16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 04:59
Саломатлик 👁 3,326

Гриппдан сақланинг

Гриппдан сақланинг

Грипп - бу ўткир юқумли вирусли инфекция бўлиб, нафас олиш аъзолари шиллиқ қават эпителий ҳужайраларини зарарсизлантириш ва организмда интоксикация (заҳарланиш) билан кечувчи, ҳаво томчи ва контакт йўллари билан юқувчи эпидемик ва пандемик тарқалишлар билан намоён бўладиган юқумли касаллик ҳисобланади.

Грипп вирусининг ҳозирча маълум бўлган 3 та - А, В, С, серотиплари мавжуд. Ҳозирги вақтда "А”, "В” типига мансуб грипп вирусларининг бир қатор серологик вариантлари аниқланган. Грипп вируси микровируслар гуруҳига, ортомикровируслар оиласига мансуб бўлиб, РНК сақлайдиган қўзғатувчилар гуруҳига киради. Юқори ҳароратда вирус тезда нобуд бўлади. Дезинфекцияловчи моддалар - хлорамин, хлорли оҳак таъсирида 5-10 дақиқадан кейин вирус касаллик чақириш хусусиятини йўқотади. Аммо грипп вируси паст ҳароратга чидамли бўлиб, 0-4 даражадан -25-70 даражагача вируслар ўз ҳаёт фаолиятини бирнеча йил давомида сақлаб қоладилар.

Тарихий маълумотлардан маълумки, грипп касаллигининг янги вируси пайдо бўлган вақтларда касаллик пандемик ҳолатда бутун дунёга тарқалган. Масалан 1918-1920 йиллардаги "Испанка” деб номланган пандемия 20 млн., 1957-1959 йиллардаги "Осиё гриппи”деб номланган пандемия 1 млн. одамни ҳаётдан олиб кетган. Пандемия оралиғида - ҳар 2-3 йилда грипп касаллигининг эпидемиявий тарқалиши кузатилади. Ҳозирги кунда бутун дунё олдида муаммо бўлиб турган H1 N1 грипп вирусининг янги серотипи ҳисобланиб, олдинги грипп касалликларидан касаллик белгилари ва бошқа аломатлари билан фарқ қилмайди. Одамдан-одамга ҳаво томчи орқали юқади. Яъни гаплашганда, аксирганда, саломлашганда ва бошқа бемор фойдаланган анжомлардан фойдаланганда юқиши мумкин. Вирус организмга тушгандан кейин яширин даври бир неча соатдан 2-7 кунгача давом этади. Яширин давридан кейин касаллик белгилари юзага чиқади. Одам организмига вируслар ҳаво-томчилари орқали, вирус билан зарарланган идиш-товоқлар ва касаллик юққан одамлар фойдаланган нарсаларни ишлатганда юқади, ташқи муҳитда 20-26 даражада 3-4 соат сақланади.

Касалликнинг асосий белгилари бош оғриғи, мушакларда оғриқ, тана ҳароратининг кўтарилиши, йўтал, ангина, ренит бўлади ва айрим ҳолларда қайт қилиш, ич кетиш ҳолатлари кузатилади. Касалликдан кейин одам организмида грипп касаллигига қарши курашувчи иммунитет пайдо бўлади.

Касалликнинг олдини олиш учун қуйидагиларга амал қилиш керак:

Одам грипп ва бошқа респиратор касалликлар билан оғриганда уйдан чиқмаган ҳолда, тиббий ходимларни уйларига чақиртириши керак. Тиббий ходимлар келгунча беморни уйдаги бошқа одамлардан ажратиб қўйиб, кўпроқ суюқликлар, асал, лимон, малина солинган чой, компотлар ва бошқа витаминларга бой ичимликлар бериш тавсия қилинади. Тана ҳарорати юқори бўлса, парацетамол ёки бошқа ҳароратни туширувчи дорилардан фойдаланиш мумкин. Бемор ётқизилган хонани тез-тез шамоллатиб, ҳўллаш усули билан тозалаш керак.

Эпидемиявий мавсумда умумжамоа жойларда, мактабларда, мактабгача таълим муассасаларида, транспортларда, умум овқатланиш шоҳобчалари, корхона ва муассасаларда кундалик тозалаш ишларини хлор сақловчи дезинфекцияловчи моддалар билан ўтказиб, тез-тез шамоллатиб туриш керак. Касаллик қайд қилинган вақтда, умумжамоа жойларида 4 қаватли дока ниқоблар тақиб юриш керак. Грипп касаллигининг олдини олиш учун ҳозирги кунда гриппга қарши вакциналар ишлаб чиқарилган. Йилда бир марта грипп касаллигига қарши вакциналар билан эмлатилган вақтда грипп касаллиги юқишининг олди олинади.

Юқоридагиларга амал қилсак, касалликнинг ва тарқалишининг олдини оламиз.

М.ҚАЛАНДАРОВА,

ДСЭНМ эпидемиология врачи.

(Фото - http://www.oxymed.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026