16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 06:04
Адабиёт 👁 170

Жайхун илҳомлари

Жайхун илҳомлари

Илтижо

(гиёҳвандга)

Шундай бўлди: ёлғиз ўғил бир чимдим қора оғу учун бор-будини қиморга тикди.

Эй ўғил, сизни деб оловланди жон,

Баданлар минг ямоқ, эговланди жон.

«Ё ҳаёт, ё мамот!» яловланди жон,

Лек шу дам исёнга юз тутди жаҳон —

Шу жаҳон онангиз, билинг, оғажон!

 

«Болам», деб кўйлагин ямаблар кийди,

Кўнгил уйларингиз силаблар суйди.

Қутлуғ эшикларга ниятлар уйди,

Борини «тўйга», деб тилаблар қўйди,

Мушфиқ онангизни йўқланг, оғажон!

 

Қиз боланинг кўнгли гулдир, аслида,

Ул меҳмон, бир саррин елдур, аслида.

Икки чаман аро йўлдир, аслида,

Ўшал йўлда фидо элдир, аслида —

Опа-синглингиз сийланг, оғажон!

 

Бу дунё дунёмас, ёлғонлар уйи,

Сўнгсиз гирдобларда қолганлар уйи,

Яхшилар сиғмаган ёмонлар уйи.

Суйдириб, куйдирган армонлар уйи —

Бу уйлар ичинда куйманг, оғажон!

 

Ҳар сўзни бир боғдай асраб-авайлаб,

Эъзозлар кўшкига исмингиз жойлаб.

Жигарим, жоним, деб саждалар айлаб,

Сиз келар йўлларга кўнглини бойлаб

Кутгувчи МЕҲРНИ қийманг, оғажон!

 

Во дариғ! Куйдингиз бу фано ичра,

Ёлғонлар бурқсиган дуд, ҳаво ичра,

Нафс-у макр толиб, бул савдо ичра,

Куйдингиз тўкилиб, бад-бало ичра –

Болангиз қонига ўтманг, оғажон!

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

 

Фариштам

Жуда жажжи қўллари,

Кўзлари ва юзлари.

Мурғаккина жуссали,

Фариштали набирам.

 

Аллоҳга етди нолам,

Етдим мурод-мақсадга.

Илтижоларим қабул

Бўлди улуғ даргоҳда.

 

Қош-у киприк майсадек,

Юзлари мисли ойдек.

Йиғласа, оғрир жоним,

Алла куйлар юрагим.

 

Неварам — зурриёдим,

Омадли бўлгин доим.

Ғам кўрмасин кўзларинг,

Сен ўзинг тўлинойим.

 

Гулҳаё — номинг улуғ,

Ҳам табаррук, ҳам нозик.

Исмингга лойиқ фарзанд,

Бўлгин иқболи тўлуғ.

Зуҳра Аҳмедова.

 

Неварам

Уйимни тўлдиради,

Қийқириғи, кулгуси.

Келар менга эргашиб

Ёнгинамда юргиси.

 

Ўйинчоқлари бисёр,

Копток, айиқ, қўғирчоқ.

Бувиси ўнг қўлига,

Тақиб қўйган кўзмунчоқ.

 

Болалигим эслатар,

Кулиб турган юзлари.

Ўзича зўр гапирар,

Чала-чулпа сўзлари.

 

Бўлмаса истагани,

Хархаша қилиб қолар.

Хуш кўриб ширинликни,

Сутига новвот солар.

 

Қоғоз, қаламим қўймас,

Ёзиб-чизиб ташлайди.

Шеърни ўзбекчадамас,

Ўз тилида айтади.

 

Ширин бўлмаса мунча,

Фарзандимнинг боласи.

Келиб эркалатишар,

Амма, хола — ҳаммаси.

 

Набирам — овунчоғим,

Бирга ўйнаб-куламиз.

«Зўр»дан зўр телеканал,

«Болажон»ни кўрамиз.

 

Улғайсин, бўлиб омон,

Қайғу-ғамни билмасин.

Бўлсин йўллари равон,

Нопок йўлдан юрмасин.

 

Неварамга содиқ дўст,

Номус билан ор бўлсин.

Жаннатмакон юртимда,

Доим бахтга ёр бўлсин.

 

Ҳаётда қоқилмасин,

Омадини тилай мен.

Аввало инсон бўлсин,

Фахрланиб юрай мен.

Бекберган ТЛЕУМУРАДОВ, Қипчоқ ОФЙ.

 

ОСМОННИНГ ОҲИ

Самога боқаман гоҳ узун тунлар,

Юлдузлар жимирлаб, менга сўзлайди.

Сурати, сийрати қувноқ юлдузлар,

Маъюс кўзлар ила мени чорлайди.

 

Заминга хўш айтиб учиб кетгандим,

Коинот қаъридан ерга қарадим.

Бўй-басти ўхшаган ер аҳли — одам

Сийратин кўрсатса, маҳзун йиғладим.

 

Кимнингдир бойликдан ҳаловати йўқ,

Кимнингдир кўзига ғарибдир дунё.

Етимлар фарёди – отилган бир ўқ,

Осмонни қақшатар, тўхтамас гўё.

 

Тўшакка михланган ногирон инсон,

Бир  лаҳза қуёшдан баҳра олса бас.

Гиёҳванд отанинг, мажруҳ нотавон

Боласи бўзлайди бесамар, бесас.

 

Кар ва кўр, соқовнинг, ақли заифнинг,

Кўкларга етгайдир унсиз наъраси.

Қиёмат кунида паноҳ жаннатинг,

Сен ахир Худонинг суйган бандаси.

