16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 11:14
Саломатлик 👁 272

БУТУНЖАҲОН СИЛГА ҚАРШИ КУРАШ КУНИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

БУТУНЖАҲОН СИЛГА ҚАРШИ КУРАШ КУНИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

Сил (туберкулёз) инсониятга қадимдан маълум касаллик бўлса-да, шу кунгача ҳам дунё аҳолиси бу дарддан бутунлай халос бўла олмади. Аксинча айни кунда ҳам турли ёшдаги одамлар, ёшлар орасида тобора кўпаяётгани қайд этилмоқда.

Ер юзида энг кўп тарқалган юқумли ва сурункали ушбу касалликнинг юқиш йўли – касаллик таёқчаларининг организмга тушишидир. Сил таёқчаси аввал ўпкани зарарлайди. Айрим ҳолларда мия, мия қобиғи, суяк, бўғин, кўз ичак ва бошқа аъзолар сили ҳам учраб туради.

Шуни алоҳида эҳтироф этиш жоизки, юртимиз замонавий тиббиёти аксарият сил касалликларини даволаш имкониятига эга. Агар касалликни аниқлаш даволаш тўғри, қатъий назорат остида ва мунтазам олиб борилса, бемор албатта, соғайиб кетади.

Силга чалинган одамларда биринчи галда йўтал, кейинчалик тез чарчаш, қувватсизлик, кўкрак қафасда оғриқ, иштаҳа пасайиши, озиб кетиш ҳолатлари пайдо бўлади. Агар кимдир икки ҳафтадан ортиқ йўталса, дарҳол тиббий муассасага мурожаат қилиши, чуқур текширувлардан ўтиши лозим.

Афсуски, одамларнинг ўз соғлиқларига бепарволиги ёки сил касаллигига чалинганини билса ҳам ўз вақтида қатъий назорат остида даволанмаслиги, ўз билганича турли дориларни қабул қилиши, ўз касаллигини бошқаларда беркитишга уриниши баъзан салбий оқибатларга олиб келади.

Ана шундай кўнгилсизликларни олдини олиш мақсадида туманимизда аҳоли орасида тушунтириш-тарғибот масалалари тез-тез ўтказилмоқда.

Шундай тадбирлардан бири жорий йилнинг 24 куни Манғит деҳқон бозорида ўтказилди. Унда туман Тиббиёт бирлашмаси шифокорлари Матёқуб Эрназаров, Гулора Абдуллаева, Тамара Саидова, “Чегарасиз шифокорлар” ташкилоти ходими Турсуной Султонбоевалар қатнашдилар.

Очиқ мулоқот тарзида “Бутунжаҳон силга қарши кураш куни” муносабати билан ўтказилган тадбирда Деҳқон бозорда фаолият юритувчи, шунингдек рўзғори харажатлари учун бозорга ташриф буюрган аҳоли вакиллари иштирок этдилар.

“Чегарасиз шифокорлар” ташкилоти ходими Турсуной Султонбоева йиғилганларга 1982 йилдан бошлаб “24 март – Халқаро силга қарши кураш куни” деб эълон қилинганилиги, Жаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилоти бу кунни алоҳида нишонлаш орқали фуқароларни касалликка доир, унинг юқишидан огоҳ этиш, сақланиш чоралари ҳақида маълумотларни кенг оммага етказиш мақсад қилганини батафсил тушунтирди. Шунингдек, туман Тиббиёт бирлашмаси шифокорлари туманимизда ушбу касаллик профилактикаси, даволаш йўллари, силга чалинганларни соғломлаштириш мақсадида ҳукуматимиз кўрсатаётган ғамхўрликлар ҳақида маъруза қилдилар.

Аҳолининг соғлом турмуш тарзи, сил касаллиги ҳақидаги билимларини синовдан ўтказиш мақсадида савол-жавоблар ўтказилди ва бу борадаги саволларга аниқ, тўлиқ жавоб берганлар рағбатлантирилди.

Йиғилганлар сил касаллигидан ҳимояланиш, соғлом овқатланиш, оилада санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинишининг аҳамияти хусусидаги маърузаларни ҳам қизиқиб тингладилар ва шифокорларга ўзларини қизиқтирган саволларни бериб, батафсил жавоблар олдилар.

Маълумот учун: Ўзбекистонда ДОТС дастурига мувофиқ силга қарши шифохоналар бепул дори-дармонлар билан таъминланган, ҳозирги замонавий тиббиёт бу юқумли касалликни енгиш имконига эга.

О.РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019