16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 06:23
Адабиёт 👁 284

Жайхун илҳомлари

Жайхун илҳомлари

Қутлов

Баркамол авлодни тарбиялашда,

Устоз, мураббийлар хизмати буюк.

Беминнат илм нурин ёйганлари-чун,

Доимо эъзозда, элимда суюк.

 

Ватан келажаги ёшлар қўлида,

Ёшларга тарбия берар устозлар.

Жамият равнақи учун курашда,

Олдинги сафларда бўлар устозлар.

 

Иши игна билан қудуқ қазгандек,

Устозларни қанча шарафласак кам.

Аввало устознинг сабоғин олган,

Олий мартабали уламолар ҳам.

 

Бугун ўқитувчи, мураббий куни,

Табриклай, мен сизни азиз устозлар.

Кўринг меҳнатингиз самарасини,

Сизга эҳтиромим, қилгум дил розлар.

 

Барчаларингизга соғлик тилайман,

Метиндек ирода, сабр-қаноат.

Қилган эзгу ишлар хайрли бўлиб,

Келтирсин, сизларга обрў-барокат.

 

Халқимиз бежизга улуғламаган,

Ота билан тенг дейишар устозни.

Улуғ байрамингиз байрамдек ўтсин,

Яллалар айтилсин, чалинг шўх созни.

Бекберган ТлеумураДов,

Қипчоқ овули.

 

Самимий аёл

(Устозим Робия Йўлдошевага)

Кулиб қараб турар ҳар бир инсонга,

Самимий аёллар қалбдан сўзлайди.

Суҳбатдош бўлганни этар бахтиёр,

Билмайман, буни у қандай эплайди.

Қани эди кўп бўлса шундай аёллар,

Бир борсам, ёнидан кетгим келмайди.

Ҳаттоки, илк бора кўриб турса ҳам,

«Азиз болажоним, бахтли бўл», дейди.

Унга бегонадир лоқайдлик ҳар дам,

Оламни яхшилик билан безайди.

Юрагига сиғар Ўзбекистон ҳам,

Элнинг боласини «боламсан», дейди.

Қалбидан ўчмайди эзгулик, тилак,

У борки, бўлади юксак парвозим.

Ҳаммага қадрли, ҳаммага керак,

Элим, деб яшайди менинг устозим.

Барно Самандарова.

 

Устозга

Ўқиш орзуси дилда,

Мактабимга бораман.

Устозим кўмагида

Илм-ҳунар оламан.

Дарсга кирар устозлар,

Қалб тўла илм нури.

Бизга тилаб парвозлар,

Бахш этар юрак қўрин.

Аммо танбал, дангаса,

Болалар ёлғон сўзлар.

Бир кун дарсга келса,

Бир кун устозни алдар.

Бирининг боши оғрир,

Бири тўқир баҳона.

Барига парвонадир,

Меҳрибон  Устоз яна.

М.ЯХШИМУРОДОВА,

22-мактаб ўқувчиси.

 

Муаллимим

Менга азиз онадек,

Ягонамсиз устозим.

Билмаганим билдириб,

Қўлладингиз парвозим.

Қўлимга қалам тутиб,

Ёзишни ўргатдингиз.

Бўлдингиз мисли офтоб,

Ўқишни ўргатдингиз..

Бону Раҳматуллаева, 84-мактаб ўқувчиси.

 

Устозим

Бахтиёрман, мен доимо шод,

Яшаяпман обод ўлкада.

Боболарим номин этиб ёд,

Истиқболнинг нурли даврида.

Бу ҳаётдан олиб мен таълим,

Ёзганларим барчага маълум.

Ҳаётимда энг зўр муаллим,

Турсун отам берган зўр таълим.

Синовларни енгиб бир куни,

Минбарларда нутқлар сўзласам.

Қувончимдан энтикиб бир зум,

Улкан марраларни кўзласам.

Орзуимдир – журналист бўлсам,

Барча эзгу ишларни қилсам.

Орзуларим – ота-онамни

Албат, бир кун Ҳажга юборсам.

Севинчой Умрбоева,

85-сонли мактаб ўқувчиси.

 

Синфда бўлган воқeа

Бир куни Баҳодир,

Синфга кирди.

Ундан сўнг Тоҳир,

Оҳиста келди.

 

Тоҳир шумтака,

Шумлик ўйлади.

У ўргимчакка,

Қараб имлади.

“Тутгин, Баҳодир,

Қизлар қўрқади”.

“Қўйсанг-чи Тоҳир”,

Деди Баҳодир.

 

Тоҳир кўнмади,

“Қўрқоқсан”, дея.

Қўлига олди,

Ипни илжая.

 

Эшикка аста

Осди ўргимчак.

Билар, албатта,

Қизлар қўрқажак.

Келган барча қиз,

Зириллаб қочди.

Тоҳир ўша кез,

Уялиб қолди.

 

Шаҳзода Жўллибоева,

Назархон овули.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026