16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 04:39
Спорт 👁 366

СТОЛ ТЕННИСИ БЎЙИЧА “МАҲАЛЛА КУБОГИ” ТУРНИРИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

СТОЛ ТЕННИСИ БЎЙИЧА “МАҲАЛЛА КУБОГИ” ТУРНИРИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Мамлакатимизда ёшларни спортга жалб этиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, ёшлар учун яратилаётган шароит ва имкониятлар уларнинг истеъдодларини юзага чиқаришлари, турли спорт мусобақаларида қатнашиб, фахрли ўринларни эгаллашларида муҳим ўрин тутмоқда. Айниқса, Давлатимиз раҳбарининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони чекка қишлоқларда ҳам ёшларни оммавий спорт турларига жалб этишда алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Шу йил 5 ноябрь куни мазкур Фармон ижроси доирасида Амударё туманида ҳам Спорт мактабининг Чордара маҳалласидаги филиали биносида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ташаббуси билан 13-16 ёшдаги маҳалла ўсмир жамоалари ўртасида стол тенниси бўйича “Маҳалла кубоги” турнирининг туман босқичи мусобақалари ташкил этилди. Унда 49 та овул ва маҳаллалардан келган 100 нафарга яқин ўсмир ёшлардан ташкил қилинган жамоалар қатнашишди. Таъкидлаш жоизки, турнирнинг 1-босқичи, яъни маҳалла босқичида 150 дан ортиқ жамоалардаги 300 нафарга яқин ўсмир ўғил-қизлар ўз омадларини синаб кўрган эдилар.

Маълумки, маҳаллаларда оммавий спортни янада ривожлантириш, ёшларни жисмонан соғлом ва маънан баркамол қилиб тарбиялаш мақсадида стол тенниси бўйича “Маҳалла кубоги” Амударё туман турнири мусобақаcини ўтказиш бўйича Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Амударё туман бўлинмаси, Спортни ривожлантириш бўлими, Маданият бўлими, Халқ таълими бўлими, Ички ишлар бўлими, Миллий гвардия ҳузуридаги қўриқлаш бўлими, Тиббиёт бирлашмаси ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамкорлигида жорий йил 5 октябр куни қўшма қарор қабул қилинган эди. Шунга кўра стол тенниси бўйича “Маҳалла кубоги” турнири мусобақалари тўрт босқичда ўтказиш режалаштирилди. Биринчи босқич мусобақалари 10 октябрдан 20 октябрга қадар маҳаллаларда бўлиб ўтди. Иккинчи босқич мусобақалари 20 октябрдан 15 ноябрга қадар туманда ўтказилиши белгиланган бўлиб, ҳозирги кунда давом этмоқда. Режага кўра туман, яъни учинчи босқич ғолиблари 15 ноябрдан 30 ноябрга қадар Қорақалпоғистон Республикаси бўйича финал ўйинларида қатнашишига йўлланма берилиши белгиланган.

Стол тенниси бўйича “Маҳалла кубоги” туман босқичида иштирок этган жамоалар ўзларининг абжирликлари ва чаққонликларини, мураббийларидан ўрганган спорт маҳоратларини намойиш этишди ва ғолиб бўлишга ҳаракат қилишди. Қизғин ўтган мусобақалар давомида фахрли 3-ўринни Ўрта қалъа овулдан Зафар Султанов, Шаҳзода Раҳматуллаевалар ҳамда Арна бўйи маҳалласидан Баҳовуддин Файзуллаев, Гулирайҳон Хидирбоевалар жамоалари эгаллади. Қиличбой овул жамоасидаги ўсмир-ёшлар Шаҳзод Аминов ва Лобар Жумабоевалар 2-ўринни эгалладилар. Шунингдек, Бой овул маҳалласи жамоаси аъзолари Дилшодбек Бозорбоев ва Ирода Қурбонбоевалар фахрли 1-ўринни эгалладилар ҳамда турнирнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланма олдилар.

Тақдирлаш маросимида мусобақа ғолиблари ва совриндорларига “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмасининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Б.Болтабоев, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Амударё туман бўлинмаси раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019