16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 06:28
Жамият 👁 103

ОИЛАДА ЯХШИ ТАРБИЯ ОЛГАН БОЛА ЖАМИЯТНИНГ УЛКАН ЮТУҒИДИР

ОИЛАДА  ЯХШИ ТАРБИЯ ОЛГАН БОЛА ЖАМИЯТНИНГ УЛКАН  ЮТУҒИДИР

Оила – тарбия маскани. Оилада тарбия қанчалик эрта бошланса, натижаси ҳам шунча барвақт кўзга ташланади. Оилада бола ота-онадан ибрат олган ҳолда шаклланади. Ота-она болага тарбия жараёнида нутқ маданияти, одамийлик хислатларини қунт билан сингдириб борса, келажакда у баркамол, соғлом, мустақил фикрловчи, энг асосийси, одобли шахс бўлиб етишади. Сабаби бола билим олиш, интилиш, Ватанини севиш, ардоқлаш, катталарни ҳурмат қилиш, муомала маданиятини ота-онадан ўрганади.

Ёш авлодга маънавий-ахлоқий, маданий тарбия беришнинг усул ва воситалари хилма-хил бўлиб, булар ичида эртаклардан фойдаланиш алоҳида ўрин тутади.

Эртаклар халқнинг кўнгил ойнаси бўлиб, уларда халқ орзу-умидлари, армонлари, эзгу ниятлари, ички кечинмалари ёрқин акс этади. Аслида эртаклар тарбиянинг бир қуролидир. Сабаби болалар эртакларга ишонади. Эртаклар таъсирида болалар қалбида умид, ишонч, эзгулик туйғулари куртак отади, дунёни англашга имкон яратилади. Ёш авлод онги айнан эртаклар таъсирида ватанпарварлик, меҳнатсеварлик каби туйғулардан озиқланади ва тасаввури бойийди. Оилада китоблар ўқилиб турилса, болада китобга бўлган меҳр уйғонади. Шуни таъкидлаш жоизки, бола тарбияси билан жиддий шуғулланган ота-оналарнинг фарзандлари таълим ташкилотида ўз имкониятларини машғулот жараёнида қийналмасдан кўрсата олади.

Эртакларни ўрганиш даврида болаларда ҳар хил фикрлар туғилиши мумкин. Эртакдаги айрим қаҳрамонлар болага ёқмаслиги ёки  айримлари жуда маъқул кўриниши мумкин. Масалан «Бирлашган ўзар» эртаги охирида отанинг фарзандига қилган насиҳатлари орқали аҳиллик, бирдамлик, меҳнатсеварлик, ростгўйлик, яхши фазилат, ота-онанинг гапларига қулоқ солмаслик, ноаҳиллик эса ёмон одатлигини солиштиришга ўргатиш, яхши фазилатларнинг фойдаси, ёмон одатларнинг зарари қандай оқибатга олиб келиши ҳақида болаларнинг ўзларига хулоса чиқартириш жуда фойдали.

Шуни унутмаслик керакки, оилани идора этишда, фарзанд тарбиясида эр-хотин саботли, қатъиятли бўлишлари керак. Эр-хотин ўртасидаги ўзаро муҳаббат, ишонч, ҳамкорлик ва ҳам-фикрлик, самимийлик фарзанд учун намуна  мактабидир.

Ота-онанинг тинч-тотувлиги ва ўзаро меҳр-муҳаббати бола учун ҳақиқий ибратдир. Яхши хусусиятларни ўз хулқларида мужассам этган ва бири-бирига монанд ота-она тарбиялаган фарзандлар гўзалликка иштиёқманд, руҳан тетик, жисман соғлом, бағри бутун, ҳаётга қизиқувчан, тинч-тотув, оилавий ҳаёт кечиришга тайёр инсонлар бўлиб вояга етади.

Набира ОразИмбетова, 10-сонли МТТ  психологи.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019