16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 03:33
Иқтисодиёт 👁 1,161

Янгиобод маҳалласида ёшлар тадбиркорлиги: янги имкониятлар ва юксак натижалар

Янгиобод маҳалласида ёшлар тадбиркорлиги: янги имкониятлар ва юксак натижалар

Бугунги кунда мамлакатимизда ёш авлод вакилларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидор ва салоҳиятини юзага чиқариш, энг муҳими, бандлигини таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Ишбилармонлик муҳитини шакллантириш ва ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этиш мақсадида берилаётган имтиёзлар нафақат шаҳар марказларида, балки энг чекка ҳудудларда ҳам ўз мевасини бера бошлади.

Амударё туманидаги Янгиобод маҳалласида амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар ва тизимли ишлар замирида ҳам инсон қадри, ёшлар келажагига бўлган юксак эътибор мужассам. Маҳалладаги ҳоким ёрдамчисининг саъй-ҳаракатлари билан ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш борасида кўплаб хайрли лойиҳалар ҳаётга тадбиқ этилмоқда ва бу жараён янги босқичга кўтарилмоқда.

2026 йилнинг биринчи чораги сарҳисобларига назар ташлайдиган бўлсак, Янгиобод маҳалласида яшовчи 7 нафар фуқаро ўз оилавий тадбиркорлигини йўлга қўйиш истагини билдирди. Уларнинг бу интилиши жавобсиз қолмади ва ҳоким ёрдамчисининг тавсияси билан уларнинг барчасига имтиёзли кредитлар ажратилди. Бу сармоялар чорвачилик, паррандачилик, тикувчилик, хизмат кўрсатиш ҳамда ишлаб чиқариш каби муҳим йўналишларни қамраб олгани билан аҳамиятлидир.

Энг қувонарли жиҳати шундаки, мазкур йўналишларда иш бошлаган ташаббускорларнинг аксариятини ёшлар ташкил этади. Бу эса маҳаллада янги авлод тадбиркорлари шаклланаётганидан далолат беради. Ёшларнинг меҳнат бозорида ўз ўрнини топиши нафақат иқтисодий кўрсаткичларнинг ўсишига, балки ижтимоий барқарорликнинг таъминланишига ҳам хизмат қилади.

Маҳалла фаолларидан бири Равшанбек Жумабоев узоқ вақтдан бери сартарошлик касби билан шуғулланиб келарди. Бироқ унинг фаолиятини кенгайтириш, замон талабларига мос хизмат кўрсатиш учун қўшимча маблағ ва амалий кўмак зарур эди. Ҳоким ёрдамчисининг амалий ёрдами туфайли Равшанбек ўз ишхонасини замонавий жиҳозлашга ва ташриф буюрувчи мижозлар учун барча қулайликларни яратишга муваффақ бўлди. Бугунги кунда унинг сартарошхонаси нафақат сифатли хизмати, балки яратилган шинам шароитлари билан ҳам мижозлар эътиборини қозонмоқда. Бу каби мисоллар тадбиркорликка кичик қадамлар билан кириб келаётган ёшлар учун катта мотивация манбаи бўлмоқда.

Шунингдек, Янгиобод маҳалласида жорий йилнинг биринчи чорагида учта янги тадбиркорлик субъекти ташкил этилди. Улар озиқ-овқат савдо шахобчаси, хизмат кўрсатиш ва умумий овқатланиш йўналишларида ўз фаолиятини бошлади. Бу эса маҳалла аҳли учун қўшимча қулайликлар ва янги иш ўринлари демакдир. Фақатгина кредит бериш билан чекланиб қолмасдан, ёшларнинг билим ва кўникмаларини оширишга ҳам алоҳида урғу берилмоқда. Жумладан, касб-ҳунар ва тадбиркорлик сирларини ўрганиш истагида бўлган 4 нафар фуқаро махсус ўқув курсларига йўналтирилди. Улардан уч нафари тадбиркорлик асосларини, бир нафари эса муайян касб-ҳунарни мукаммал эгаллашга киришди.

Чорвачилик йўналишида фаолият юритаётган Алишер Камолов ҳам бугунги имкониятлардан мамнун. У кўп йиллардан буён чорва парвариши билан шуғулланиб келган бўлса-да, чорва бош сонини кўпайтиришга маблағи етмас эди. Кўрсатилган кўмак натижасида у 32 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб, 8 бош қўй сотиб олди.

Чорвачилик — қишлоқ шароитида энг ишончли даромад манбаларидан бири ҳисобланади. Қўй боқишнинг иқтисодий самарадорлиги юқорилиги, гўшт ва жун маҳсулотларига бўлган талабнинг доимийлиги Алишер каби меҳнатсевар ёшларга ўз оиласи фаровонлигини таъминлаш имконини бермоқда.

Маҳаллада камбағалликни қисқартириш бўйича ҳам тизимли чора-тадбирлар кўрилмоқда. 2026 йил давомида ижтимоий реестрга киритилган 44 та оиланинг аҳволи чуқур ўрганилиб, уларни эҳтиёжмандликдан чиқариш бўйича индивидуал дастур ишлаб чиқилди. Ушбу дастур доирасида ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш, кредит ва субсидиялар ажратиш, деҳқончилик қилиш учун ер майдонлари ажратиш каби муҳим вазифалар белгиланган.

Аброр Алламов ана шундай имкониятлардан фойдаланиб, ўз томорқасини доимий даромад манбаига айлантирган юртдошларимиздан бири. У ернинг ҳар бир қаричидан унумли фойдаланиб, юқори даромад олишга эришмоқда. Қишлоқ хўжалиги техникаларининг субсидия асосида берилиши эса деҳқонларнинг оғирини енгил қилмоқда. Томорқа — бу нафақат ризқ-рўз манбаи, балки кичик бизнесни бошлаш учун ҳам тайёр майдондир.

Маҳалланинг маданий ва ижодий ҳаётида ҳам жонланиш кузатилмоқда. Акбар Одилов «Ҳунарманд» уюшмасига аъзо бўлиб, рассомчилик ва ҳайкалтарошлик билан шуғулланиб келмоқда. У ўз истеъдодини намойиш этиш баробарида, санъат асарлари орқали моддий манфаат ҳам топмоқда. Бу эса тадбиркорликнинг нақадар ранг-баранг эканлигини, ҳар қандай қизиқишни даромадга айлантириш мумкинлигини кўрсатади.

Ҳоким ёрдамчисининг келгуси режалари янада улкан. Ҳозирга қадар камбағал оилаларнинг 4 нафар аъзоси доимий ишга жойлаштирилди, 8 нафари ўзини-ўзи банд қилиш орқали расмий фаолият бошлади. Йил бошидан буён жами 9 нафар ишсиз фуқаро мавсумий ва доимий меҳнатга жалб этилди. Норасмий секторда ишлаётганларни расмийлаштириш, уларни ижтимоий ҳимоялаш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Янгиобод маҳалласидаги бу ижобий манзара юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг амалдаги ифодасидир. Ёшларнинг тадбиркорликка бўлган иштиёқи, уларга кўрсатилаётган доимий эътибор ва берилаётган имтиёзлар келажакда юксак натижалар бериши шубҳасиз. Зеро, ўз меҳнати билан бахтини топаётган, оиласи ва жамиятга нафи тегаётган ҳар бир ёш — юртнинг эртанги таянчидир. Амударёлик ёшларнинг бугунги шижоати эса фаровон ҳаёт сари ташланган мустаҳкам қадамдир.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026