16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 07:10
Маданият 👁 3,341

САНЪАТДАН ОРТИҚ ДАВЛАТ ТОПМАДИ...

САНЪАТДАН ОРТИҚ ДАВЛАТ ТОПМАДИ...

Санъатнинг покиза даргоҳига ҳар ким ҳар хил йўл билан кириб келади. Кимдир истеъдодни аждодидан мерос қилиб олади, кимдир тасодифан кириб қолади ва изсиз йўқолади. Кимдир бир фоиз истеъдод устидан 99 фоиз меҳнат қилиб, элдан олқиш олади. Амударё санъатининг шак-шубҳасиз буюк дарғаси, такрори йўқ, ўхшаши йўқ ноёб овоз, гўзал кўнгил, серқирра истеъдод соҳиби, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист, раҳматли Назир Раҳимов ҳеч кимга ўхшамасди. Уни истеъдодли дейиш кам, шунчаки қобилиятли, дейиш ерга уриш бўлар эди. У куйлаш учун туғилган эди. У ҳақиқий санъат қандай эканлигини кўрсатиб қўйиш учун балки Аллоҳдан бизга юборилган бир фаришта эди. Бу беқиёс санъаткорга бешик бўлиш бахти Амударё туманининг Манғит шаҳрига насиб қилди. Яқинларининг айтишича, ўн саволга битта жавоб бериб, барчани ҳайрон қолдирадиган, ҳокисор ва соддадил, олижаноб Назир Раҳим ҳали санъатга кириб улгурмасидан атрофидагилар томонидан санъаткор, деб тан олина бошлаган эди. Чунки у санъатсиз яшай олмас эди. Санъат ҳам Назир Раҳимсиз ғариброқ кўринарди.

Раҳматлик Отажон Худойшукуров бир кўрик-танловда менга шу қўшиғингизни беринг, деб сўраганида ўзи куйлаши керак бўлган ашуласини инъом қилиб, танловда бошқа ашуласини ижро этган ҳокисор инсон эди. Тиниқ, ширадор, баланд пардаларни қийналмай оладиган ноёб овози, ашулалари билан одамлар кўнглидан жой олган эди. Унинг қўшиқларининг на мусиқасида, на сўзида, на ижросида бегона миллат ашуласининг белгилари кўринмас эди. Улар топ-тоза, том маънода ўзбекона қўшиқлар эди. Шунинг учун бўлса керак, бу қўшиқларнинг умри Назир Раҳимовнинг 47 йиллик умридан узун бўлди. Бу қўшиқларни ҳозиргача ўзини ҳақиқий санъаткор бўлишга тайёрлаётган ҳавасмандлар ижро этишяпти. Ҳақиқий санъат шинавандалари ҳали-ҳануз маза қилиб тинглашяпти.

Назир Раҳимов ўз ҳаёти давомида қўшиқдан бошқа давлат, мухлисларидан бошқа савлат топмади. Кибр-ҳавони билмади, сохталик қилмади, алданди, алдамади. Шу сабабдан ҳам у бетакрор, шу сабабдан у бебаҳо. Бундай санъат, бундай санъаткор бир келди-ю кетди.

Дунёда санъат деган сўз бор экан, санъат яшаркан, Назир Раҳимов ҳам яшайди, такрори йўқ бўлиб яшайди, армони йўқ бўлиб яшайди. Агар кимдир уни такрорлай олганида эди, у каби куйлай олганида эди, унга шунча таъриф-тавсифнинг ҳожати бўлмас эди. Аллоҳ санъаткор бўламан, деган ҳар бир қалбга шу инсоннинг озгина дардини, озгина нафасини, озгина фидойилигини берсин. Шунда ўзбек санъати санъат бўлади, шунда қўшиқ ҳақиқий дил малҳами бўлади.

Бетакрор навога чоғланинг созлар,

Сўзлар, ўзингизга беринг пардозлар.

Бирга айлагаймиз кўкка парвозлар,

Мен дунёга келдим қўшиқ айтгани.

Руҳингизга таъзим қиламиз, устоз! Санъатингизга ҳавас қиламиз. Сизни кўра олганимиз бахт, дуо ололмаганимиз армон. Шундай санъат, шундай заҳмат ҳаққи, қўшиқни қўшиқдай қилиб айтишга сўз берамиз. Руҳингиз таскин топсин, Назир оға Раҳимов!

Камоли эҳтиром билан устознинг шогирдлари номидан

Насиба ЭШЧАНОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019