16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 09:50
Адабиёт 👁 231

Жайхун илҳомлари

Жайхун илҳомлари

Бир келиб кетинг, қишлоғимизга!

Республика бўйича ўтказилган “Бир нуроний ўн ёшга масъул” кўрик-танловининг

туман босқичи ғолибаси, бўзсолмалик  Саломат Мадаминова тилидан.

(Танловнинг республика босқичида ҳамюртимиз 2-ўринни эгаллаб, қимматбаҳо совға соҳибаси бўлди).

Ассалому алайкум,

Сўрасангиз агар менинг маконим,

Амударё туман, “Бўз солма” элим.

 

Уч ярим мингдан кўп аҳолимиз бор,

Пахтакор, чорвадор, боғбон миришкор.

 

Кексалари доно, гўёки Хизр,

Гурунгин тинглаган қилади ҳузур.

 

Момолар кайвони, фаришта юзли,

Йўриғидан чиқмас – қобил ул-қизи.

 

Ёшуллилар тўрда, ҳурматда мудом,

Ёшкиччилар чаққон, хизматда мудом.

 

Меҳнат самараси – ривожда экин,

Шу сабаб эл обод, дастурхон тўкин.

 

ТошДУни битказиб, яйраб ёш дилим,

Кўнгил бериб бўлдим, шу элга келин.

 

Халқим, Ватаним деб ишлашар эдик,

Ҳалол меҳнат нонин шукур айлаб едик.

 

Ёш авлоднинг ақл-зеҳнин саралаб,

Қирқ йил умрим кечди парта оралаб,

 

Таъсир қилиб, ал-жабрдан дарсларим,

Шогирдим кўп ал-Хоразмий ворислари!

 

Меҳнатим самари кетмади бекор,

Кўксимни безади орденлар қатор.

 

Бир кун келиб, момо бўлиб қолибман,

Жарақ-жарақ пенсия пул олибман!

 

“Зерикаман энди – бекорчи”, – дедим,

Уйимга қамалиб ётмоқчи эдим.

 

Юртбошим қилдилар ажойиб тадбир,

Бизларга айлади хўп катта таъсир.

 

“Нуронийлар фаол бўлсин, керак бизга!

Уларнинг ўгити – нур элимизга!"

 

Президент даъвати – алқиссаки, шул:

“Бир нуроний бўлсин, ўн ёшга масъул!

 

“Ёшларга ишонинг, қудратли улар,

Янги Ўзбекистон эгаси – шулар!”

Бел бойлаб, қайтадан киришдик ишга,

Қарамай баҳор-у, ёз-у, куз-қишга!

 

Тўй-маърака, тадбир – барида бормиз.

Маслаҳат, кенгаш-га доим тайёрмиз!

 

Маҳалламиз аҳли тотув, феъли кенг,

Элдаги ҳар бир ёш фарзандимга тенг!

 

Тинмай хабар олгач, йиллар ва ойлар,

Биламиз қозонда неча мош қайнар!

 

Қайси қиз билади чеварлик сирин,

Қайси йигит ерни яшнатар – пири.

 

“Ҳей, ўғлим, тадбиркор бўлиб иш бошла,

"Алкаш" бўлма, безори қилиғинг ташла!

 

Ма, асбоб-ускуна – давлатдан ёрдам,

Ялқовликни итқит – бўлмагайсан кам!”

 

Кун-кундан озаяр йўқсил сафлари,

“Темир дафтар” эмас – “Нажот дафтари!”

 

Баъзан чиқиб қолса, турмушнинг “мушти”,

Мушукнинг “пишт”и-ю, товуқнинг “кишт”и

 

Гаплашиб, самимий эзгу дил билан,

Гоҳ қиличдай, гоҳи болдай тил билан.

 

Чора, илож излаб қараштирамиз,

Тил топиб, кўплашиб яраштирамиз!

 

“Ажралиш сўзини тилингга олма,

Арши Аълоларни ларзага солма!”

 

Оғзибирчиликдан кўнглимиз тўқдир,

“Бўз солма” элида ажрашиш йўқдир!

 

Бу тадбир баҳона чиқдим ўртага,

Бугунча шоирман, “матем” эртага.

 

Кўп нарса ўргатиб бердилар баҳо,

Марҳаматли вазир – Турсунбой оға!

