16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 05:02
Спорт 👁 492

ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНЛАРИГА ЭСДАЛИК СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНЛАРИГА ЭСДАЛИК СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

Сўнгги йилларда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, шу орқали ўсиб келаётган ёш авлодни баркамол қилиб вояга етказиш, ёт ғоялардан, зарарли иллатлардан асрашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Амударё туманида спорт иншоотлари, майдончалари бунёд этилиб, спортнинг оммавийлигини таъминлаш борасида саъй-ҳаракатлар олиб борилаётир. Натижада туманимиз ёшлари орасидан спортнинг барча турлари бўйича нуфузли мусобақалар ғолиблари етишиб чиқаяпти.

16-19 февраль кунлари Тошкент шаҳрида спортнинг қўл жанги тури бўйича эркаклар, аёллар ва кичик ўсмирлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида туман Болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиси, 73-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Элбек Йўлдошев 62 килограмм вазн тоифасида иштирок этиб, фахрли 3-ўринни эгаллади.

9-11 март кунлари Самарқанд вилоятида спортнинг қўл жанги тури бўйича ўсмирлар ва профессионал спортчилар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемионатида 15-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Азиза Сотиболдиева 53 килограмм вазн тоифасида, 83-сонли мактаб ўқувчиси Лобар Жумабоева эса 58 килограмм вазн тоифасида иштирок этишиб, ғолибликни қўлга киритдилар ва туманимиз спорт шарафи юксалишига муносиб ҳисса қўшдилар.

Яқинда туман Халқ таълими бўлими мудири Ибойим Ражабов, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Сардор Исмоилов ва Болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори Чоршам Тожимуродовлар ғолиб ўқувчилар таълим олаётган муассасаларда бўлишиб, уларни ғалаба билан қутлаб, эсдалик совғаларини топширишди.

83-мактаб биноси олди байрамона безатилган. Йиғилган мактаб ўқитувчилари, ўқувчилари, чемпион ўқувчининг ота-онаси, яқинларини мактаб бадиий ҳаваскорлари дилрабо куй-қўшиқлар, рақслар билан хушнуд этишяпти.

Азиз меҳмонлар ташрифи уларга яна ҳам кўтаринки кайфият бағишлади. Тантанани мактаб директори Дилафрўз Исмоилова очди ва Лобар Жумабоеванинг ғалабаси ҳақида гапириб, барча ўқувчиларни ундан ўрнак олишга чақирди.

Туман Болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори Чоршам Тожимуродов ҳам чемпион қизни эришган ғалабаси билан қутлади. Шундан сўнг унга туман Халқ таълими бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, спорт мактабининг эсдалик совғалари топширилди.

Шу куни масъуллар Қиличбой овули ҳудудидаги 15-сонли мактаб ўқувчиси, туманимизнинг яна бир чемион қизи Азиза Сотиболдиевани ҳам эришган ғалабаси билан қутлаш учун бордилар.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирни Қиличбой овули ёшлар етакчиси Жасур Ўтамуродов очди ва Азиза Сотиболдиевани спортнинг қўл жанги бўйича ўз вазн тоифасида Ўзбекистон чемпиони бўлганлиги билан табриклади.

Туман Халқ таълими бўлими мудири Ибройим Ражабов, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Сардор Исмоилов, туман Болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори Чоршам Тожимуродовлар ҳам чемпионни ғалабаси билан қутлаб, эсдалик совғаларини топширдилар. Кўрсатилаётган бунингдек эътибор-эътироф келгусида уларнинг яна ҳам улкан ютуқларга эришишига рағбат бўлса, ажаб эмас.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026