16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 03:36
Иқтисодиёт 👁 1,310

Манғитда янги ва замонавий «Ризқ-барака» супермаркети иш бошлади

Манғитда янги ва замонавий «Ризқ-барака» супермаркети иш бошлади

29 март куни Амударё туманининг Манғит шаҳри марказида қад ростлаган замонавий ва кўркам маскан — "Ризқ-барака" супермаркетининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда кенг жамоатчилик вакиллари, нуронийлар ва ёшлар жам бўлиб, янги мажмуанинг иш бошлашини катта шодиёна билан қарши олдилар.

Маросимда иштирок этган Амударё тумани ҳокими Собир Хўжаметов йиғилганларни қутлар экан, бугунги кунда юртимизда давлатимиз раҳбари бошчилигида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, хусусий секторга кенг йўл очиш борасида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотларнинг аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтди. Таъкидландики, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик вакиллари учун яратилаётган имтиёзлар, бюрократик тўсиқларнинг бартараф этилиши ва қулай инвестиция муҳити яратилиши мана шундай замонавий объектларнинг кўпайишига замин яратмоқда. Туман ҳокими ўз нутқида янги супермаркет нафақат аҳолига қулайлик яратишини, балки янги иш ўринлари очилиши орқали маҳаллий аҳоли бандлигини таъминлашга ҳам хизмат қилишини эътироф этиб, мажмуа жамоасига ва тадбиркорларга келгуси фаолиятларида улкан зафарлар тилади.

Мазкур янги савдо мажмуаси ўз номига мос равишда тўкин-сочинлик ва файз-барака маскани, десак муболаға бўлмайди. Супермаркетнинг ички дизайни ва маҳсулотларнинг жойлаштирилиши энг замонавий стандартларга жавоб беради. Бинога қадам қўйган ҳар бир харидор аввало кенглик ва ёруғликни, сўнгра пештахталардаги хилма-хилликни ҳис этади. Бу ерда кундалик ҳаёт учун зарур бўлган барча турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, янги узилган сархил қишлоқ хўжалиги неъматларидан тортиб, турли хилдаги ноозиқ-овқат товарлари ва рўзғор буюмларигача мавжуд.

Супермаркет маъмурияти маҳсулотлар сифатига ва уларнинг янгилигига алоҳида эътибор қаратади. Айниқса, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва фермер хўжаликлари билан тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатилгани боис, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сархиллиги ва табиийлиги таъминланган. Бу эса супермаркетни Манғит шаҳри аҳолисининг оғирини енгил, узоғини яқин қиладиган, бир манзилнинг ўзида барча эҳтиёжларни қондириш имконини берадиган мажмуага айлантирди. Пештахталардан ўрин олган ҳар бир маҳсулот харидорларнинг талаб ва истакларини ўрганган ҳолда танланган бўлиб, бу ерда ҳам оилавий харидлар, ҳам индивидуал эҳтиёжлар учун барча шароитлар муҳайё қилинган.

Супермаркетнинг энг муҳим ва диққатга сазовор жиҳатларидан бири — бу маҳсулотларнинг нарх-навосидир. Истеъмол бозорида рақобат кучайиб бораётган бир даврда, "Ризқ-барака" супермаркети раҳбарияти халқчил нарх сиёсатини юритишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Нархларнинг ҳамёнбоплиги ва турли акцияларнинг йўлга қўйилиши аҳолининг харид қобилиятини оширишга ва оилавий бюджетини тежашга хизмат қилади. Бу эса ижтимоий йўналтирилган тадбиркорликнинг ёрқин намунасидир.

Очилиш маросимига йиғилган аҳоли вакиллари – илк харижорлар мазкур масканнинг иш бошлашидан мамнун эканликларини, айниқса хизмат кўрсатиш маданияти юқори эканлигини алоҳида таъкидладилар. Хушмуомала сотувчилар ва тезкор касса хизмати мижозларнинг вақтини тежаш ва уларга сифатли хизмат кўрсатиш имконини беради. Мажмуанинг техник жиҳозланиши, совитиш тизимлари ва сақлаш камералари маҳсулотларнинг сифатини узоқ вақт давомида асл ҳолида сақлашга кафолат беради.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Манғит шаҳрининг Гулзор маҳалласида қад ростлаган ва 25 нафар ишсиз аҳолини иш билан таъминлаган ушбу янги савдо мажмуаси Амударё туманининг иқтисодий салоҳияти ортиб бораётганининг яна бир амалий ифодаси бўлди. Бу каби лойиҳаларнинг амалга оширилиши халқимизнинг турмуш фаровонлигини юксалтириш, ҳудудларда замонавий инфратузилмани ривожлантириш ва тадбиркорликка кенг йўл очиш борасидаги давлат сиёсатининг натижасидир.

"Ризқ-барака" супермаркети эндиликда нафақат савдо маскани, балки аҳоли учун қулайлик, сифат ва ишонч рамзига айланиши шубҳасиз. Зеро, тадбиркорлик ривожланган юртда тўкинлик, барака ва тараққиёт бардавом бўлаверади.

Янги масканнинг очилиши эса туман аҳли учун баҳорнинг илк ойида муносиб совға бўлди. Бундай хайрли ишларнинг давомийлиги юртимиздаги тинчлик ва барқарорликнинг, меҳнаткаш халқимизнинг порлоқ келажак сари ташлаётган дадил қадамларининг самарасидир. Эндиликда Манғитликлар ўзларига яқин ва қулай бўлган, барча шароитларга эга масканда кўнгилдагидек харидларни амалга оширишлари мумкин. Бу эса инсон қадри улуғланган юртда ҳар бир фуқаронинг манфаати ва қулайлиги устувор эканининг яна бир исботидир.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026