16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 04:39
Иқтисодиёт 👁 3,959

ЎЗБЕК АВТОМОБИЛСОЗЛИГИНИНГ ДОВРУҒИ

ЎЗБЕК АВТОМОБИЛСОЗЛИГИНИНГ ДОВРУҒИ
Асакадаги автозаводда яқин кунларда 2 000 000 чи автомобиль конвейердан чиқади.

Дунёда автомобиль ишлаб чиқарувчи давлатлар кўп эмас. Бундан ўн етти йил муқаддам Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан Асака шаҳрида автомобиль заводи ишга туширилгач, Ўзбекистон ҳам ана шу мамлакатлар
сафидан мустаҳкам жой олди.
Зеро, мазкур завод бунёдкор халқимиз куч-қудрати, ақл-заковати, ғайрат-шижоатининг ёрқин намунасидир. Шу боис ҳар гал йўлларимизда елдек учқур "Дамас”, "Нексия”, "Матиз”, "Спарк”, "Ласетти”, "Кобальт”, "Малибу”, "Каптива” сингари енгил машиналарни кўрганимизда, ич-ичимиздан севинамиз, қалбимиз қувончга тўлади.     
Аслида, бугун ўзимизда ишлаб чиқарилган автоулов кириб бормаган хонадон, маҳалла, қишлоқ деярли қолмади. Улар халқимизнинг узоғини яқин, мушкулини осон қилмоқда. Ўзбек автомобилларига ташқи бозорда ҳам талаб ортиб бораётгани, айниқса, қувонарлидир. Бу машиналаримиз ташқи кўриниши, ички безаги, мустаҳкамлиги, тежамкорлиги ва хавфсизлиги билан аллақачон автоишқибозларнинг меҳрини қозонганидан яққол далолатдир.
Шу ўринда айтиш жоизки, ўзбек автомобилларининг жаҳон миқёсидаги довруғи ошишида халқаро автотранспорт ишлаб чиқарувчилар ташкилотининг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлмиш "Ўзавтосаноат” акциядорлик компаниясининг муносиб ҳиссаси бор.
Негаки, давлатимиз раҳбари алоҳида таъкидлаганидек, "Мамлакатимизда автомобиль саноатининг пайдо бўлиши у билан боғлиқ ва унга хизмат кўрсатадиган бир қанча ишлаб чиқариш корхоналари ва қувватларининг ривожланиши учун муҳим шарт-шароит яратди”. Янги заводга бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, лок-бўёқ ва бошқа маҳсулотлар етказиб берувчи "Уз Донг Жу Пэинт Ко”, "Уз Донг Янг Ко”, "Уз Донг Вонг Ко”, "Уз Коджи”, "Idas Eleсtroniks System”, "Андижонкабель” сингари ўнлаб корхоналар барпо этилгани фикримиз тасдиғидир. Биргина Андижон вилояти мисолида айтадиган бўлсак, бундай корхоналар кейинги етти йил ичида 47 тадан 108 тага, улар томонидан тайёрланган маҳсулотлар ҳажми 1 триллион 100 миллиард сўмликка етди. Тармоқда банд бўлганлар эса 22 минг 400 кишидан ошиб кетди.
 Жаҳон тажрибасидан маълумки, автомобилсозлик соҳасида битта иш ўрни очилиши бошқа тармоқларда унинг сони 7 тадан 15 тагача кўпайишига замин ҳозирлайди. Шу маънода, Асакадаги корхона саноат тармоқларининг жадал ривожланиши, аҳоли бандлигининг таъминланиши, турмуш фаровонлиги ошишига хизмат қилаяпти, десак, муболаға бўлмайди.
— Автомобилларимиз ҳамюртларимизнинг узоғини яқин, мушкулини осон қилибгина қолмай, балки оилаларнинг аксарияти учун даромад манбаига айланди, — дейди "Матиз” ҳайдовчиси, избосканлик Маҳмуджон Валижонов. — Уларни бошқариш ҳар томонлама қулай, иқтисодий жиҳатдан тежамли. Шунинг учун талаб ниҳоятда катта. Илгари қишлоғимизда саноқли хонадонларда автомобиль бўлган бўлса, ҳозирги кунга келиб бир ярим мингга яқинлашганини айтиш кифоя.
