкур кўргазмали қуролларнинг қандай материаллардан ва қай усулда ясалишини, қайси мавзуларда ҳамда қайси ёш гуруҳларида фойдаланилишини батафсил тавсифлаб бердилар. Энг муҳими, ушбу воситалар орқали болаларда қандай билим ва кўникмалар шаклланиши алоҳида тушунтирилди.

Семинар якунида кун тартибидаги масала юзасидан қизғин савол-жавоблар ўтказилиб, қатнашувчиларнинг барча фикр ва мулоҳазалари тингланди. Ташкилотчилар келгусида қўл меҳнати билан ўйинчоқлар яратиш бўйича махсус қўлланмалар ишлаб чиқилиб, яратилган дидактик материаллар бўйича ижодкор педагогларнинг илғор иш тажрибаси барча таълим ташкилотларида кенг оммалаштирилишини алоҳида қайд этдилар.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019