Одил ШОМУРОДОВ.

 

Олмалар

Сув бўйида сермева,

Олма дарахти ўсар.

Гўё ўйнаймиз, дея

Узилиб, сувга тушар.

 

Оқиб борар, ариқда,

Галалашиб мевалар.

Тутиб олмоқ қасдида,

Сув ёқалар болалар.

 

Оқиб кетма, олмажон,

Сени яхши кўрамиз.

Сен-ла безаб дастурхон,

Қувонишиб юрамиз.

Маржона Каримбоева, 71-мактаб ўқувчиси.

 

ТАРБИЯЛИ БЎЛ, ЎРТОҚ

Тарбияли бўлсанг гар,

Ҳамма ҳавас қилади.

Хулқинг ёмон бўлса гар,

Элинг юз ўгиради.

 

Агар яхши иш қилсанг,

«Отангга балли», дерлар.

Нокас ва қитмир бўлсанг,

Ном, насабинг булғанар.

 

Тарбияли бўл, ўртоқ,

Номингга гард юқтирма.

Яхши бола бўл ҳар чоғ,

Ота-онанг чўкдирма.

Акмал ИБРОҲИМОВ,

86-мактаб ўқувчиси.

 

Зерикарли дарс

Зерикарли дарслардан,

Қочиб кетгим келарди.

Лекин мўъжиза кутиб,

Синфда қолгим келарди.

 

Ташқарига боқдим жим,

Яшилланган тўрт томон.

Термулиб қолдим бир зум,

Устоз уришди ёмон:

 

«Жимлик!» дея бақирди,

Сўнг Жалолни чақирди.

«Нега жағинг тинмайди,

Сукунатни билмайди?»

 

Шамол ҳам тинай демас,

Қуёшга парво қилмас.

Хаёлан узоқ кетдим,

Бориб қуёшга етдим.

 

Қуёшга етдим, аммо,

Чиқиб қолди муаммо.

Ўзимга келиб билдим,

Синф – ўтирган жойим.

 

«– Сардор, қани, сен тур-чи,

Менга юзингни бур-чи.

Илдизми ё квадрат?

Саволга жавоб топ-чи!»

 

Ўйлана туриб яна,

Фикр келди хаёлга.

Устозга «илдиз», десам,

Камига шапалоқ есам.

 

«Квадрат, деб қўйсам-чи,

Яна икки олсам-чи?»

Устоз: «бўлақол», деди,

Барнохон жавоб берди.

 

«Тўғри, ўтир Сардоржон,

Бунча чўздинг болажон?

Босмасин ҳеч ҳаяжон,

Тез жавоб бер ҳар қачон».

 

Бахтим кулиб шу замон,

Устоз деди: «Дарс тамом!»

Матлуба РАЖАБОВА,

5-мактаб ўқувчиси.

 

Ҳақиқат

Асрагайдир бизни севгимиз,

Юракдаги тотли меҳримиз.

Равон бўлмоғи-чун йўлимиз,

Меҳр керак, оқибат керак!

 

Ер ўз меҳвари теграсида,

Айланиб, ой балқишида.

Аҳли одам улғайишида,

Меҳр керак, дунёга, албат!

 

Бу ҳаётни сақлагувчи у,

Бахт йўлига бошлагувчи у.

Дунёларни асрагувчи у -

Меҳр керак, муҳаббат керак!

Райҳона Рўзимбоева,

35-мактаб ўқувчиси.

 

Онажон

Ожиз эрур тилим, бир сўз демоққа,

Меҳрингиз айтайми, муштипар Она.

Сиз учун айтилган таърифлар саёз,

Иссиқ бағрингизни сўзлайми, Она.

 

Мушканбар ҳиди ҳам беролмас менга,

Хушбўй рўмолингиз таратган ҳидни.

Гуллар гўзаллиги кўринмас менга,

Такрорлай ололмас ҳеч бири сизни.

 

Дунё нигоҳидан четда қолсам ҳам,

Мен билан биргасиз, мўътабар Она.

Бу очиқ кўзларга ёмон бўлсам ҳам,

Энг яхши фарзандман сиз учун, Она.

 

Майли, дунё ғами елкамга тушсин,

Кўтара оламан туҳмат тошини.

Истагим Онажон, сизда кўрмайин,

Кўзингиздан оққан ҳасрат ёшини.

 

Баъзан ёшлик қилдим, баъзан бебошлик,

Баъзан жаҳл қилиб, Сизга дўқ урдим.

Кечиринг Онажон, телба ўғлингиз,

Мусофир бўлганда, билдим қадрингиз.

 

Сиз борсиз, борлиқ бор, фариштам Онам,

Сиз борсиз, соғлиқ бор, дармоним – Онам.

Бахтимга қошимда соғ-омон бўлинг,

Сиз борсиз, ғамлар йўқ меҳрибон Онам!

Мансурбек Алламберганов.

 

Куз охирлади...

Пахта, шоли, буғдойи,

Чайқалади далада.

Келганини олтин куз,

Билмай қолдик буни биз.

Хирмони тўлиб-тошди,

Деҳқон маррадан ошди.

Зироат мўллигидан

Кўнгиллар дарё — тошди.

Ёғин-сочин кўп бўлди,

Кунлар қисқа, тун узун.

Изғирин ҳам кучайиб,

Барг узилди сарғайиб.

Поёнига етди куз,

Эшик қоқди қорли қиш.

Чаналарни созлаймиз,

Қорли қишда ўйнаймиз.

Муҳаббат Ўринбосарова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019