16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 03:21
Маданият 👁 338

ҚЎШИҚЛАРИ ЭЛГА МАНЗУР

ҚЎШИҚЛАРИ ЭЛГА МАНЗУР

Санъат оламига эндигина қадам қўйган, ўзининг муаллифлигидаги қўшиқлари билан танилаётган, ўзига хос овоз эгаси, созанда ва хонанда Раҳматжон Ўрозимбетов истеъдодли ёшлардан бири. У айни пайтда Чойкўл овулидаги Маданият марказида эстрада тўгараги раҳбари бўлиб ишлайди. Раҳматжон ижросидаги халқона қўшиқлар аллақачон ўз мухлисларини топган. Хушовоз хонанданинг чиқишлари нафақат ёшлар, балки катталарга ҳам жуда манзур бўлмоқда.

Раҳматжон 1995 йилда Қипчоқ овулида таваллуд топган. Унинг санъатга, мусиқага қизиқишига дадаси Олламберган ака сабабчи бўлди. Кўпинча оила даврасида Олламберган ака доира чалар, бундай лаҳзалар улар учун жуда завқли эди. Доирани яхшигина чаладиган Олламберган акани тўй-ҳашамларга хизматга тез-тез чақириб туришар, гоҳида катта фарзанди Раҳматжон ҳам унга эргашарди. Шунданми, у кичиклигидан соз чалишга ҳавасманд бўлди. Овулдаги 18-сонли мактабда ўқий бошлаган Раҳматжоннинг энг севимли дарслари қаторига мусиқа дарси ҳам қўшилди. Мусиқа ўқитувчиси Эркабой Хўжаниёзов ундаги истеъдодни пайқаб, алоҳида шуғуллана бошлади.

Ота-онаси ҳам фарзандидаги қизиқишга қараб, 21-сонли БМСМ мактабига, тўгарак машғулотларига қатнашишига имконият яратишди. Мусиқа мактабида устози Т.Ҳайитбоевдан доира, сурнай ва қўшнай чалишни мукаммал ўрганиб олди. 

Раҳматжон учун мусиқа ҳаёт мазмунига айланди. У 9-синфни  тугатганидан сўнг, Элликқалъа туманидаги Отажон Худойшукуров номли Санъат ва педагогика коллежида анъанавий чолғу ижрочилиги йўналишида таҳсил олди. Ушбу масканда буломон ва кларнетда ҳам куй чалишни ўрганди. Маҳоратли устозлардан санъат оламининг сир-асрорларини тўлиқ билиб олишга ҳаракат қилди.

Маромига етказиб чалган наволари, хуш овозда куйлаган қўшиқлари билан эл назарига туша бошлаган Раҳматжон 2018 йилда таҳсилни Ажиниёз номидаги НДПИда, мусиқий таълим йўналишида давом эттирди. Ўқишни тугатгунича санъат соҳасида кўзга кўринишга улгурган ёш истеъдод эгаси туманга келганидан сўнг, Чойкўл маданият марказида иш бошлади. Ўз устида ишлашда давом этаётган Раҳматжон ўзининг муаллифлигида қатор қўшиқлар яратди. Айниқса, элликқалъалик шоир Хурсанд Каримов қаламига мансуб "Ҳаётимсан", "Ёқди мани" қўшиқлари,  элимиздаги ҳаваскор ижодкорлар шеърларидан яратган “Амударё қизлари”,  “Дўстим” деб номланган қўшиқлари мухлисларига жуда манзур бўлди.

Ҳозирги кунда эстрада йўналишида 20 нафарга яқин ёшларга мусиқадан сабоқ бериб келаётган ёш хонанданинг келгусидаги режалари катта. У мумтоз йўналишда ҳам қўшиқ куйлаб, ўз репертуарини янада бойитиш, хилма-хил мавзуларда халқнинг дилидан жой оладиган кўплаб қўшиқлар яратиш ниятида.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019