 

Таърифим оз бўлди – ҳеч кўнглим тўлмас,

Рост-да, минг эшитган кўргандай бўлмас,

 

Баралла айтайин қулоғингизга:

“Бир келиб кетинг, жон қишлоғимизга!”

Турсунбой Абдуллаев.

 

Шеърларин ўқиб...

(О.Шомуродовнинг “Оила муқаддас” деб аталган китобини ўқиб чиққандан сўнг айтмоқчи бўлган дил сўзларим)

Шеър ҳар кимнинг эрмаги эмас,

Ҳар билганин демаги эмас.

Шеър – Аллоҳдан берилган оҳанг,

Бўлса ҳамки, бегона соҳанг.

 

Тортгач топиб, адабиётга,

Унда ҳар кун машққа – ижодга.

Одилбекнинг шеърларин ўқиб,

Олдим маъни ўзимга уқиб.

 

Қуруқ гап йўқ айтганларида,

Айтмагани қалбида қайнар.

Қулоқ  тутсанг дардинг аритар,

Сўзлар равон, булбулдек сайрар.

 

Мақтамасам тўлмайди кўнглим,

Бу шеърларда туйғу бор, ҳис бор.

Жим қолишга кўнмайди кўнглим,

Олқишладим қувониб юз бор.

 

Одилбекда маҳорат зўри,

Байтларини десанг қандайин.

Тўкилибди бунда қалб қўри.

Гўзал байтлар янграр шундайин.

 

Кутаяпман янги асарин,

Зўр шоирнинг кўнгил дафтарин.

Жумабой ҲИДОЯТОВ,

Қизилчоли маҳалласи.

 

ТУҒИШГАНМИЗ, БИР-БИРОВДАН КЕЧМАЙЛИК!

Пули борга ялтоқланиб бормайлик,

Йўқсил ҳориб-йиқилганда тиклайлик.

Иймонли бўл, ўзимиздан кетмайлик,

Туғишганмиз, бир-бировдан кечмайлик!

 

Қўлдан келса гар, яхшилик қилайлик,

Яхши кунни бир ўтириб эслайлик.

Сабр ила бори билан эплайлик,

Туғишганмиз, бир-бировдан кечмайлик.

 

Ёши улуғ йўлин кесиб ўтмайлик,

Бемаслаҳат муаммони ечмайлик.

Она юртдан ёт элларга кўчмайлик,

Туғишганмиз, бир-бировдан кечмайлик!

 

Бир сўзни деб, сўнг бу сўздан тонмайлик,

Ўгит бермай, амал қилиб ишлайлик.

Одамзотга ҳеч бир кулфат солмайлик,

Туғишганмиз, бир-бировдан кечмайлик.

 

Кўнгилларга совуқчилик солмайлик,

Оқилларга асло қарши бормайлик.

Яқин-йироқ даврасидан қолмайлик,

Туғишганмиз, бир-бировдан кечмайлик.

Ангсатбой Қаражанов, ҳуқуқшунос.

Қорақалпоқ тилидан Ойгул Ражабова таржимаси.

 

ОНА

Илк бора сўзлашни ўргатган она,

Қўлда қалам тутиб, чизишни яна.

Ҳар тонгда уйғотиб, сочларим ўриб,

Жонга жон сирдошим, ўзингсан она.

Эрталаб еттида тўққиз бўлди деб,

Шошиб уйғотгувчи сендирсан она.

Ақлли, меҳрибон, доно қизим деб,

Суйиб эркаловчи ўзингсан она.

Зумрад Бекчанова.

 

Манзара

Ортда қолди ғам-андуҳларим,

Бугун яна порлади қуёш.

Майин куйлаб, шивирлар шамол:

"Қачон ақлинг киради бебош?"

 

Жилғалар ҳам менга сўз отиб,

Ҳол сўрайди қалдирғочлар ҳам.

Вақт тез ўтар, қуёш ҳам ботиб,

Куйлайверди шўх булбуллар ҳам.

 

Орзуларим кўзлаб самони,

Юксакларда қилмоқда парвоз.

Пок ниятли инсонлар доим,

Орзусига етса, қандай соз!

Севинчой Умрбоева,

85-сонли мактаб ўқувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019