16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 04:52
Иқтисодиёт 👁 1,244

Томорқа — оила даромади ва фаровонлик манбаи

Томорқа — оила даромади ва фаровонлик манбаи

Қишлоқ жойларда томорқа ерлари азалдан оила ризқи, барака ва меҳнат тимсоли бўлиб келган. Бугунги кунда эса томорқадан унумли фойдаланиш орқали нафақат оила эҳтиёжини қондириш, балки барқарор даромад манбаини яратиш мумкинлиги амалда ўз исботини топмоқда. Айниқса, қиш мавсумида иссиқхона ташкил қилиш орқали ердан самарали фойдаланиш оилаларнинг иқтисодий имкониятларини янада кенгайтирмоқда.

Амударё туманининг Бобур номли овулида томорқачилар сафи кун сайин кенгайиб бормоқда. Бу борада “Маҳалла еттилиги”, хусусан ҳоким ёрдамчиси томонидан аҳолига амалий ёрдам кўрсатилиб, кредит олиш, иссиқхона қуриш ва агротехник масалаларда маслаҳатлар бериб борилаётгани соҳа ривожида муҳим омил бўлмоқда.

 

Кўчатчилик — эрта даромад гарови

Овулдаги ана шундай имкониятлардан фойдаланиб, самарали фаолият юритаётган илғор томорқачилардан бири — Алишер Бабажановдир. У 2025 йилда 33 миллион сўм кредит олиб, 3 сотих майдонда замонавий иссиқхона ташкил қилган эди. Ҳозирда томорқачи асосан сабзавот кўчатлари тайёрлаш билан шуғулланмоқда.

Кўчатчиликнинг афзаллиги шундаки, у нисбатан қисқа муддатда даромад келтиради. Сифатли кўчат ҳар доим талабгир, айниқса баҳор мавсумида деҳқон ва томорқачилар учун зарур маҳсулот ҳисобланади. Кўчат етиштиришда уруғ танлаш, тупроқ аралашмасини тўғри тайёрлаш, ҳарорат ва намликни назорат қилиш муҳим аҳамиятга эга. Қиш фаслида иссиқхонада барқарор ҳароратни сақлаш орқали эртаги бозор учун тайёр маҳсулот олиш мумкин. Бу борада билим ва тажрибаларини мустаҳкамлаб, ўз устида ишлаш орқали ҳосилдорликни ошираётган илғор томорқачи Алишер Бабажанов қўшниларига ҳам ўрнак бўлмоқда.

 

Гулчилик ва кўчатчилик — бир иссиқхонада

Овулдаги яна бир илғор томорқачи — Соатбой Отажанов  2024 йилда 10 миллион, 2025 йилда яна 10 миллион сўм банк кредити олиб, жами 4 сотих майдонда иссиқхона ташкил қилди. У ҳам асосан сабзавот кўчатлари ва турли гуллар етиштириш билан шуғулланмоқда.

Гул етиштириш нафақат иқтисодий, балки маънавий аҳамиятга ҳам эга. Гулларга талаб йил давомида сақланади — байрамлар, тадбирлар, уй-жойларни безатишда доимий эҳтиёж бор. Шу сабабли ҳам деҳқоннинг дастурхони доимо тўкин-сочин. Иссиқхонада гул етиштириш учун ёруғлик, намлик ва озуқа мувозанатини сақлаш талаб этилади. Бу эса машаққатли бўлсада, юқори даромад келтирувчи йўналиш саналади. Соатбой Отажонов ўз оила аъзоларининг ҳам ушбу иссиқхонада бандлигини таъминлаб, кафтдеккина ерини оилавий бизнес объектига айлантирган.

Томорқада гул етиштириш бошқа деҳқончилик тармоқларидан ўзининг юқори даромадлилиги ва кам жой талаб қилиши билан ажраб туради. Бир неча сотих ерда етиштирилган ноёб гул кўчатлари бир неча тонна картошка ёки пиёздан кўра кўпроқ фойда келтириши мумкин. Қолаверса, гулчилик мавсум танламайдиган соҳа. Бу эса йил бўйи, айниқса, байрамлар арафасида кафолатланган юқори даромад демакдир.

 

Сабзавотчилик ривожи — дастурхон тўкинлигининг муҳим омили

Овулдаги яна бир илғор томорқачи — Ойбек Давлатов 2024 йилда 100 миллион сўм банк кредити олиб, 6 сотих майдонда иссиқхона барпо этган эди. Ҳозирги кунда иссиқхонада асосан бодринг ва помидор етиштириб, ички бозорни таъминлаб келмоқда.

Қишда иссиқхонада сабзавот етиштириш учун томчилатиб суғориш тизими, иситиш ускуналари, сифатли уруғ ва минерал озуқа воситалари муҳим аҳамиятга эга. Бундай маҳсулотлар қиш мавсумида бозорда талаб юқори бўлган пайтда сотилиб, юқори даромад келтиради. Шу билан бирга, маҳаллий бозорда сабзавот нархининг барқарорлигини таъминлашга ҳам хизмат қилади.

 

Томорқа — ўзини ўзи банд қилиш имконияти

Қишлоқ жойларда томорқа аҳолининг ўзини ўзи банд қилишида муҳим ўрин тутади. Иссиқхона ташкил қилиш орқали оила аъзолари доимий иш билан таъминланади, меҳнат миграцияси камаяди.

Бобур номли овулидаги илғор томорқачилар тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, ерга меҳр билан ёндашилса, томорқа ҳақиқий даромад манбаига айланади. Иссиқхона ташкил қилиш, кўчатчилик, гулчилик ва сабзавотчилик йўналишларини ривожлантириш орқали кўплаб оилалар барқарор даромад манбаига эга бўлмоқдалар. Маҳалла даражасида кўрсатилаётган тизимли амалий ёрдам эса бу жараённи янада жадаллаштирмоқда.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026