16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 06:22
Адабиёт 👁 341

ГРАНТ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА “КИТОБЛАР КАРВОНИ” ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

ГРАНТ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА “КИТОБЛАР КАРВОНИ” ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

“Менинг оилам” газетаси таҳририятининг “Беш муҳим ташаббус – ёшларга қанот!” номли грант лойиҳаси доирасида “Китоблар карвони” тадбири ўтказилди.

27 июль куни Амударё туманидаги “Баркамол авлод” болалар мактабида бўлиб ўтган тадбирда “Тараққиёт кўзгуси” газетаси, “Амударё” телеканали таҳририятлари ходимлари, мактаб директори Хонимжон Ражабова, тўгараклар раҳбарлари ва ўқувчи-ёшлар иштирок этишди. Тадбир давомида иштирокчиларга грант лойиҳаси доирасида таҳририят ходимлари томонидан амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берилди.

Лойиҳа координаторлари мазкур грант лойиҳаси доирасида ногиронлиги бўлган ёшларни “Беш муҳим ташаббус” доирасидаги тадбирларга фаол жалб қилиш мақсадида турли танловлар, давра суҳбатлари, учрашувлар ташкил этилаётгани, уларда туман ёшлари фаол қатнашишаётгани, ижодкор ёшларнинг ижод намуналари туман газетасида ёритилиб борилаётгани хусусида сўзлаб ўтишди.

Шунингдек, тадбирда иштирок этган “Тараққиёт кўзгуси” газетаси мухбири, журналист Ойгул Ражабова ёшларни китобхонликка жалб этиш, ижодкор ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижод намуналарини ёритиш борасида олиб борилаётган ишлар, таҳририят қошидаги “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти кутубхонасида 5 минг донага яқин китоблар фондига эга бўлган кутубхона, шунингдек, таҳририят томонидан турли лойиҳалар доирасида ташкил этилаётган маънавий-маърифий тадбирлар хусусида маълумотлар бериб ўтди.

Тадбирда лойиҳа координаторлари ўқувчи-ёшларни кўргазмага қўйилган “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти қошидаги кутубхонага тегишли бўлган 100 тадан зиёд китоблар билан таништирдилар. Ёшлар шу жойнинг ўзида кутубхонага аъзоликка қабул қилиниб, ўзларига ёққан китобларни танлаб олдилар.

Ёш китобхонлар “Китоблар карвони” кўргазмаси орқали тақдим этилган асарларни қизиқиш билан варақлаб, албатта “Жайхун илҳомлари” ННТ кутубхонасига аъзо бўлиш истагини билдирдилар.

Ногиронлиги бўлган китобхон ёшларнинг ўзлари ёқтирган асарларни мутолаа қилишларига шароит яратиш мақсадида ҳудуддаги мактабларнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилари алоҳида рўйхат тузиш орқали бундай тоифадаги китобхон ёшларни қўллаб-қувватлаш ва албатта улар хоҳлаган бадиий адабиётларни беминнат етказиб беришни йўлга қўйишларини билдирдилар.

Тадбир давомида китобхон ёшлар ўзлари севиб ўқиган бадиий асарлар қаҳрамонлари ҳаётидан олган таассуротлари ҳақида тўлқинланиб сўзладилар. Шеърлар айтишиб, ўзларини қизиқтирган саволларни бердилар. Китобхон ёшлар билан “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти ижодкорлари самимий мулоқотда бўлдилар ва уларнинг барча саволларига жавоблар бердилар.

Китоб – зиё нурини тарқатувчи, тўғри йўл кўрсатувчи чироқ. Китобхон ана шу мўъжизалар оламига кирган сари заковатли, ҳар қандай вазиятда фикрини эркин ифода этаоладиган шахс сифатида камол топади. Ёшлар учун ташкил этилган “Китоблар карвони” тадбири айнан ана шундай заковатли инсонларни камол топтиришга қаратилгани билан муҳим аҳамият касб этди.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026