16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 04:43
Иқтисодиёт 👁 1,252

СОЛИҚДАН ЯШИРИЛГАН МИЛЛИАРДЛАР: АМУДАРЁДА НОРУДА ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАР СОҲАСИДА ЯШИРИН ИҚТИСОДИЁТГА ҚАРШИ ҚАТЪИЙ НАЗОРАТ ЎРНАТИЛМОҚДА

СОЛИҚДАН ЯШИРИЛГАН МИЛЛИАРДЛАР: АМУДАРЁДА НОРУДА ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАР СОҲАСИДА ЯШИРИН ИҚТИСОДИЁТГА ҚАРШИ ҚАТЪИЙ НАЗОРАТ ЎРНАТИЛМОҚДА

Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси томонидан республика ҳудудида норуда фойдали қазилмаларни ер қаъридан қазиб олиш билан шуғулланувчи корхоналар фаолияти устидан тизимли ва қатъий назорат ўрнатилган. Ушбу чора-тадбирлар соҳада яширин иқтисодиёт ҳолатларини бартараф этиш, солиқ интизомини мустаҳкамлаш ҳамда давлат бюджетига тушумларни оширишга хизмат қилмоқда.

Мазкур йўналишда Амударё тумани Прокуратураси томонидан ҳам самарали ишлар амалга оширилмоқда. Таҳлилларга кўра, республика бўйича 234 та корхонага 288 та норуда фойдали қазилмалар кони учун ер майдонлари ажратилган. Шундан Амударё туманида 28 та корхона 33 та карьерда қазиш ишларини олиб бормоқда.

Сўнгги йилларда норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш жараёнида товар айланмасини яшириш ёки камайтириб кўрсатиш орқали солиқ тўлашдан қасддан бўйин товлаш ҳолатлари ортиб бораётгани кузатилди. Республика кесимида ўтказилган таҳлиллар 92 та корхонанинг электр энергияси истеъмоли ҳажмидан келиб чиқиб, ҳақиқатда қазиб олинган норуда миқдори 16 миллион куб метрдан ортиқ бўлиши мумкинлигини кўрсатди. Ушбу ҳажмдан келиб чиқиб, бюджетга тўланиши лозим бўлган 85 миллиард сўмдан ортиқ солиқ яширилгани аниқланган.

Мавжуд ҳолатлардан келиб чиқиб, Республика Прокуратураси ташаббуси билан «Q-control» электрон назорат тизими жорий этилди. Ушбу тизим доирасида карьерларга олиб борувчи барча йўлларда, жумладан ички йўлларда ҳам кузатув камералари ўрнатилди. Натижада ҳар бир юк автомашинасининг ҳаракати тўлиқ ҳисобга олиниши йўлга қўйилди.

Электрон назорат тизимининг жорий этилиши қисқа фурсат ичида сезиларли самара берди. Хусусан, товар юк хатларини расмийлаштириш сони кунига 25 тадан 700 тагача ошди. Шунингдек, реализация қилинган кунлик товар айланмаси 1200 куб метрдан 28 минг куб метрга етди. Бу кўрсаткичлар соҳадаги яширин айланмаларни очиқлаштириш ва ҳисоб-китобларни шаффофлаштириш йўлида муҳим қадам бўлди.

Тизим орқали назорат кучайтирилгани натижасида 604 та ҳолатда юк ташувчи транспорт воситалари давлат рақам белгиларини яшириб ёки умуман рақамсиз ҳаракатлангани аниқланди. Ушбу ҳолатлар бўйича ҳам тегишли чоралар кўрилмоқда.

Шу билан бирга, тумандаги барча карьерлар ва норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан шуғулланувчи корхоналар тўлиқ хатловдан ўтказилди ҳамда уларнинг рўйхати шакллантирилди. Қазиб олинган иш ҳажми бўйича солиқ ҳисоботларининг ҳаққоний юритилганлигини ўрганиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси солиқ бошқармасидан мутахассис жалб этилган.

2025 йил декабрь ойи ҳамда жорий йил январь ойида корхоналар томонидан истеъмол қилинган электр энергияси кўрсаткичлари таққосланиб, ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми билан ўзаро солиштирилмоқда. Бу орқали ишлаб чиқариш қуввати ва расмий ҳисоботларда кўрсатилган маълумотлар ўртасидаги тафовутлар аниқланмоқда.

Бундан ташқари, туман экология бўлими томонидан ҳам карьерлар қайта хатловдан ўтказилиб, атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш омиллари ўрганилмоқда. Бу эса соҳада фақат иқтисодий эмас, балки экологик назоратни ҳам кучайтириш имконини бермоқда. Ҳозирги вақтда давлат бюджетига ҳисобланмасдан қолган солиқ суммаларини ундириш бўйича аниқ чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу ўринда айтиш жоизки, яширин иқтисодиёт — давлат томонидан расмий рўйхатга олинмаган, солиқ ва ҳисобот тизимидан четда қолган иқтисодий фаолият турларидир. У қисқа муддатда айрим шахслар учун даромад манбаи бўлиб кўринса-да, узоқ истиқболда жамият ва давлат тараққиётига жиддий салбий таъсир кўрсатади.

Аввало, яширин иқтисодиёт давлат бюджетига тушумларни камайтиради. Солиқлар тўланмаслиги натижасида ижтимоий соҳа — таълим, тиббиёт, инфратузилма ва ижтимоий ҳимоя дастурларини молиялаштириш имкониятлари чекланади. Бу эса аҳоли фаровонлигига бевосита таъсир қилади.

Иккинчидан, у тадбиркорлик муҳитига салбий таъсир кўрсатади. Қонуний иш юритаётган тадбиркор солиқ, ижара, сертификат ва бошқа мажбурий тўловларни амалга оширади. Яширин фаолият юритаётган субъект эса бу харажатлардан қочади ва маҳсулотни арзонроқ нархда таклиф қилиши мумкин. Натижада бозорда ноқонуний устунлик вужудга келади, ҳалол рақобат тамойили бузилади.

Шунингдек, яширин иқтисодиёт инвестиция муҳитига ҳам салбий таъсир қилади. Шаффофлик ва ҳуқуқий кафолатлар етишмаган жойда инвесторлар хавфни юқори баҳолайди. Бу эса янги иш ўринлари яратиш ва иқтисодий ўсиш суръатларини секинлаштиради.

Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси томонидан амалга оширилаётган рақамли назорат тизимлари ва бу борада соҳавий ҳамкорликнинг кучайтирилиши норуда фойдали қазилмалар бозорида қонунийликни таъминлаш, бюджет тушумларини ошириш ҳамда соғлом рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилмоқда. Амударё тумани Прокуратураси эса мазкур йўналишдаги тизимли фаолияти билан яширин иқтисодиётга қарши курашишда муҳим қадам ташламоқда.

Баҳром Машарипов, Амударё тумани прокурори

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019