16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 07:59
Жамият 👁 290

“Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилини ҳаётга татбиқ қилиш масаласида йиғилиш ўтказилди

“Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилини ҳаётга татбиқ қилиш масаласида йиғилиш ўтказилди

Давлат муттасил ривожланар экан, ҳуқуқбузарликларни содир этиш турлари ҳам мураккаблашиб боради. Шу боис, бугун мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини самарали ташкил этиш ва амалга ошириш нафақат ички ишлар органларининг, балки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи барча ташкилотлар фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири саналади.

4 апрель куни Амударё тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси бошлиғи ўринбосари, полковник Ойбек Камолов иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда тумандаги фуқаролар йиғини раислари, профилактика инспекторлари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари ҳамда ёшлар етакчилари ҳам иштирок этишди.

Йиғилишни туман ҳокими Султонбой Йўлдашев олиб борди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023 йил 30 март кунги “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш механизмларини белгилаш тўғрисида”ги қўшма қарорининг мазмун-моҳияти кенг тарзда тушунтирилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси бошлиғи ўринбосари, полковник Ойбек Камолов ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги ислоҳотларнинг бугунги ҳолати, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда маҳалла ва маҳаллалардаги ёшлар етакчилари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари ҳамда профилактика инспекторларининг ўрни ҳақида сўз юритди. Шунингдек, “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида ишлашни ташкил қилиш ва уни амалга ошириш механизмлари ҳақида маълумот берилди.

Бунда аввало, ижтимоий профилактика объекти бўлган шахслар тоифасига бандлиги таъминланмаган, меҳнатга лаёқатли ва доимий даромад манбаига эга бўлмаганлар, алкоголь, қимор, таваккалчиликка ружу қўйган ёшлар, низоли оилалар ҳамда бошқа салбий иллатларга эга бўлган шахслар киритилиши айтиб ўтилди.

Эндиликда мана шундай фуқароларни барвақт аниқлаш ва уларнинг жиноят ёки ҳуқуқбузарлик содир этишига йўл қўймаслик мақсадида профилактика инспектори аҳолини “хонадонбай” ва “фуқаробай” ўрганиши зарурлиги таъкидланди.

Маҳалла раислари ва хотин-қизлар фаоллари ўз маҳалласидаги низоли оилалар билан мунтазам равишда мулоқотни йўлга қўйиши, уларни яраштиришга эришиши лозимлиги ҳам қайд этиб ўтилди.

Таъкидланганидек, ҳоким ёрдамчиси бандлиги таъминланмаган аҳолининг иш билан банд бўлишига, доимий даромад манбаига эга бўлишига кўмаклашиши зарур. Ёшлар этакчиси эса, ёшлар билан тизимли равишда ишлашиши, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиб, ҳар хил қимор ўйинлари ва алкоголь маҳсулотларига ружу қўйишининг олдини олиши зарур.

Қорақалпоғистон Республикасида янгидан татбиқ қилинаётган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш, ички ишлар органларининг, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида имзоланган “Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш механизмларини белгилаш тўғрисида”ги қўшма қарори ўйлаймизки, маҳаллалар ободлиги ва осудалиги, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019