16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 05:02
Спорт 👁 278

“ХАВФСИЗ ҲАЁТ УЧУН!” ШИОРИ ОСТИДА ВЕЛОМАРАФОН ЎТКАЗИЛДИ

“ХАВФСИЗ ҲАЁТ УЧУН!” ШИОРИ ОСТИДА ВЕЛОМАРАФОН ЎТКАЗИЛДИ

Дунёнинг турли бурчакларида уруш-низолар, давлатлараро муносабатларда зиддиятлар кучаяётган бугунги кунда ёшларнинг онг-шуурини, тафаккурини тўғри шакллантириш, уларни ҳам руҳан, ҳам жисмонан баркамол қилиб вояга етказиш долзарб вазифага айланган. Чунки келажак – ёшларники. Уларни ўз Ватанига содиқ, ота-онаси, оиласи, чор-атрофидаги одамларга меҳрли, эл хизматига камарбаста, фидойи қилиб вояга етказиш – юртимиз тинч-осуда, обод, фаровон бўлишини таъминлайди.

Илмли, интилувчан, юртига хизмат қилишга шай авлодни вояга етказишда, уларни ёт ғоялардан, иллатлардан асрашда соғлом турмуш тарзининг ўрни алоҳидадир. Соғлом турмуш тарзи жисмоний фаоллик билан узвий боғлиқ.

Шуларни инобатга олган ҳолда Амударё тумани ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими Ички ишлар бўлими ва туман Болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорлигида “Хавфсиз ҳаёт учун!” шиори остида веломарафон ўтказилди.

Аслини олганда баҳор фаслининг ажиб таровати, она замин бағридан майсаларнинг униб чиқиш-ю чор-атрофимизни қуршаган дов-дарахтларнинг яшил либос кийиб, табиатнинг ўзгача кўркамлик кашф этиши киши кўнглига ажиб бир масрурлик бахш этади, ҳар бир куни қутлуғ кундай, байрамдай таассурот уйғотади одамда.

Ана шундай шукуҳли дамларда туманимизнинг барча овул ва маҳаллаларидан келган 700 нафардан ортиқ ёшларни, ўсмирларни бирлаштирган веломарафон ҳам ҳақиқий шодиёнага айланиб кетди. Бир сафга тизилган мусобақа иштирокчиларини туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Жалоладдин Юсупов, йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғи Мурат Мирзамуратов, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Сардор Исмоилов, Болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори Чоршам Тожимуродовлар ғолиблик учун куч синашишга келганликлари билан қутлади.

“Хавфсиз ҳаёт учун” шиори остида соғлом турмуш тарзи тамойиллари асосида жисмоний баркамоллигини намойиш этишга чоғланган велоспорт ишқибозларига муваффақиятлар тиладилар. Мусобақага старт берилиши ёшларнинг шодон қийқириқлари билан олқишланди. Веломарафончилар Ўрта қалъа овулининг “Вахум” аҳоли пунктидан Дўстлик маҳалласи ҳудудига – туман ҳокимлиги биносигача бўлган йўлда ғолиблик учун ўзаро беллашдилар.

Энг чаққон, энг интилувчан велосипедчиларнинг марра чизиғига етиб келиши қарсаклар билан олқишланди.

Веломарафон ғолиблари шу ернинг ўзида тақдирланди. Уларни туман ҳокими Султонбой Йўлдошев, Ички ишлар бўлими бошлиғи Жамоладдин Юсуповлар қизғин қутладилар ва барча иштирокчиларга ҳам миннатдорчилик билдирдилар.

Веломарафон ғолибларига мусобақа ташкилотчиларининг қимматбаҳо совғалари топширилди.

“Хавфсиз ҳаёт учун!” Ушбу шиорнинг ўзи барча иштирокчиларга кўтаринки кайфият ва мотивация берди, соғлом, хавфсиз ҳаёт кечиришга рағбатлантирди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026