Автомобиллар кўпайгани сайин жойларда, айниқса, олис қишлоқлар, чекка ҳудудларда сервис хизмати кўрсатувчи шохобчалар, Жанубий Корея, Германия, Хитой, Италия каби мамлакатлардан келтирилган замонавий технологик ускуналар, диагностика воситалари билан тўлиқ жиҳозланган станциялар ташкил этилмоқда. Маҳаллийлаштириш дастурига мувофиқ татбиқ этилаётган янгилик ва имтиёзлар эса автомобилсозликни янада ривожлантириш, бутловчи буюмлар таннархини арзонлаштириш имконини бераётир. Сабаби, ушбу дастур доирасида ҳар йили соҳага ихтисослаштирилган ўнлаб кичик бизнес субеъктлари барпо этилмоқда. Олтинкўлдаги "Саноат пласт”, Асакадаги "Асака давр бутловчи”, "Ойназар”, Марҳаматдаги "ўайрат-2000”, Андижон туманидаги "Анд саноат пласт” ва бошқа хусусий фирмалар ана шулар жумласидандир.
Фан-техника шиддат билан ривожланиб бораётгани, ўз навбатида,  автомобилсозлик саноатига ҳам унинг илғор ютуқларини татбиқ қилишни тақозо этмоқда. Шу боис юртимизда автомобилсозлик соҳасига қизиқувчи ёшларнинг ўқиб-ўрганишлари, илмий изланишларини таъминлайдиган бир қатор олий таълим даргоҳлари фаолият кўрсатаётгани, таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси йўлга қўйилгани айни муддао бўлаяпти. Пировардида заводда истиқболли лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилиб, жаҳон андозаларига мос янги туркумдаги автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда. Масалан, 2003 йилдан бошлаб "Ласетти” русумли автомобиль йиғилиши ўзлаштирилган бўлса, орадан беш йил ўтиб, "Шевроле” бренди билан автоуловлар ишлаб чиқаришга киришилди.  
Янгиланган "Chevrolet Captiva” автомобилининг конвейердан чиқарилиши эса бу борадаги ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлди. Унинг кўркам дизайнга эга эканлиги, юксак даражадаги ускуналар, замонавий двигатель ҳамда узатмалар билан жиҳозлангани харидорлар қизиқишини янада оширди. Айтайлик, 7 кишига мўлжалланган салон кенг ва шинам бўлиб, эҳтиёж туғилганда, орқа қатордаги ўриндиқларни йиғиб, юк ташиш имкониятини юзага келтириш мумкин. Қолаверса, автомобилга олти босқичли автомат узатма, 258 от кучига эга двигатель ўрнатилган. Ўтган йилдан бошлаб эса, ушбу  замонавий, кўркам дизайнли автомобиллар қаторига "Chevrolet Cobalt” янги машинаси ҳам қўшилгани диққатга сазовордир.
Айни пайтда автомобилларимиз Россия, Қозоғистон, Украина сингари ўндан ортиқ мамлакатларга экспорт қилинаётир. Шундан келиб чиқиб, Ҳамдўстлик давлатларида дилерлик тармоқлари сони 250 тадан ошди. Улар томонидан "Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” ёрлиғи битилган автомобилларимиз чет эллик харидорларга етказиб берилмоқда.
Истиқлол яратган мўъжиза — ўзбек автомобилсозлиги миллий бойлигимиз, ғуруримиздир. Ўзининг икки миллионинчи автомобилини конвейердан тушириш арафасида турган "GM Uzbekistan” жамоаси аъло сифатли, кўркам кўринишли, тежамкор маҳсулотлари билан ватандошларимизга, хорижлик дўстларимизга олам-олам шодлик улашмоқда. Уларнинг қўлида сайқал топган автомобилларимиз дилларни дилларга, элларни элларга туташтириб, Ўзбекистонимизнинг чексиз имкониятлар юрти эканини, халқимизнинг ҳеч кимдан асло кам эмаслигини жумлаи жаҳонга кўз-кўз қилмоқда.

Одилжон ШОДМОНАЛИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

(Манба: http://xs.uz)
 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019