16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 17:04
Фан ва таълим 👁 396

У ЖАМОАМИЗНИНГ ФАХРИ

У ЖАМОАМИЗНИНГ ФАХРИ

Дунёда шундай касблар борки, роҳатидан меҳнати, муваффақиятидан заҳмати кўп. Устозу мураббийларнинг фидойи меҳнатини ҳам шунга қиёслаш мумкин. Чиндан ҳам билим олиб, камолот чўққисига етишишимизда ушбу касб соҳибларининг машаққатли меҳнатлари беқиёс. Устоз-мураббийларнинг қалб қўри ила берган сабоқлари туфайли униб-ўсамиз, жамиятда ўз ўрнимизни эгаллаймиз.

Юртимизда ўқитувчиларнинг машаққатли меҳнатлари муносиб қадр топмоқди. Ҳар йили Ўқитувчилар ва мураббийлар кунини умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаймиз. Буни қарангки, ер юзининг камдан-кам давлатларида юртимиздаги каби устозлар касб байрами дам олиш куни сифатида нишонланар экан. Бу ҳам илму маърифат фидоийларининг шарафли касбига бўлган юксак эътибор ва эътироф намунасидир.

Туманимиздаги 2-сон касб-ҳунар мактабининг тажрибали ўқитувчиларидан бири Галия Явқашева ҳам ўз касби туфайли улуғликка эришган аёл. У 32 йилдан бери ёш авлодни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаб келмоқда.

Иш фаолиятини 1990 йилда 30-сонли умумтаълим мактабида бошлаган. Кейинчалик 1-сонли кечки мактаб ўқитувчиси, 8-сонли ихтисослаштирилган мактаби ўқитувчиси, 3-сон Aкадемик лицей ўқитувчиси, “Грант Сервис” тайёрлов ўқув марказида рус тили ўқитувчиси бўлиб ишлаган. 2020 йилдан ҳозирги кунгача Aмударё туман 2-сонли касб-ҳунар мактабида рус тили фани ўқитувчиси бўлиб ишлаб,  оилада яхши уй бекаси, болаларига меҳрибон она, мактабда фидоий ўқитувчи сифатида танилиб келмоқда.

Ҳар йили кўплаб ўқувчилари олий ўқув юртларига кириб, талаба бўлиб устозига раҳматлар олиб келмоқда.

Муҳтарам Президентимиз фармони билан педагог кадрларни моддий рағбатлантириш бўйича бир қатор дастурлар илгари сурилди. Унга кўра, эндиликда чет тилидан миллий сертификатга эга ўқитувчиларнинг маошига 50 фоиз қўшимча устама тўлаб бериладиган бўлди. Унга кўра, 2022 йил 1 сентябрдан мактабларда умумтаълим фанлари бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга педагог кадрлар ойлик маошига қўшимча устама тўланмоқда.

Устоз Галия Явкашева жорий йилнинг 15 август куни Тошкент шаҳридаги Россия давлатиниг Рудн университети филиалида тест топшириб, халқаро тан олинган сертификатга эга бўлди.

Ўз устида ишлаб, маҳоратини ошираётган ва билимларини ўқувчиларга чуқур ўргатишга интилаётган Галия Явқашева мактабимиз ўқитувчиларининг ҳам фахридир.

Жасур Отажонов, шу мактаб директори ўринбосари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019