16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 08:22
Спорт 👁 313

ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР КУНИГА БАҒИШЛАБ “АЁЛЛАР СПОРТ ҲАФТАЛИГИ” ЎТКАЗИЛДИ

ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР КУНИГА БАҒИШЛАБ “АЁЛЛАР СПОРТ ҲАФТАЛИГИ” ЎТКАЗИЛДИ

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг ўзлари қизиққан йўналишлар бўйича иқтидорларини намоён этишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш, айниқса спорт-соғломлаштириш ишларини манзилли ривожлантириш, аёл-қизлар ўртасида турли спорт мусобақаларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида”ги 87-сонли Фармони мазмун-моҳияти ҳам айнан ана шу мақсадларга қаратилгани билан муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бу борада Амударё тумани Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими, Ёшлар агентлиги туман бўлими ва болалар-ўсмирлар спорт мактаби спорт мураббийлари ташаббуси билан амалга оширилаётган ишлар эътиборга муносиб. Айниқса, маҳаллаларда, ўқув муассасаларида аёл-қизларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга қаратилган спорт мусобақалари тобора оммавийлашиб бормоқда.

Юқоридаги Президент Фармони ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 1-7 март саналари оралиғида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан Амударё туман Оила ва хотин-қизлар бўлими, Ёшлар агентлиги туман бўлими ҳамда БЎСМ ҳамкорлигида бўлиб ўтган “Аёл-қизлар спорт ҳафталиги” ҳам муросасиз курашларга бой ва қизиқарли ўтди.

Спортнинг 7 та тури, хусусан, шахмат-шашка, стол тенниси, волейбол, енгил атлетика ва стритбол, миллий кураш ва гимнастрада ҳамда минифутбол бўйича ўтказилган мусобақалар ҳар бир иштирокчига завқ-шавқ бағишлади.

Спорт ҳафталигининг илк мусобақалари 1 март куни стол тенниси бўйича бошланиб, унда 10 та маҳаллада бўлиб ўтган стол тенниси мусобақаларида ғолибликни қўлга киритган спортчи қизлар иштирок этишди.

Бири-биридан қизиқарли баҳсларга бой тарзда ўтган беллашувларда Манғит шаҳрининг Бўстон маҳалласида истиқомат қилувчи стол тенниси спорти ишқибози Моҳирахон Имомқулова барча ракеткачилардан ўзининг яққол устунлигини намоён этиб, фахрли 1-ўринни эгаллади. Иккинчи ўрин Ўрта қалъа овул фуқаролар йиғинида яшовчи ёш спортчи Фотима Шомуродовага насиб этди. Ўртақалъалик яна бир спортчи Зуҳра Шомуродова ҳамда Манғит шаҳрининг Бойовул маҳалласидан Мавлуда Ражабовалар учинчи ўринни эгалладилар.

“Аёл-қизлар спорт ҳафталиги” доирасидаги тадбирлар 2 март санасида спортнинг шахмат-шашка турлари бўйича давом этди. Шунингдек, 3 март куни волейбол спорти мусобақалари, 4 март санасида спортнинг енгил атлетика ва стритбол, 6 март куни миллий кураш ва гимнастрада, ҳафталикнинг охири куни, 7 март санасида эса минифутбол бўйича мусобақалар ўтказилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб, мазкур байрам арафасида бўлиб ўтган “Аёллар спорти ҳафталиги” хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни спорт соғломлаштириш иншоотларига кенг қамраб олиш, азиз ва муҳтарама опа-сингилларимиз, гўзал қизларга байрамона, жўшқин кайфият бахш этиш мақсадида ташкиллаштирилган ҳафталик доирасидаги барча тадбирлар ғоятда уюшқоқлик ва жипслик асосида, дўстона кайфиятда ўтди.

Спорт ҳафталиги якунида ғолиб спортчилар муносиб тақдирланди. Хусусан, шахмат йўналишида Дўстлик маҳалласидан 1-ўринни эгаллаган Дурдона Раҳимова, 28-сонли мактабгача таълим ташкилоти ходимаси, 2-ўрин соҳибаси Нилуфар Тоҳирова, 3-ўринни эгаллаган Дурунки маҳалласидан Дилноза Тўраева, шашка тури бўйича 1-ўрин соҳибаси, 5-сонли мактабгача таълим ташкилотидан Умида Бозорбоева, 2-ўринни эгаллаган 28-сонли мактабгача таълим ташкилотидан Насиба Абдуллаева, 3-ўринга муносиб кўрилган 19-сонли мактабгача таълим ташкилотидан Гулноза Бекишовалар мусобақанинг ҳамкор ташкилотлари томонидан муносиб тақдирландилар.

Шунингдек, волейбол мусобақалари ҳам ҳаяжонли дақиқаларга бой бўлди. Унда Оқ олтин овули волейболчи қизлар жамоаси 1-ўринни эгаллашди. Тошёплик волейболчи қизларга 2-ўрин, Жумуровулликларга эса 3-ўрин насиб этди.

Ҳафталик доирасида, 4 март куни 25 нафар ўсмир қизлар иштирок этган спортнинг енгил атлетика тури бўйича қизғин баҳслар давом этди. Унга кўра, 1-2-ўринлар куюккўпирлик Мухлиса Тўлибоева ва Роза Мадатоваларга насиб этди. Дўстлик маҳалласи енгил атлети Назира Раҳимбоева эса фахрли 3-ўринни эгаллади.

Шу куни катта ёшдаги аёл-қизлар ўртасидаги енгил атлетика спорт тури бўйича мусобақаларда ҳам 25 нафар спортчи қатнашиб, 1-ўринни Навоий маҳалласидан Умида Бозорбоева, 2-ўринни Фотима Шомуродова ва 3-ўринни Ўрта қалъа овулидан келган спортчи Зуҳра Шомуродовалар эгалладилар.

Спортнинг стритбол тури бўйича мусобақаларда эса 19-сонли мактаб жамоаси 1-ўринни, 2-3-ўринларни спорт мактаби жамоалари эгаллашди.

Спортнинг гимнастрада турида 6 та жамоа иштирок этиб, мусобақа якунида 1-ўрин 1- мактабгача таълим ташкилоти жамоасига, 2-ўрин 42-сонли ва 3-ўрин 13- мактабгача таълим ташкилотлари жамоаларига насиб этди.

7 март куни қизғин баҳсларга бой ўтган мини-футбол мусобақаларида жами 9 та жамоа қатнашди. Унда спорт мактаби жамоаси 1-ўринни, 35-сонли мактаб жамоаси 2-ўринни, 41-сонли мактаб жамоаси эса 3-ўринни эгалладилар.

16 ёшли ўсмир қизлар иштирокидаги спортнинг миллий кураш тури бўйича 52 кг. вазн тоифасида Дурдона Байрамгулиева 1-ўринни, Гулойим Сафарбоева 2-ўринни, Дилфуза Хидирбоева ва Моҳира Гурбангулиевалар 3-ўринни эгаллашди.

Шунингдек, 63 кг. вазн тоифасида 1-ўрин Ирода Ибрагимовага, 2-ўрин Дилнура Раҳимбоевага насиб этди, Зебо Давлетова ва Умида Абдуллаевалар 3-ўрин соҳибалари бўлишди.

“Аёллар спорт ҳафталиги” якунида ғолиб жамоалар ва спортчилар ҳамкор ташкилотлар томонидан муносиб тақдирландилар.

Робия ЙЎЛДОШЕВА

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019