16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 02:58
Жамият 👁 167

Ёшлар – юртимиз эртаси ва тараққиёт драйверлари

Ёшлар – юртимиз эртаси ва тараққиёт драйверлари

Бугун юртимиз бўйлаб ўзгача бир шукуҳ, юксак ғайрат ва шижоат нафаси кезмоқда. Боиси, мамлакатимиз бўйлаб 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан “Ёшлар ойлиги”га старт берилди.

Ҳар бир миллатнинг тараққиёти, давлатнинг қудрати ва жамиятнинг порлоқ келажаги тўғридан-тўғри унинг ёш авлодга бўлган эътиборига, яратаётган имкониятларга боғлиқдир. Бугун Ўзбекистон аҳолисининг катта қисмини ташкил этувчи ёшлар — юртимизнинг энг улкан бойлиги ва янгиланишлар драйвери ҳисобланади. Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан асос солинган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил топган кун – 30 июнь санаси шунчаки тақвимдаги оддий бир байрам эмас. Бу – ҳар бир йигит-қизга кўрсатилаётган юксак давлат эътибори ва чексиз имкониятларнинг амалий ифодасидир.

Ҳозирги кунда давлатимизнинг олиб бораётган оқилона сиёсатнинг марказида айнан биз – ёшларнинг манфаатлари турибди. Ҳар бир маҳаллада Ёшлар етакчиси тизимининг самарали йўлга қўйилгани кўплаб йигит-қизларнинг ҳаётда ўз йўлини топишига хизмат қилмоқда. Қувонарлиси, бундай имкониятлардан бизнинг ўғил-қизларимиз ҳам унумли фойдаланмоқда.

Бунга ёрқин мисол қилиб, Амударё туманида ўтказилган футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) кубоги баҳсларида бизнинг Намуна маҳалламиз ёшларининг фахрли 3-ўринни эгаллаганини алоҳида ғурур билан таъкидлаш мумкин.

1 июнь куни бўлиб ўтган тантанали тақдирлаш маросими маҳалламиз ва туманимиз ёшларининг спортга бўлган юксак қизиқиши ҳамда иродасининг амалий исботи бўлди.

Хулоса ўрнида айтганда, биз – бугунги ёш авлод, тарихдаги буюк аждодларимизнинг муносиб давомчиларимиз. Шунинг учун ҳам елкамиздаги масъулиятни чуқур ҳис қилган ҳолда, Янги Ўзбекистон ва Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишда фаол иштирок этишимиз шарт. Зеро, туманимиз равнақи ва юртимиз истиқболи бизнинг бугунги интилишимиз ва қатъиятимизга боғлиқ. Биз шунчаки кузатувчи эмас, балки жонажон Ватанимиз тараққиётининг фаол ижрочисига ва бунёдкорига айланишимиз лозим.

Азиз тенгдошлар, келажак сари дадил қадам ташлашдан, ўқиб-ўрганишдан ва юртимиз равнақи йўлида меҳнат қилишдан асло тўхтамайлик! Кириб келаётган Ёшлар куни барчамизга муборак бўлсин!

Муҳайё Ортиқбоева, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети талабаси

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019