16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 05:59
Иқтисодиёт 👁 3,252

ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ ҚОНУН ҲИМОЯСИДА

ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ ҚОНУН ҲИМОЯСИДА

Амударё туман прокуратураси томонидан туманда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашга қаратилган қонунчилик ижроси устидан доимий прокурор назоратини таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, биргина жорий йилнинг ўтган даври мобайнида тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимоясини тезкор ташкил этиш мақсадида туман прокуратурасида ташкил этилган «007» ва «515-34-08» рақамли ишонч телефонига 3 та тадбиркорлик субъектларидан мурожаатлар келиб тушди.

Жумладан, жорий йилнинг 23 январь куни туманнинг «Бўз ёп» овулида фаолият кўрсатаётган пахтачилик ва ғаллачиликка ихтисослашган «Аминбой Иномжон» номли фермер хўжалиги раҳбари А.Ибрагимов туман прокуратурасининг «007» рақамли ишонч телефонига мурожаат қилиб, тумандаги «Юлдуз» ОТҲЖдан фермер хўжалигининг 2012 йил ҳосили учун етиштирган пахтасидан қолган 14 млн. 350 минг сўмлик ҳақини ундириб бериш ва ушбу пул маблағини лизинг асосида техника сотиб олиш учун Лизинг компаниясига ўтказиб беришда амалий ёрдам беришни сўраган мурожаатини кўриб чиқиш натижасида, жорий йилнинг 28 январь куни фермер хўжалиги тегишли пул маблағлари  «Юлдуз» ОТҲЖдан ундирилиб, ушбу пул маблағи АЛК «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компаниясига ўтказилиши таъминланиб, фермер хўжалигига амалий ёрдам кўрсатилди.

Бундан ташқари, тумандаги «Кўюк кўпир» овулида яшовчи якка тадбиркор ва ҳозирда тумандаги Маиший хизмат кўрсатиш коллежининг 3 босқич талабаси Тиловбаева Навбаҳор Соатбой қизи қунғироқ қилиб, у ўз мурожаатида «Уй ҳайвонларига қараш» фаолияти билан шуғулланиш учун, яъни чорва молларини олиш мақсадида 1.800 минг сўм кредит маблағларини сўраб 2012 йилнинг сентябрь ойида тумандаги Микрокредит банк филиалига хужжатларини топширганлигини, лекин шу кунга қадар мурожаатига жавоб олмаганлигини ҳамда ушбу фаолият тури билан шуғулланиш учун кредит олиб беришда ёрдам сўраган мурожаати атрофлича ўрганиб чиқилиб, натижасига кўра кредит олиб берилиши таъминланди ҳамда тадбиркор қизимизнинг мурожаатини ўз вақтида кўриб чиқмасдан, сансанорликка йўл қўйган банкнинг жавобгар шахсларига нисбатан интизомий чоралар кўрилди. 

Шу билан бирга, Амударё туман прокуратураси томонидан тумандаги Назархон овули ҳудудида жойлашган «Бердақ Энергосервис» ХКга қарашли устахонада ўтказилган текшириш натижасида 2 млн. 400 минг сўм жаримага тортилган далолатноманинг қонунийлиги ўрганилиб чиқилганда, далолатнома асосий истеъмолчи Бердақ ММТПга нисбатан расмийлаштрилиши лозимлиги аниқланиб, туман электр тармоқлари корхонаси фармойиши бекор қилиниб, ноқонуний равишда далолатнома тузган туман электр тармоқлари филиали ҳодимларига нисбатан интизомий чора кўрилиб, тадбиркорнинг қонуний ҳуқуқлари тикланишига эришилди.  

Шунингдек, туман прокурорининг бошчилигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш, рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган қонунлар, Президент фармонлари ва қарорлари, Ҳукумат қарорлари ижроси юзасидан тумандаги тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликлари вакиллари иштирокида ҳар ойда 2 маротаба учрашувлар ташкил қилинган бўлиб, у ерда туман прокуратураси томонидан бу борада амалга оширилаётган ишлар, амалий ёрдамлар, Ҳукуматимиз томонидан яратилаётган қулайликлар, тадбиркорларимиз фаолиятидаги муаммолар ҳамда уларни қизиқтираётган масалалар кўриб чиқилмоқда.   

Туман прокуратураси томонидан туманда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашга қаратилган ишлар давом эттирилмоқда.


Р.ХАЛМУРАТОВ,

туман прокурорининг катта ёрдамчиси, 3-даражали ҳуқуқшунос.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019