16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 06:00
Спорт 👁 484

АМУДАРЁЛИК ОСИЁ КУБОГИ ҒОЛИБИ, ЁШ ФУТБОЛЧИ ТАҚДИРЛАНДИ

АМУДАРЁЛИК ОСИЁ КУБОГИ ҒОЛИБИ, ЁШ ФУТБОЛЧИ ТАҚДИРЛАНДИ

Юртимизда ёшларга қаратилаётган эътиборнинг ижобий натижаларига адабиёт, санъат, маданаият, спорт, қўйингки, барча соҳаларда ҳам яққол гувоҳ бўлаяпмиз.

Шу йилнинг 18 март куни мамлакатимиз тарихида муҳим сана сифатида қайд этилди. Шу куни футбол бўйича 20 ёшгача бўлган ўйинчилар ўртасидаги Осиё Кубоги – 2023 финал босқичида Ўзбекистон ёшлар жамоаси ироқлик ёш футболчиларга қарши майдонга тушиб, ғалаба қозонди.

Мазкур ўйинни Президентимиз Шавкат Мирзиёев ва бошқада давлат расмийлари, спорт соҳаси масъуллари “Бунёдкор” стадионида кўпсонли мухлислар қаторида томоша қилишди. Ғалаба нашидасини ёш футболчиларимиз давлатимиз раҳбари билан бирга нишонлашди. Тақдирлаш маросимида иштирок этган Президент бош соврин – Осиё Кубогини жамоага топширди.

Футболда эришилган бу ғалаба ҳеч бир ўзбекистонликни бефарқ қолдирмади десак, адашмаган бўламиз. Хусусан, амударёликларга ёш футболчилар ютуғи Наврўзи олам шодликларига шодлик қўшди. Ушбу ғолиб жамоа аъзоси, 5-рақамли ҳимоячи Жавоҳир Ўтамуродов туманимиз ўғлони эканлиги эса фахрдир.

У 2004 йилда Тўлқин овулида туғилган. Бошланғич синфларни 32-сонли мактабда, кейинчалик Нукус шаҳридаги 27-мактабда ўқиди. Футболга қизиқиши туфайли мунтазам машғулотларга қатнашди. Нукус Олимпия заҳиралари спорт коллежида ўқиди. Мактаб, коллеж ўқувчиси даврида футбол мусобақаларида маҳоратини намойиш этиб, соҳа мутахассислари эътиборини қозонгани боис 2018 йилдан 2021 йилгача “Насаф” футбол академияси тарбияланувчиси бўлди, ҳозирги кунда “Насаф” футбол клуби марказий ҳимоячиси, 2022 йилдан 20 ёшгача бўлган футбол терма жамоаси аъзоси. Шу кунгача ўндан ортиқ давлатлар ёшлари билан бўлган беллашувларда қатнашиб, ғалабага муносиб ҳисса қўшди, Хитой ёшлари билан бўлган баҳсда ягона гол муаллифи бўлди.

Осиё Кубоги ўйинлари якунланганидан сўнг туманимизга қайтган футболчини Нукус халқаро аэропортида ҳукумат вакиллари тантанали кутиб олишди.

Унинг ғалаба қувончларини бирга баҳам кўриш учун туғилган уйига келиши ҳақиқий байрамга айланиб кетди. Отаси, энаси, дадаси, онаси, қариндошлари, устозлари синфдошлари, қўни-қўшнилар жам бўлиб, гўё тўй бўлди. “Президент совғаси” ёзуви туширилган, Юртбошимиз совға қилган Ўзбекистонда ишлаб чирқарилган “Жентра” автомобили калитини отасига совға қилиб, унга, энасини, бобо-бувисини ҳам машинага ўтқазиб қўйганида Жавоҳир Ўтамуродовга барча ҳавас қилди.

22 март куни Жавоҳир Ўтамуродов Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ва Болалар-ўсмирлар спорт мактаби томонидан ҳам муносиб тақдирланди. У “Наврўз кубоги” спорт мусобақаларининг сектор ғолиблари бўлган Тўлқин, Холимбег овуллари, Беруний, Қизилчоли маҳаллалари футбол жамоалари беллашувига йиғилган ёшлар билан учрашди. Чордара маҳалласидаги сунъий қопламали мини футбол майдончасида футболсевар ёшларга маҳорат дарси ўтди, биргаликда марказий ҳужумчи сифатида ўйнади.

Осиё кубоги ғолибига ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди. Жавоҳир уларга батафсил жавоблар бериб, уларнинг футболдаги фаолиятига, ўқиш, ишларига муваффақиятлар тилади.

Осиё кубоги ғолиби Жавоҳир Ўтамуродов билан ўтказилган учрашув, маҳорат дарси ёш футболчиларимизга улкан мативация берди, ўзларига бўлган ишончини оширди.

Севара Исмоилова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019