16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 06:04
Маданият 👁 305

ҚИЗИЛЧОЛИДАГИ НАВРЎЗ ШУКУҲИ КЎНГИЛЛАРГА БАҲОРИЙ КАЙФИЯТ ҲАДЯ ЭТДИ

ҚИЗИЛЧОЛИДАГИ НАВРЎЗ ШУКУҲИ КЎНГИЛЛАРГА БАҲОРИЙ КАЙФИЯТ ҲАДЯ ЭТДИ

Жаннатмакон юртимиз узра офтоб чарақлаб, бутун оламни гўзалликка буркаб, қутлуғ пойқадами билан Наврўз ташриф буюрди. Бундан кўнгиллар шодликка, завққа тўлиб, диллар яйради. Шундай пайтда дунёларга сиғмаган бу қувончни ҳамма бирга баҳам кўришга, Наврўз ҳадя этган гўзалликлардан бирга баҳра олишга ошиқади. Наврўз ана шундай ҳар бир оила, ҳар бир хонадонга шод-у хуррамлик олиб кирадиган энг қадрли, азиз ва суюкли миллий байрам.
Уч минг йилдан зиёд тарихга эга бўлган Наврўзи олам – шарқона янги йил халқимизнинг табиати, онг-у тафаккури, қалбига чуқур сингиб кетган. Бир донишманддан Наврўз қачондан байрам қилинганини сўрашганида, у бу кунни Ой ва Қуёш пайдо бўлган пайтдан бошланган, деб жавоб берибди. Бобокалонимиз Абу Райҳон Беруний эса “Қуёш ва Ой фалакнинг икки кўзи бўлганидай, Наврўз ва Меҳржон замоннинг икки кўзидир”, деган экан. Дарҳақиқат, азал-азалдан элимизда баҳордаги кеча ва кундуз тенглашиши Наврўз, кузда ҳам бу ҳолатнинг такрорланиши Меҳржон деб аталиб, ҳар иккаласи шодиёналар билан байрам қилинган.


17 март куни Қизилчоли маҳалласида ҳам Наврўз байрамини нишонлаш, аҳолига баҳорий кайфият улашиш, кўтаринки руҳ бағишлаш мақсадида 9-сонли мактабнинг ёзги спорт майдончасида катта тадбир ўтказилди. Байрамга ташриф буюрган ёш-у қарини фуқаролар йиғини раиси Рашид Ерлапасов қутлуғ айём билан муборакбод этиб, йил давомидаги эришилган ютуқларни қувонч ва фахр билан тилга олди. Тумандаги улкан бунёдкорлик ишлари, ёш авлодга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик, айниқса, жорий йилда бошланган Амударё устидан ўтадиган темир йўл ва автомобиль йўли қўшма кўприги қурилиши ишлари ҳақида ифтихор билан сўзлаб, байрам сайлига ташриф буюрганларни жуда руҳлантирди.


Байрам томошалари 9-сонли мактаб ўқувчилари, ҳудуддаги мактабгача таълим ташкилоти кичкинтойлари томонидан ижро этилган баҳор, наврўз, юрт мадҳини тараннум этувчи куй ва қўшиқлар, дилрабо рақслар билан янада авж олди. Айниқса, маҳалла онахонлари, ҳаваскорлари томонидан куйланган ёр-ёрлар, лапарлар ва алла қўшиқлари, турли анъана ва удумларнинг саҳнадаги намойиши ҳаммага манзур бўлиб, дилларга хушнудлик бахш этди. Сайил миллий спорт ўйинларидан арқон тортишиш ҳамда шахмат-шашка, футбол мусобақалари билан давом эттирилди. Болажонлар эса ўзлари ясаган ранг-баранг варракларни баланд-баланд учиришди. Баҳор келганидан дарак бериб, зангори осмонда учаётган турфа рангли варраклар кичкинтойлар қаторида ёши катталарни ҳам ниҳоятда завқлантирди.


- Наврўз миллий қадриятларимизни тараннум этувчи ҳақиқий халқ байрами, - дея ўз қувончини, дил изҳорларини баён этади маҳалланинг ёш улуғ отахони Исмоил ота Юсупов. - Унинг ўзига хос тарихи Она халқимиз тарихи билан чамбарчас боғлиқдир. Маҳмуд Қошғарий, Навоий, Бобур каби улуғларимиз ўз асарларида Наврўзи олам тарихи, унинг моҳияти ҳақида қимматли фикрлар билдирганлар. Биз буларнинг ҳаммасини, миллий анъаналаримиз, удумларимиз, қадриятларимизни ёш авлод онгига, қалбига доим сингдириб боришимиз даркор.
Ўйин-кулгу, завқ-шавқ билан давом этаётган ушбу улкан байрам тадбирида спорт ўйинлари, мусобақалар ғолиблари турли совғалар билан тақдирландилар. Айниқса, фуқаролар йиғини ва мактаб маъмурияти томонидан берилган фахрий ёрлиқлар, маҳалладошларнинг олқишлари улардаги байрамона кайфиятни янада кўтарди.


- Ота-боболаримиз Наврўзни байрам қилиш асносида турли анъана ва удумларни ҳам намойиш этишган. Деҳқонлар шу куни ерга барака уруғини қадаб, Аллоҳдан мўл ризқ тилашган. Аёл-қизлар эса янги чиққан гиёҳлардан танага қувват берувчи, дармонбахш таомлар, айниқса, сумалак тайёрлаб, хонадонларига қут-барака сўрашган. Аҳиллик ва ҳамжиҳатликда ушбу байрамни нишонлаб, кейинги авлодларга ҳам ибрат кўрсатишган. Шу кунларга етганимизга, келажагимиз бўлган ёшларнинг комил инсонлар бўлиб вояга етаётганига шукронамиз кўп  -, дейди мамнуният билан нуроний отахон Чоршам Матвафоев.


Сайилда маҳалла аёллари, келинчаклар-у қизлар ўзлари тайёрлаган турли миллий таомлар, ширинликлар, нон-патирлар, қатлама-чалпаклар, сумалаклар билан байрам дастурхонини безаб, бор маҳоратларини кўрсатишди. Катта дошқозонларда пиширилган палов ҳам барча меҳмонларга сузиб тарқатилди.
Шоду-хуррамлик билан нишонланган Наврўз байрамидаги кўтаринкилик нафақат Қизилчоли маҳалласидаги ҳар бир хонадонга, балки ён-атрофдаги овул-маҳаллаларга ҳам кўчди. Бошланаётган шарқона янги йил бутун куюккўпирликлар томонидан катта қувонч билан кутиб олиниб, шодиёналарнинг бардавом бўлишига эзгу тилаклар билдирилди.
Умумхалқ байрами Наврўз ҳамманинг кўнглига илиқлик, юракларига баҳорий кайфият, юзларига табассум ҳадя этувчи байрамдир. Ҳар кунимиз бўлсин Наврўз, деган гап бежиз айтилмаган. Шундай экан Наврўз шукуҳи юртимизда ҳар доим кезиб юрсин.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019