16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 05:48
Жамият 👁 853

АМУДАРЁ ДАРЁСИДАГИ ЗАМОНАВИЙ ТЕМИР ЙЎЛ ВА АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛИ ҚЎШМА КЎПРИГИ ҚУРИЛИШИ НИҲОЯСИГА ЕТМОҚДА

АМУДАРЁ ДАРЁСИДАГИ ЗАМОНАВИЙ ТЕМИР ЙЎЛ ВА АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛИ ҚЎШМА КЎПРИГИ ҚУРИЛИШИ НИҲОЯСИГА ЕТМОҚДА

Барчамизга маълумки, Президентимизнинг топшириғига кўра бошланган туманимиздаги Амударё дарёси устидан ўтадиган темир йўл ва автомобиль йўли қўшма кўприги қурилиши жадал суръатларда олиб борилмоқда. Айни пайтда мазкур кўприк қурилишининг якуний босқич ишлари амалга оширилмоқда.

Ушбу замонавий темир-бетон конструкцияли кўприк ишга туширилиши натижасида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти аҳолиси учун савдо-иқтисодий, ижтимоий ва маиший алоқаларнинг янада ривожланиши кутилмоқда.

Ўтган давр мобайнида амалга оширилган катта ҳажмдаги қурилиш ишлари давомида ҳудудда темир йўл излари ётқизиладиган йўлда тупроқ кўтариш ишлари техник талаблар асосида бажарилди. Керакли жойларга автомобиллар ўтиши учун қулайликлар яратилиб, тоннеллар ҳам қурилди. Қурилиш-бунёдкорлик ишлари давомида туман ҳудудида 2 та темир йўл станцияси ҳам барпо этилиб, айни кунларда вокзал бинолари қад ростлади.

Дарёбўйи маҳалласи ҳудудида, Амударё устида олиб борилаётган қурилиш ишлари “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг буюртмасига кўра, “Боштранслойиҳа” акциядорлик жамияти томонидан лойиҳалаштирилган. “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг “Кўприк қурилиш трести” унитар корхонаси ишчилари томонидан 400 млн. долларлик лойиҳа асосида қурилаётган янги кўприкнинг узунлиги 412,7 метр, баландлиги 11,5 метр, кенглиги 8,5 метрни ташкил қилади.

Шу билан бир қаторда бошланган 79 км. узунликдаги “Шовот-Гурлан-Жумуртов-Қораўзак” темир йўл линиясини қуриш ишлари ҳам жадал суръатларда давом этмоқда. Ҳозирги пайтда туман ҳудудидан ўтувчи мазкур темир йўл линиясида шағал тошлар ва пўлат изларни ётқизиш, электрлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Янги темир йўл линияси ишга туширилганидан сўнг, Россия ва Қозоғистон Республикасидан юкларни ташиш масофасини 240 км.га, вақтини эса 6 соатга қисқартиришга эришилиши кўзда тутилмоқда.

Ҳозирги пайтда аҳоли фойдаланиб келаётган Амударё устидаги понтон кўприги анча эскириб қолган бўлиб, 1982 йилда ишга туширилган. Юк кўтариш қобилияти 10 тонна бўлган ушбу кўприкдан йилига 600 минг тоннага яқин юк олиб ўтилади. Шунингдек, 3 миллиондан ортиқ аҳоли, 1 миллионга яқин автотранспорт воситалари ҳам мазкур кўприкдан фойдаланади.

Эндиликда янги ва замонавий кўприк ишга туширилса, юк ташиш ҳажми кўпайиб, йилига 25 млн. тоннани ташкил этади. Минтақаларнинг ривожи натижасида иқтисодий самарадорлик йилига 100 млрд. сўмга ошади. Бундан ташқари, Қорақалпоғистондан Хоразмга қурилиш материаллари ва бошқа турдаги маҳсулотларни етказиб бериш харажатлари камаяди, бу эса янги ижтимоий объектлар ва инфратузилмаларни қуришга сарфланадиган маблағлар тежалишини таъминлайди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятини боғловчи Амударё дарёси устига қурилаётган автомобиль ва темир йўл қўшма кўприги ишга туширилганидан сўнг, барчамиз учун қулайликлар яратилади ва эски кўприкда содир бўлаётган ҳар хил фавқулодда ҳолатларнинг олди олинади. Шу билан бирга Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти аҳолиси ва тадбиркорларига янги темир йўл линияси орқали қатновлардаги муаммолар ҳал этилади, тадбиркорлик фаолиятига кенг имкониятлар яратилади.

Замонавий технологияга асосланган янги турдаги қурилиш конструкцияси асосида барпо этилаётган мазкур кўприк узоқ йиллар мобайнида эзгу мақсадлар йўлида халқимизга хизмат қилади. Мазкур кўприкнинг ишга туширилиши натижасида ҳудудлар фаровонлашиб, аҳолининг турмуш даражаси янада яхшиланади. Темир йўл орқали юртимизнинг бошқа ҳудудлар билан боғланиши туфайли эса нафақат Амударёда, балки бутун Қорақалпоғистонда ижтимоий-иқтисодий тараққиётга кенг йўл очилади.

О.Худойберганова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026