16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 08:24
Жамият 👁 229

ЖИНОЯТЧИЛИК, ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРГА ҚАРШИ КУРАШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШГА ОИД ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

ЖИНОЯТЧИЛИК, ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРГА ҚАРШИ КУРАШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШГА ОИД ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

Мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар, жиноятларга қарши кураш самарадорлигига эришиш, оилаларда соғлом турмуш тарзи барқарорлигини таъминлаш мақсадида маҳаллалар “қизил”, “сариқ”, “яшил” тоифаларга ажратилиб, энг оғир ва низоли вазиятларнинг ҳуқуқбузарликка айланишига йўл қўймаслик учун уларни маҳаллаларнинг ўзидаёқ бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда, аҳолининг ижтимоий ҳолатини яхшилаш борасида тизимли ишлар, профилактик чор-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ҳуқуқбузарликларга қарши “маҳаллабай” тарзда курашиш мақсадида “қизил”, “яшил”, “сариқ” тоифаларга ажратиш – манзилли профилактикани амалга ошириш имконини бермоқда.

Амударё тумани ҳокимлигининг мажлислар залида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари иштирокида “қизил”, “сариқ”, тоифага киритилган маҳаллаларда ҳуқуқбузарликлар, майда ўғирликлар содир бўлишининг олдини олиш ва “яшил” тоифага ўтказишга эришиш вазифаларини муҳокама қилиш мақсадида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармаси, 4-сектор масъуллари иштирок этдилар.

Йиғилишни 4-сектор бошлиғи, туман солиқ қўмитаси раиси Айдос Сейитов очди ва олиб борди. У ўз сўзида 4-сектор ҳудудидаги “қизил”, “сариқ” тоифадаги маҳаллаларда жиноятчилик, ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишларга кенг тўхталди. Бу борада ҳамкор ташкилотлар Ички ишлар, Миллий гвардия, прокуратура, Қўриқлаш хизмати ходимларининг биргаликда олиб бораётган профилактик ишларини янада кучайтириш, низоли оилаларнинг аҳил яшаб кетишига эришиш, қўни-қўшни, маҳалладошларнинг ўзаро аҳил-иноқ яшашини таъминлаш, бунда кўп асрлик миллий қадриятларимизни, урф-одатларимизни аҳолига сингдиришда кекса ёшдаги нуронийларнинг кўмагидан, ўгит-насиҳатларидан фойдаланиш лозимлигига кенг тўхталди.

Туман Қўриқлаш бўлими бошлиғи, майор Қанатбай Раманов ҳудудларда ўғирлик, ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олишда хонадонлар, якка тартибдаги уйлар қўриғи, маҳаллалар ҳудудидаги объектлар қўриғи муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. Шунингдек, видеокузатув билан жиҳозланиши ҳам эътиборга молик эканлигини, маҳаллаларда жиноятчилик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда маҳалла фуқаролар йиғинлари масъуллари ҳамкор ташкилотлар билан ўзаро ишлашишни яхшилаши лозимлигини қайд этди.

Йиғилишда ҳудудлардаги жиноят ўчоқларини тугатишда “хавфсиз хонадон”, “хавфсиз ҳовли” тизимини йўлга қўйиш, низоли оилалар ва муаммоли шахслар билан “маҳаллабай”, “оилабай” ва “фуқаробай” ижтимоий профилактика ишларини самарали олиб бориш лозимлиги, бунда қўриқлаш хизмати имкониятларидан кенг фойдаланиш, видеокузатув мосламаларини ўрнатиш афзалликлари кенг тарғиб этилди.

Йиғилишда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019