16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 03:19
Маданият 👁 271

САНЪАТ ОШУФТАСИ

САНЪАТ ОШУФТАСИ

Инсон зоти ҳар қандай мусиқий оҳангни бефарқ тинглай олмайди. Прима рубобида Улуғбек Тўлибоев ижросидаги гоҳ сокин, гоҳ маҳзун, гоҳ шиддатли куйни тинглаш баробарида қалбингизда ўзгача туйғулар уйғонади, унинг ҳаётга интилиши, яратишга иштиёқи кучлилиги сабаб, тақдир синовларига бўйин эгмай, ҳаётда муносиб ўрнини топишга интилаётганини ҳис қиласиз. Унинг ўзи ҳам рубоб торлари узра бармоқларининг ҳаракатларидан яралаётган оҳангларга шўнғиб кетаётгандай туюлади тингловчига.

Имконияти чекланган, яъни кўзи ожиз бўлса-да, уйида ўтириб ўқишни, тақдирга тан бериб, қизиқишларидан кечишни истамади. Бу йигит Манғит шаҳрининг Дурунки маҳалласида истиқомат қилади. Ҳудуддаги 36-сонли мактабни тугатган. Мактабда ўқиш даврида 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида ўз қизиқишларига кўра, рубоб синфида раҳматлик Аҳмад Худойбергановдан сабоқлар олган.

Мусиқа мактабида соз чалишни ўрганиш билан чекланмай, таниқли хонанда, мактабнинг пуфлаб чалинадиган асбоблар синфи ўқитувчиси Анвар Худойбергановдан анъанавий хонандалик йўналиши бўйича ҳам сабоқлар олди. Санъаткор унга ихлосига кўра, синфдан ташқари анъанавий, мумтоз ашулаларни ижро этиш маҳоратини ўргатди.

Мусиқа мактабини тугатганидан сўнг Улуғбек Жапақ Шомуродов  номидаги Нукус маданият ва санъат коллежига ўқишга кирди ва муваффиятли тугатди. Бир неча  йиллар туман Кўзи ожизлар жамиятининг ишлаб чиқариш цехида ишлади. Бироқ санъатга қизиқиши уни санъаткорлар даврасига чорлайверди. Ҳозир “Учқун” ашула ва рақс халқ ансамбли аъзоси. Ансамбль бадиий раҳбари Анвар Худойберганов кўмагида қўшиқлар ўрганиб, халқимиз эътиборига ҳавола этаяпти.

– У яқиндагина туманимиз санъати дарғаларидан бири, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист, эл дилида қўшиқлари билан яшаётган ҳофиз Назир Раҳимов хотирасига бағишлаб ўтказилган адабий кечада марҳум устознинг қўшиқларидан ижро этиб, олқишларга сазовор бўлди, – дейди туман Маданият бўлими ходими О.Бегимов.

Айни кунда устозлик қилиб, қўшиқларни маромига етказиб ижро этишни ўргатаётган устози А.Худойберганов ҳам Улуғбекнинг ёдлаш қобилияти кучли, эшитган оҳангини хотирасида сақлаб, ижро эта олишини таъкидлайди.

Эътиборлиси, У.Тўлибоевнинг санъатга меҳри ўзгача. Шу боис ҳар куни йўл босиб, қийинчиликларга қарамай, туман Маданият бўлими биносига, тўгарак машғулотларига ҳаммадан аввал етиб келади. Бўлим томонидан Халқаро ногиронлар кунига бағишлаб тайёрланган катта хайрия концертда Улуғбек Назир Раҳимовнинг “Банданг эрурман” қўшиғини ижро этди.

Имконияти чекланган бўлишига қарамай, ўзининг ҳаётдаги интилишлари сари дадил одимлаётган Улуғбекнинг ижоди баракали бўлишини тилаб қоламиз.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019