16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 03:34
Маданият 👁 381

ГРАНТ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА БОЛАЛАР УЧУН ТЕАТР ТОМОШАЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

ГРАНТ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА БОЛАЛАР УЧУН ТЕАТР ТОМОШАЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Халқимиз маънавиятини юксалтириш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида камол топтиришда бадиий адабиётнинг ўрни, таъсири ва аҳамиятини янада ошириш, адабиёт, мусиқа, бадиий-амалий санъат равнақига ҳисса қўшиш бўйича жойлардаги каби туманимизда ҳам салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳаваскор шоирлар ва ёзувчилар, ижодкорлар, санъаткорлар, бадиий ва амалий санъат усталарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижодий салоҳиятларини рўёбга чиқаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Қиличбой маданият марказида “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамда “Менинг оилам” газетаси таҳририяти билан ҳамкорликда “Беш ташаббус – беш имконият!” Олий мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларни қўллаб-қувватловчи Жамоат фонди томонидан молиялаштирилган грант лойиҳасининг иш режасига кўра театр томошалари уюштирилди. Томошага ҳудуддаги мактаблар ўқувчилари, ногиронлиги бўлган ёшлар, кам таъминланган оилалар фарзандлари таклиф этилди. Шунингдек, ҳудуддаги мактабларнинг бошланғич синф ўқувчилари ҳам ўқитувчилари ҳамроҳлигида иштирок этдилар.

Ёш томошабинлар эътиборига Қиличбой маданият марказидаги драма тўгарагининг “Ёш томошабинлар” театр гуруҳи томонидан “Эртаклар олами” деб номланган саҳна кўриниши ҳавола этилди. Унда жаҳолат устидан маърифат доимо ғалаба қозониши эратк қаҳрамонлари ижросида акс эттирилди.

Тўгарак раҳбари ва режиссёри Мирсаид Қодиров саҳналаштирган бу театр томошалари ўқувчилар кўнглида улкан ҳиссиётлар уйғотди. Бўри ролидаги Ўлмас Худойберганов, Қуён ролидаги Дамин Шуҳратовларнинг моҳирлик билан амалга оширган ижролари болаларни ҳақиқий эртаклари оламига олиб кирди.

Таъкидлаш жоизки, ёшларнинг маънавиятини юксалтириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни мафкура майдонининг турли хуружларидан ишончли ҳимоя қилиш мақсадида таълим муассасаларида маънавий-маърифий тадбирлар, учрашувлар ва давра суҳбатлари, спорт тадбирлари, концерт дастурлари, экскурсиялар ва шу каби вазифалар муваффақиятли амалга ошириб келинмоқда. Айни пайтда муҳим аҳамият касб этиб келаётган – ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус ҳам бу борадаги вазифаларни юқори даражада амалга оширишга асос бўлмоқда.

Туманимизнинг Қиличбой овули марказида жойлашган Қиличбой маданият маркази ходимлари бу борада салмоқли ишларни амалга ошириб келишмоқда. Айниқса, мазкур марказда 4 йилдан буён фаолият юритиб келаётган ёш томошабинлар ҳаваскор драма тўгараги аъзолари ўзларининг ижодий меҳнатлари билан эл олқишига сазовор бўлиб келмоқдалар. Тўгаракнинг 12 нафар аъзоси эртаклар асосида театр томошалари кўрсатиб, ёш томошабинларга улкан завқ-шавқ улашиб келмоқдалар. Тўгарак аъзолари яқинда Тахтакўпир туманида 27 март – Халқаро театр кунига бағишлаб ўтказилган анжуманда “Умид учқунлари” номли дастури билан қатнашиб, республика миқёсида совриндор бўлиб қайтдилар. Йил бошидан буён мактабгача таълим муассасаларида театр томошалари кўрсатиб келган тўгарак аъзолари эндиликда мактабларнинг бошланғич синф ўқувчилари учун ҳам театр томошаларини саҳналаштиришни режа қилишган.

Грант лойиҳаси режасига кўра ўтказилган театр томошалари давомида тўгарак ҳаваскорлари Севинчой Жумабоева, Диёрбек Пўлатовлар ижро этган қўшиқлар болаларнинг қувноқ рақсларига уланиб кетди. Театр томошалари ижодкорлари болажонларга жуда катта завқ улашишди.

Ў.РЕЙИМОВ, “Жайхун илҳомлари” ННТ раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026