16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 08:23
Жамият 👁 229

ФАХРИЙ УСТОЗГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

ФАХРИЙ УСТОЗГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

Инсонпарварликнинг юксак тамойиллари асосида кекса авлод вакилларига ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш давлатимиз сиёсатининг асосий  йўналишларидан бири. Уларни муносиб турмуш шароитлари билан таъминлаш, тизимли асосда соғломлаштиришни ташкил этиш, уларнинг бугунгидай фаровон, бахтиёр кунларга эришиш йўлидаги фидойи хизматларини ёшларга кенг тарғиб қилишга уларни ота-боболар жасоратидан ўрнак олиб улғайишларига улкан эътибор қаратилмоқда.

1932 йилда Қангли овулида туғилган Дурдибой бобо Эрдошев ҳозир 90 ёш остонасида. У ўз ҳудудидаги 29-сонли мактабнинг 8-синфини тамомлаб дастлаб, Хўжайли шаҳридаги  Педагогика билим юртида, кейинчалик ўқитувчилик қилиш билан бирга Нукус Давлат Педагогика институтининг сиртқи бўлимида таҳсил олган. Бутан умрини овул ёшларини илмли-маърифатли қилишга бахшида қилган отахон узоқ йиллар 29-сонли, 39-сонли мактабларга раҳбарлик ҳам қилган.

Овул ёшлари, шогирдлари шу боисдан ҳам отахонни жуда ҳурмат қилишади, ҳолидан тез-тез хабар олиб туришади.

Яқинда 29-сонли мактабда ўқитувчилар жамоаси ва овул фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Жангабой ота Ражабовлар ташаббуси билан фахрий педагог, ёшларнинг севимли устози Дурдибой ота Эрдошевнинг  90 ёшга қадам қўйиши муносабати билан “Устозга эҳтиром” деб номланган тадбир ўтказилди.

Тадбирга мактаб ўқитувчилари, ўқувчиларидан ташқари, фахрий ўқитувчилар, овул нуронийлари ҳам таклиф этилди.

Тадбирни  мактаб директори Баҳром Сафаров очди ва устоз муаллимни табаррук 90 ёшга қадам қўяётгани билан қизғин қутлади.

Шунингдек, фахрий педагогнинг босиб ўтган шарафли ҳаёт йўли ҳақида гапирди. Шуниси эътиборлики, ўша давр турмуш қийинчиликларини енгиб ўтиб, иқтисодий етишмовчиликларга қарамасдан Дурдибой Эрдошев илм олишга, моҳир педагог бўлиб етишиб, овул ёшларига ҳам маърифат, маънавият улашишдек ниятлар билан ўқиди, ишлади. Олийгоҳда сиртқи бўлимда таҳсил олиш билан бирга 1954 йилдан 1957 йилгача Тинч океани флотида ҳарбий хизмат бурчини бажарган. 40 йиллик ўқитувчилик, раҳбарлик фаолияти давомида самарали, бенуқсон ишлашга эришган.

Ана шундай табаррук инсон ўзига бағишлаб тадбир ташкил этган шогирдларининг ҳурмати-эътиборидан жуда мамнун бўлди. Шаънига айтилган қутловлар, тилаклардан кўнгли тоғдай кўтарилди.

Тадбирда намойиш этилган мактаб ўқувчилари ижросидаги концерт дастури  барчага манзур бўлди. Фахрий устозга “Нуроний” жамғармаси бошқаруви раиси, сенатор, Ўзбекистон Қаҳрамони Содиқжон Турдиев номидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари тантанали суратда топширилди.

Ўқитувчи меҳнатининг бундай эътироф этилиши барчага кўтаринки кайфият бағишлади.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019