16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 12:12
Сиёсат 👁 323

КЎЧАБОШЧИ АЁЛЛАР ИШТИРОКИДА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

КЎЧАБОШЧИ АЁЛЛАР ИШТИРОКИДА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

Юртимизда оилалар тинч-осойишталигини таъминлаш, аҳоли, хусусан аёл-қизлар учун муносиб турмуш шароитларини яратиш, уларнинг ўз ҳаётларидан рози бўлиб яшашларига эришиш борасидаги чора-тадбирлар изчиллик билан давом эттирилмоқда. Бугунги кунда “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” деган эзгу ғоя турмушимизнинг барча соҳаларида ўзининг яққол ифодасини топаяпти.

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг буйруғига кўра, қўмита тизимида жамоатчилик асосида “Кўчабошчи аёллар” тузилмасининг ташкил этилгани ҳам хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини оширишга, хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада кучайтиришга, уларнинг муаммоларини хонадонбой ўрганиш ва ҳал этишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Ушбу мақсадда республика бўйича маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларига кўмаклашувчи жамоатчилик асосида фаолият юритувчи 111 минг 241 нафар кўчабошчи аёллар рўйхатга олинди. Улар ўзлари истиқомат қиладиган кўчада фаол, кўпни кўрган, бой ҳаётий тажрибага эга бўлган фахрий онахонлардир.

Уларнинг зиммасига ўз ҳудудларидаги оилаларда нотинчликлар юзага келганда бартараф этишга ҳаракат қилиш, бу ҳақда фуқаролар йиғинлари масъулларини хабардор қилиш, аҳоли, ёшлар иштирокида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш, эрта никоҳ, қариндошлар орасидаги никоҳларнинг олдини олиш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш борасида асосли тарғиботлар олиб бориш юклатилган.

Бутун мамлакатимизда бўлгани сингари Амударё туманининг овул, маҳалла, шаҳарчаларида ҳам кўчабошчи аёллар фаолияти йўлга қўйилди. Кўчабошчи қилиб рўйхатга олинган фаол аёллар ўз ҳудудларида хонадонбой юриш орқали оилавий тадбирларни тартибга солиш, маҳалланинг ички тартибларини тушунтириш, оилалар тинч-осойишталигига хавф туғдирувчи ҳолатларнинг олдини олиш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг одобли, маънавиятли бўлиб камолга етишига кўмаклашиш борасида хотин-қизлар фаолларига яқин кўмакчи бўлишаётир.

4 июль куни Манғит шаҳридаги Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғини биносида маҳалла Кўчабошчи аёллари билан туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гўзал Собурова учрашиб, амалга оширилаётган ишлар, галдаги долзарб вазифалар хусусида суҳбатлашди.

Учрашувда шунингдек, Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғини раиси Роман Рўзметов, хотин-қизлар фаоли Моҳира Ўрозбоева, 11 нафар кўчабошчи аёллар, маҳалла фаоллари иштирок этдилар.

Учрашувда туман ҳокими ўринбосари Гўзал Собурова, Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғини раиси Роман Рўзметов, хотин-қизлар фаоли Моҳира Ўрозбоевалар кўчабошчи аёллар фаолиятига яхши баҳо беришиб, мамлакатимиз улкан сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президент сайлови арафасида турган бир вақтда уларнинг аҳоли орасида тўғри тарғибот-ташвиқот олиб боришлари жуда муҳим эканлигини таъкидладилар.

Учрашувда кўчабошчи аёллар ўзларига билдирилган ишончни оқлашга сўз беришди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019