16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 06:24
Жамият 👁 349

Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ишларининг ҳолати ўрганилди

Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ишларининг ҳолати ўрганилди

Ижтимоий объектларининг доимий ҳамда узлуксиз ишлаши нафақат аҳолининг кундалик ҳаёт сифатини белгилаб беради, балки бутун мамлакатнинг тизимли ва барқарор ривожланиши учун энг муҳим пойдеворлардан бири ҳисобланади. Айниқса, иқлим шароитлари ўзига хос бўлган ҳудудларда, жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида сув таъминоти масаласи доимо диққат марказида туради.

Маълумки, сув – бу тириклик манбаи, усиз ҳеч бир соҳанинг, ҳеч бир жамиятнинг келажагини тасаввур этиб бўлмайди. Ушбу ҳаётий муҳим мақсадларни рўёбга чиқариш, мавжуд инфратузилмаларнинг беками-кўст ишлашини назорат қилиш ҳамда аҳолига муносиб турмуш шароитларини яратиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан жойларда мунтазам равишда кенг кўламли ўрганишлар ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, масъул мутахассислар томонидан Чимбой туманида ўтказилган навбатдаги ўрганишлар давомида Пашенттаў овул фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Пашенттаў ер остидан сув олиш ва сувни тозалаш иншоотининг ҳолати ҳамда иш жараёни атрофлича кўздан кечирилди.

Ушбу иншоот ҳудуд аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлашда беқиёс ўрин тутади. Мазкур технологик тизим 450 метр чуқурликдан ер ости сувларини кучли насослар ёрдамида юқорига тортиб олади. Сўнгра бу сув махсус чучуклантирувчи ва тозаловчи иншоотлар орқали барча санитария-гигиена талабларига мос ҳолатга келтирилиб, овул аҳолисига қувурлар орқали узлуксиз етказиб берилади.

Бугунги кунда мазкур ҳудудда жами 1512 нафар аҳоли истиқомат қилади ва тизимдан доимий равишда 314 та абонент фойдаланиб келмоқда. Сув тозалаш иншоотининг ишлаб чиқариш қуввати суткасига 250 куб метрни ташкил этади, овул ҳудудидаги ичимлик суви тармоқларининг умумий узунлиги эса 10 километрдан иборатдир.

Туман ҳудудида аҳолини ичимлик суви билан узлуксиз таъминлаш мақсадида давлат ва халқаро ташкилотлар ҳамкорлигида муҳим лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Алоҳида таъкидлаш жоизки, 2025 йилда овул марказини ичимлик суви билан таъминлаб турган «Саликеш» сувни чучуклантириш иншооти Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури маблағлари ҳисобидан тўлиғи билан реконструкция қилинди. Ушбу кенг кўламли янгилаш ва замонавийлаштириш ишларига қўшимча равишда яна 1 километр масофага янги ичимлик суви тармоғи тортилди. Амалга оширилган ушбу йирик қурилиш ва таъмирлаш ишлари натижасида ҳудуддаги 300дан ортиқ хўжаликнинг ичимлик суви таъминоти тубдан яхшиланди. Шунингдек, илгари тармоққа уланмаган 13 та хўжалик илк бор тоза ичимлик суви билан таъминланишига эришилди.

Бундай тизимли саъй-ҳаракатлар натижасида одамларнинг турмуш тарзи фаровонлашиб, узоқ ҳудудларда ҳам қулай яшаш шароитлари яратилмоқда. Жумладан, мазкур овул ҳудудида ҳам ичимлик суви экосистемасини янада ривожлантириш ва сув ресурсларини асраб-авайлаш бугунги куннинг энг долзарб ва аҳамиятли вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда.

Зеро, тоза ичимлик суви аввало аҳолининг саломатлигини мустаҳкамлаш, табиатдаги экологик мувозанатни барқарор сақлаш ҳамда ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш учун улкан аҳамиятга эгадир. Табиатнинг бу бебаҳо неъматидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш, сув ресурсларини ифлосланишдан асраш ва уни тоза ҳолда келажак авлодларга етказиш барчамизнинг энг муҳим бурчимиздир.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026