16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 01:50
Жамият 👁 237

Болаларни вирусли гепатит А касаллигига қарши бепул эмлаш ишлари давом этмоқда

Болаларни вирусли гепатит А касаллигига қарши бепул эмлаш ишлари давом этмоқда

Сўнгги йилларда республикамиз тиббиёт тизимида юқумли касалликларга қарши мунтазам профилактик эмлаш тадбирларининг кенг кўламда амалиётга татбиқ этилиши ва аҳолини бу муҳим жараёнга қамраб олиш кўрсаткичларининг юқори даражага етказилиши натижасида болалар ўртасида хавфли инфекциялар тарқалишининг олди олинмоқда. Хусусан, мақсадли ва тизимли тиббий профилактика туфайли бугунги кунга келиб шол, бўғма, қоқшол каби инсон ҳаётига хавф солувчи ҳамда ўта оғир асоратларга олиб келувчи касалликларни бутунлай йўқотишга эришилди. Бироқ, замонавий тиббиёт қанчалик ривожланмасин, айрим турдаги юқумли хасталиклар ҳануз жамият саломатлигига, хусусан, кичик ёшдаги болалар соғлиғига жиддий хавф туғдиришда давом этмоқда. Ана шундай долзарб хасталиклардан бири вирусли гепатит А касаллиги бўлиб, кейинги йилларда бутун республикамизда, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида ҳам ушбу инфекция билан касалланиш ҳолатларининг кўплаб қайд этилаётганлиги мутахассисларни жиддий ташвишга солмоқда.

Тиббий статистик маълумотларга кўра, вирусли гепатитнинг А тури умумий гепатит касалликларининг қарийб 95-96 фоизини ташкил этади. Энг ачинарлиси шундаки, ушбу хавфли инфекция билан касалланган беморларнинг 70-80 фоизини айнан 14 ёшгача бўлган болалар ташкил қилмоқда. Касаллик айниқса мактаб ўқувчилари, мактабгача таълим муассасаларига тарбияланувчилари ҳамда уюшмаган болалар орасида тезкорлик билан тарқалаётгани кузатилмоқда.

Жойларда соғлиқни сақлаш, халқ таълими ва санитария хизматлари томонидан доимий равишда санитария-гигиеник ҳамда эпидемияга қарши кенг кўламли тадбирлар ўтказилиб келинаётганига қарамасдан, касаллик кўрсаткичи ҳамон юқорилигича қолмоқда.

Мутахассисларнинг қатъий хулосасига кўра, вирусли гепатитга қарши курашишнинг энг самарали ва ишончли усулларидан бири — бу профилактик эмлашдир. Бироқ, ушбу турдаги вакцинация фақатгина эпидемик кўрсатмаларга асосан олиб борилганлиги сабабли, у ҳозирча «Миллий эмлаш календари»га расман киритилмаган. Натижада шу вақтга қадар болаларни вирусли гепатит А инфекциясига қарши эмлаш тадбирлари асосан ота-оналарнинг ўз ҳисобидан амалга оширилиши кўзда тутилган эди ва баъзи оилалар бу қўшимча молиявий харажатларни қоплашга қийналар эди.

Аҳоли, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам саломатлигини асраш мақсадида давлатимиз томонидан муҳим қадамлар ташланмоқда. Ҳурматли Президентимизнинг Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга қаратаётган алоҳида эътибори натижасида “Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳоли фаровонлигини таъминлаш учун янги имкониятларни яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди. Ушбу фармоннинг 29-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида давлат томонидан 8,4 миллиард сўм маблағ ажратилди. Мазкур молиявий кўмак натижасида Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси аҳолиси орасида вирусли гепатит А инфекцияси билан касалланиш ҳолатларини камайтириш мақсадида давлат бюджети ҳисобидан махсус вакциналар олиб келинди.

Ушбу ҳаётий муҳим препаратлар биринчи навбатда 6 ёшдаги болаларни ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандларини бепул эмлаш учун йўналтирилмоқда. Тиббий-профилактика тадбирлари ҳудудлар бўйлаб изчиллик билан амалга оширилиб, харид қилинган вакциналар Амударё туманига ҳам етиб келди.

Вакциналар махсус тиббий транспорт воситалари ёрдамида тумандаги мавжуд 14 та эмлаш пунктларига хавфсиз тарзда етказиб берилди. Айни пайтда жойлардаги муассасаларда 2019 йилда туғилган болаларни ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандларини режали тарзда эмлаш ишлари жадал бошлаб юборилди.

Давлатимиз томонидан кўрилаётган бундай кенг қамровли ва тезкор чора-тадбирлар нафақат бугунги кундаги эпидемиологик вазиятни барқарорлаштиришга, балки эртанги кунимиз эгалари бўлган болаларимизнинг ҳар томонлама соғлом ва бекаму кўст вояга етишлари учун мустаҳкам пойдевор яратади. Миллат саломатлигини асраш эса доимо давлатнинг энг олий мақсади бўлиб қолади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019