16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 05:02
Саломатлик 👁 2,807

ОНА ВА БОЛА САЛОМАТЛИГИ ЭЪТИБОРДА

ОНА ВА БОЛА САЛОМАТЛИГИ ЭЪТИБОРДА

Юртимизда истиқлолнинг илк кунларидан бошлаб оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масаласига катта эътибор қаратила бошланди. Бош Қомусимизда алоҳида бобнинг оилага бағишлангани ҳам бунинг исботидир. 65-моддада айтилганидек, "Оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади”.

Соғлом фарзандлар дунёга келиши учун фақат ҳуқуқий асосларгина етарли эмас. Бу жараёнда она саломатлиги ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шундан келиб чиқиб, ҳомиладор аёлларга баъзи тавсияларни келтириб ўтамиз.

Ҳомиладорлик даврида аёл организмида ҳар хил функционал ўзгаришлар рўй беради. Шу сабабли ҳомиланинг яхши ривожланиб бориши учун қулай шароитлар яратиш лозим.

Бунда шахсий гигиена қоидаларига аҳамият бериш зарур.

Ҳомиладор аёл баданини ҳар доим тоза тутиши керак. Бадан кир бўлса, турли микроорганизмлар кўпайиб, терида йирингли касалликлар пайдо бўлади. Бадан терисида йирингли яра-чақалар бўлиши эса, аёлнинг ўзи учун ҳам, қорнидаги боласи учун ҳам хавфлидир.

Ҳар куни эрталаб қўл, юз, бўйинни ювиш билан кифояланмай, баданни аввал ҳўл сочиқ билан, кейин қуруқ сочиқ билан артиш лозим. Кечқурун қўл, юз, оёқларни ювиб ётиш шарт. Тирноқни ўстириб юрмай, вақти - вақти билан олиб туриш керак. Баданни ҳар куни шу зайлда тозалаб, артиб туришдан ташқари, камида ҳафтасига бир марта, ёз ойларида ҳар куни чўмилиб туриш лозим. Ҳаммомга тушиб, баданни буғда тоблаш ўринли эмас. Бу даврда фақат душга тушиб турган маъқул.

Ташқи жинсий аъзоларни тоза тутишга айниқса катта эътибор бериш керак.

Эрталаб ва кечқурун аёл илиқ сув ва совун билан таҳорат олиши даркор. Таҳоратдан сўнг артинадиган сочиғини алоҳида сақлаб, вақти-вақти билан қайнатиб ювиб туриш, қуригандан кейин эса, дазмоллаш лозим. Ички кийим, чойшаблар ва ёстиқ жилдлари ҳам камида ҳафтасига бир марта алмаштириб турилади.

Кечаси юпқа ва кенг ич кўйлак кийиб ётиш ўринлидир. Ҳомиладор аёлнинг ётадиган ўрни алоҳида ва қулай бўлиши керак. Устки кийим ҳам кенг ва осон кийиладиган бўлиши лозим. Ҳомиладорликнинг бешинчи ойидан бошлаб махсус бандаж боғлаб юриш тавсия этилади. Пойафзал оёқларни сиқмайдиган, пошнаси паст бўлиши шарт. Ҳомиладорлик даврида сут безларига қараб турилса, улар яхши етилиб боради ва аёл мастит бўлмайди.

Ҳомиладорлик нормал ўтаётган бўлса, одатдаги турмуш тарзини ўзгартириш керак эмас, аёл ўз юмушларини ҳам бажариши мумкин, фақат оғир нарса кўтармаслик, кескин ҳаракатлар қилмаслиги керак.

Мириқиб ухлашнинг катта аҳамияти бор, аёл камида 8 соат ухлаши керак. Кечқурун ётишдан олдин очиқ ҳавода бироз сайр қилиш ва хонани шамоллатиш тавсия этилади. Соғлом ҳомиладорларда шифокор тавсиясига кўра ҳаво қуёш ванналари қабул қилишга рухсат этилади. Ҳомиладорлик нормал ўтаётган бўлсагина, аёл очиқ сув ҳавзаларида чўмилиши мумкин.

Ҳомиладорликнинг биринчи кунларидан бошлабоқ очиқ ҳавода имкони борича кўпроқ бўлишга ҳаракат қилиш лозим, чунки одам уй ичида ўтираверса, кислород етишмаслиги натижасида турли хил асоратлар юзага келиши мумкин.

Ҳомиладорликнинг эсон-омон ўтиши ва ҳомиланинг яхши ривожланиб бориши учун асосий шартлардан бири яхши овқатланишдир.

Боланинг соғлом туғилиши ҳам, туғруқ даврининг асоратсиз ўтиши ҳам, туғруқдан кейинги давр ва чақалоқнинг соғлом бўлиши - буларнинг барчаси онанинг саломатлигига, унинг тозалигига, орасталигига бевосита боғлиқ. Шундай экан, азиз оналар, дунёга келаётган янги фарзандингизнинг соғлом бўлиб туғилиши учун юқоридаги тавсияларга амал қилинг. Зеро, соғ онадан соғлом фарзанд дунёга келади.

Муҳаббат БОБОЖОНОВА,

туман кўп тармоқли марказий поликлиникасининг маҳалла педиатри.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026