16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 14:33
Фан ва таълим 👁 327

Туманимизда “Болаларни эрта ёшдан ривожлантиришни такомиллаштириш” мавзусида семинар бўлиб ўтди

Туманимизда “Болаларни эрта ёшдан ривожлантиришни такомиллаштириш” мавзусида семинар бўлиб ўтди

Мактабгача таълим ташкилотларида таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини ошириш кўп жиҳатдан у ерда фаолият олиб бораётган педагог-ходимлар, тарбиячиларнинг билим, малака ва тажрибасига боғлиқ. Шу боис ҳам, уларнинг билим ва малакасини ошириб бориш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Шуларни инобатга олган ҳолда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан мактабгача таълим ташкилотлари педагог-ходимларининг малакасини ошириш бўйича қисқа муддатли курслар ташкил этилиб, ўқув машғулотлари, семинарлар ўтказилмоқда.

Амударё туманида ҳам туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли Мактабгача таълим ташкилотларида жорий йилнинг 20 ноябрдан 24 ноябри оралиғида қисқа муддатли малака ошириш курслари ташкил этилди.

Мактабгача таълим ташкилотлари ходимларининг билим ва малакаларини ошириш мақсадида қисқа муддатли ўқув курслари Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълим агентлиги ҳамда Жаҳон банки билан ҳамкорлигидаги “Болаларни эрта ёшдан такомиллаштириш” инвестицион лойиҳасининг 1-компоненти – “Мактабгача таълим сифатини ошириш” дастури доирасида бўлиб ўтди.

Ушбу дастур 40 соатга мўлжалланган бўлиб, унда тумандаги 52та мактабгача таълим ташкилотларидан жами 90 нафар педагог ходимлар иштирок этдилар. Қисқа муддатли малака ошириш курсларига хорижий мутахассислар ҳам жалб этилиб, машғулотлар уч босқичда ўтказилди.

Кейинги йилларда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мактабгача таълим тизимини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, мактабгача таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш, янги муассасалар барпо этиш, мавжудларини реконструкция қилиш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш устувор масала сифатида қаралмоқда. Болаларни мактаб таълимига тайёрлаш даражасини тубдан яхшилаш, таълим-тарбия жараёнига замонавий дастур ва технологияларни татбиқ этиш, болажонларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, ҳар жиҳатдан баркамол этиб тарбиялаш борасида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Машғулотлар давомида мамлакатимизда ўсиб келаётган авлодни ҳар томонлама етук қилиб вояга етказиш, таълим-тарбия жараёнига таълимнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш мактабгача таълим ташкилотлари зиммасига улкан масъулият юклаши яна бир бора эътироф этилди. Узлуксиз таълимнинг бош бўғини ҳисобланмиш мактабгача таълим ташкилотларининг асосий вазифаси болани соғлом, ҳар томонлама ривожланган ва эркин шахс сифатида шакллантириш, болаларнинг қобилиятларини аниқлаб, ривожлантириш, таълим олишга бўлган интилишини тарбиялашдан иборат экани алоҳида таъкидланди.

Семинар якунида иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди.

Кўп йиллик тажрибага эга соҳа ходимлари шунингдек, хорижий мутахассислар томонидан болаларнинг билим ва интеллектуал салоҳиятини, фикрлаш қобилиятини эрта ёшдан ривожлантиришдаги замонавий методикалар, илғор хорижий тажрибалар ва психологик ёндашувларнинг узвийлиги бўйича қизиқарли маърузалар ўқилган ушбу семинарда бу борадаги илғор хорижий тажрибалар ҳақида ҳам маълумотлар берилди.

Иштирокчилар томонидан маърузалар ҳамда мазкур йўналишдаги ишларни янада юқори босқичга кўтариш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Машғулотларда иштирокчилар ўзларининг фаолиятига доир кўпгина билимларга эга бўлдилар ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб олдилар.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019