16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 06:02
Иқтисодиёт 👁 423

БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРМАРКАСИДА 109 ТА КОРХОНА-ТАШКИЛОТ 245 ТА ВАКАНТ ЛАВОЗИМЛАРНИ ТАКЛИФ ЭТДИ

БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРМАРКАСИДА 109 ТА КОРХОНА-ТАШКИЛОТ 245 ТА ВАКАНТ ЛАВОЗИМЛАРНИ ТАКЛИФ ЭТДИ

Амударёда туман ҳокимлиги, туман Прокуратураси, Мажбурий ижро бюроси туман бўлими ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди.

18 январь куни туман Маданият бўлими биносида бўлиб ўтган мазкур тадбирда секторлар раҳбарлари, Мажбурий ижро бюроси туман бўлими ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, тегишли корхона-ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари масъуллари қатнашишди. Ярмаркага банд бўлмаган хотин-қизлар, ёшлар, иш излаётган алимент тўловчи фуқаролар, ногиронлиги бўлганлар ҳам ташриф буюришди.

Ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш мақсадида ўтказилган ярмарканинг очилиш маросимида сўзга чиққан туман прокурори Азиз Рўзметов бўш иш ўринлари, йўлланма олиш, ишга жойлашиш тартиби тўғрисида маълумотлар берди. Шунингдек, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Жамоладдин Юсупов, туман ҳокими ўринбосари Рашид Салаев, Мажбурий ижро бюроси туман бўлими ҳамда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази масъуллари ҳам фуқароларнинг иш билан таъминланиши, меҳнат муҳофазасига оид амалдаги қонунчилик кабилар юзасидан тушунчалар бериб ўтишди.

Ярмаркада тумандаги 109 та корхона ва ташкилотлар 245 та бўш иш ўринлари билан қатнашди. Вакант иш ўринлари мавжуд бўлган ушбу корхона ва ташкилотлар ўз фаолияти ҳақида батафсил маълумот берувчи кўргазмали стендлари, тарқатма материалларини иштирокчилар эътиборига ҳавола этишди. Шунингдек, тумандаги тижорат банклари тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган фуқароларга имтиёзли кредит пакетлари тўғрисида маълумотлар жойлаштирилган буклетларни тарқатиб, улардан фойдаланишни тавсия қилишди. Тижорат банклар масъуллари иш изловчиларга тавсия этилаётган фоизли кредит ва гаров талаб этилмайдиган микрокредитлар олиш тартиби тўғрисида батафсил тушунчалар беришди.

Бўш иш ўринлари ярмаркасида вакант ўринлар билан қизиқиб, мурожаат қилган 92 нафар фуқароларнинг 25 нафарини аёллар, 7 нафарини оғир турмуш шароитида яшовчи хотин-қизлар, 24 нафарини ёшлар, 6 нафарини таълим муассасалари битирувчилари, 6 нафарини жазодан озод этилганлар, 3 нафарини меҳнат муҳожирлари ташкил қилди. Улардан 61 нафарига ўзларининг касб мутахассисликлари бўйича корхона-ташкилотларда ишлаш учун йўлланма берилди ва ишга жойлаштирилди. Шунингдек, 10 нафар фуқарога маслаҳатлар берилди. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига 12 нафар шахс жалб этилди. Касбга ўқитишга 9 нафар фуқаро йўналтирилди.

Ишсиз хотин-қизлар, ёшлар ҳамда Мажбурий ижро бюроси Амударё туман бўлими иш юритувидаги алимент қарзларини ундириш, ишсиз алимент тўловчи фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ўтказилган “Бўш иш ўринлари ярмаркаси”да 14 нафар аёллар, 20 нафар ёшлар, 3 нафар битирувчилар, 17 нафар ишсиз алимент тўловчи фуқаролар, 1 нафар жазодан озод этилган шахс, 2 нафар меҳнат муҳожирлари ишга жойлаштирилди.

Ярмарка давомида иш изловчи фуқароларга малакали мутахассислар томонидан бандлик соҳасида қизиқтирган масалалар бўйича маслаҳатлар берилиб, ҳуқуқий ва амалий ёрдамлар кўрсатилди. Шунингдек, аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун асосида оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш, тармоқли маркетинг орқали даромад топиш бўйича ҳам йўл-йўриқлар, тавсиялар берилди.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019