16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 02:03
Маданият 👁 335

“Юлдузлар дуэли” лойиҳаси доирасида илк жонли концерт намойиш этилди

“Юлдузлар дуэли” лойиҳаси доирасида илк жонли концерт намойиш этилди

Санъат ва маданият ҳар бир жамиятнинг маънавий қиёфасини белгилаб берувчи, инсонлар қалбига эзгулик ва гўзаллик уруғларини қадовчи беқиёс кучдир. Айниқса, бугунги шиддат билан ривожланаётган даврда аҳоли, хусусан, навқирон авлоднинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни санъатнинг сеҳрли оламига ошно қилиш ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.

Жорий йилнинг 7 июль куни Амударё туманида ҳам ана шундай эзгу мақсадларни ўзида мужассам этган маданий тадбир бўлиб ўтди. Чойкўл овули ҳудудида жойлашган Амударё тумани Маданият бўлими тасарруфидаги 36-сонли Амударё маданият маркази ушбу лойиҳага мезбонлик қилди. Бу ерда аҳолини маданият масканларига кенг жалб этиш, уларнинг маданий ҳордиқ чиқаришлари учун муносиб шарт-шароитлар яратиш ҳамда ёшларнинг бўш вақтини унумли ва мазмунли ташкил этиш мақсадида “Юлдузлар дуэли” номли янги, ўзгача форматдаги лойиҳа доирасидаги илк жонли ижродаги концерт дастури намойиш этилди.

Концерт дастури чинакам байрамона кайфият ва унутилмас лаҳзаларга бой бўлди. Саҳнада ўзларининг бетакрор овози ва ўзига хос ижро йўлига эга бўлган ёш истеъдодли хонандалар — Ғайратжон Янгибоев ҳамда Сардорбек Машариповлар чиқиш қилди. Уларнинг ҳар бир куй ва қўшиғи фақатгина жонли ижрода янграгани томошабинлар қалбига янада тезроқ етиб боришини таъминлади.

Мухлисларнинг олқишлари ва нигоҳларидаги қувонч бу икки ижодкор томонидан тақдим этилган репертуарнинг нақадар муваффақиятли танланганидан далолат берди. Жонли мусиқа сеҳри ва дилтортар қўшиқлар йиғилганларга чексиз завқ, унутилмас таассурот ва юқори кайфият улашди.

Албатта, бундай юқори савиядаги тадбирларнинг ортида катта меҳнат, тинимсиз изланиш ва янгиликка интилиш ётади. Мазкур концерт дастури ҳам 36-сонли Амударё маданият марказининг янги тайинланган, фидойи ва ташаббускор раҳбари Қудрат Матсафоевнинг ғояси ва саъй-ҳаракатлари билан ҳаётга татбиқ этилди. Унинг маданият соҳасини ривожлантириш йўлидаги бу илк қадами йиғилганлар томонидан илиқ кутиб олинди.

Тадбирда Амударё тумани Маданият бўлими мудири, “Ватан фидойиси” кўкрак нишони соҳиби Мурод Ибрагимов ҳамда Қорақалпоғистон халқ таълими аълочиси, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Йўлдош Абдаловлар сўзга чиқишди. Улар ўз сўзларида бугунги кунда мамлакатимизда маданият ва санъат соҳасига қаратилаётган улкан эътибор ҳақида тўхталиб, саҳнада ўз санъатини намойиш этган ижодкорларга келгуси фаолиятларида улкан зафарлар, битмас-туганмас илҳом ва ижодий ютуқлар тиладилар.

Шу билан бирга, сўзга чиққанлар 36-сонли Амударё маданият маркази раҳбари Қудрат Матсафоевнинг ташкилотчилик қобилияти ва ташаббускорлигини алоҳида эътироф этиб ўтдилар. Маданият марказининг аҳил жамоасига келгусидаги ишларида улкан муваффақиятлар ҳамроҳ бўлишини, олдинда турган янгидан-янги лойиҳаларни амалга оширишда омад ёр бўлишини тилашди.

Томошабинлар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинган “Юлдузлар дуэли” лойиҳаси шунчаки бир марталик тадбир бўлиб қолмайди. Келгусида бу лойиҳа янада кенг кўламда, изчил равишда давом эттирилиши режалаштирилмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад эса битта — аҳолининг, айниқса келажагимиз эгалари бўлган ёшларнинг маданий ҳордиқ чиқаришини таъминлаш, истеъдодли ва элга танилган санъаткорлар ижодини халқ орасида янада кенгроқ тарғиб этиш, шунингдек, туманнинг маданий ҳаётини бундан-да жонлантириб, одамлар қалбига байрамона шукуҳ олиб киришдир.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026