16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 04:59
Спорт 👁 3,391

Оиламиз бўлса бирдам, ғалаба бизга ҳамдам

Оиламиз бўлса бирдам, ғалаба бизга ҳамдам

Маҳалла ёшлари ҳамда оилалар орасида спортни кенг оммалаштириш, аҳоли ва ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида анъанавий тарзда ўтказилаётган "Биз – ақл-идрокли оилалармиз” ҳамда "Отам, онам ва мен – спортчи оила” спорт мусобақаларининг қамрови йил сайин кенгайиб бормоқда. Ушбу мусобақаларнинг ҳудудий-саралаш босқичларида юзлаб ёшларнинг иштирок этаётгани фикримизнинг тасдиғидир. Хусусан, оилавий мусобақаларнинг туман босқичларида 47 та фуқаролар йиғинидан 20 тага яқин оилалар иштирок этди.

Бу гал ҳам мусобақаларнинг туман босқичи муросасиз баҳсларга бой бўлди. Ўтган йиллардаги мусобақалардан ўзгача, кўтаринки тарзда ўтказилган оилавий шахмат-шашка мусобақаси ҳам таассуротларга бой бўлди. 

- Ёшлигимдан шахмат ўйнаш билан шуғулланаман, - дейди Янгиобод маҳалласидан Азизбек Раҳимов. -   Дарсдан бўш вақтларимда отам, онам билан шахмат ўйнаймиз. Шахматга бўлган меҳрим, қизиқишим бобомдан ўтган. Оилавий ўйинлар орқали маҳоратимни ошириб боряпман.

Дурунки маҳалласидан Зафар Қурбоновнинг айтишича, оила аъзоларининг барчаси шахмат ва шашкага дўст тутинган, айниқса, шашкага. Бундай соғлом муҳит ўғли Равшанбекнинг шашка ва шахматга бўлган иштиёқини ошираётир.

- Бугунги мусобақада бувим, отам-онам ва укам билан биргаликда иштирок этдик, - дейди у. – Беллашувда кўплаб дўстлар орттирдим. Улар ўз қизиқишлари ҳақида гапириб берди. Бувим, отам, онам ва мен бирдам бўлиб ғолибликни қўлга киритдик.

Равшанбекнинг хотирасида бугунги кун бир умрга муҳрланиб қолиши тайин.

30 ёшдан 35 ёшгача бўлган ота-она, 10 ёшдан 14 ёшгача бўлган 2 нафар болалардан иборат спортсевар оилалар ўртасидаги мусобақанинг туман босқичида саралаш босқичда ғолибликни қўлга киритган 10 та оилалар иштирок этдилар. 7 та шартдан иборат бўлган беллашувни баҳолаш, ғолиб оилани белгилаш ҳакамлар учун осон бўлмади, чунки барча иштирокчилар ўта чаққон ва эпчил эканлиги яққол кўриниб турарди. Баҳсларга бой бўлган мусобақада Намуна ма-ҳалласидан Зарифбой Эшниёзов оиласи 3-ўринни, Қиличбой овулидан Алишер Жуманиёзов оиласи 2-ўринни,  ўрта қалъали Баҳодир Ёқубов оиласи энг яхши спортчи оила деб топилиб, фахрли 1-ўринни эгалладилар.

"Биз – ақл-идрокли оилалармиз” спорт мусобақасининг шахмат тури бўйича ғолибликни қўлга киритган Янгиобод маҳалласидан туманимизнинг энг намунали шахматчилари, фахрий отахон Бекжон Раҳимовлар оиласини, Дурунки маҳалласидан энг намунали шашкачилар Зафар Қурбоновлар оиласини, "Отам, онам ва мен – спортчи оила” спорт мусобақаларида Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланмани қўлга киритган Ўрта қалъа овулидан Баҳодир Ёқубов оиласини "Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси номидан яна бир бор муборакбод қиламиз!

Ўзаро дўстлик байрамига айланиб кетган спорт мусобақалари кўтаринки руҳда якунланди. Иштирокчилар турли номинациялар бўйича ташкилотчиларнинг диплом, Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Гавҳар ЧИМБАЙЧИЕВА, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси бошқаруви бош мутахассиси.

(Фото - http://uza.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026